ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik, Дмитрий Злодорев. Япония ва Корея давлатлари ўз ҳарбий мақсадлари йўлида тез орада Американинг F-35 қирувчиларидан фойдаланишни бошлайди, дея баёнот қилди жума куни АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Иккала давлат ҳам ўз ҳарбий имкониятларини мустаҳкамламоқда. Биз улар билан энг олд тажрибаларимиз билан ўртоқлашмоқдамиз, жумладан, F-35 қирувчиси қандай ишлаб чиқарилишини кўрсатиб бердик. Япония ҳамда Корея давлатлари тез орада ундан фойдаланишни бошлайди”, — деди Картер Нью-Йоркда бўлиб ўтган Халқаро муносабатлар бўйича кенгашда сўзлаган нутқи давомида.