"Ҳаммаси жиддий": нима учун НАТО Россия чегара яқинидаги сувларда машқ ўтказмоқда

НАТОнинг 25 йил ичидаги энг катта машқлари баҳорга режалаштирилган эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли июнга қолдирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июн — РИА Новости, Николай Протопопов. Минглаб қўшинлар, юзлаб танклар, жанговар самолётлар ва Шарқдан ҳужумлар "таҳдиди" - Defender Europe 2020 кенг кўламли машқлари авжида. АҚШ Европадаги иттифоқчиларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаши керак. Маневрларнинг асосий вазифаси - йирик сув тўсиқларини забт этиш. Ғарб нима учун яна Россия чегараларида "жанг қилмоқда", - РИА Новости материалида.

Афғонистонда НАТО авиабазаси ракеталар билан ўққа тутилди

Энг содиқ иттифоқчи

НАТОнинг 25 йил ичидаги энг катта маневрлари баҳорга режалаштирилган эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли июнга қолдирилди. Расмий баёнотларга кўра, машғулотнинг стратегик мақсади АҚШнинг Шимолий Атлантика Иттифоқига содиқлигини ва уларнинг "Европа иттифоқчиларини қўллаб-қувватлашдаги қатъиятлилигини" намойиш этишдир.

АҚШ у ерда дойлашган қўшинларни кучайтириш учун 20 мингга яқин аскарни Германия орқали Европага юборади, деб тахмин қилинган эди. Пентагон, ҳаммаси бўлиб, ушбу машғулотларга қарийб 37 минг аскар ва зобитларни ажратган эди. Энди режалар бироз ўзгартирилди. Машқларнинг асосий иштирокчиси, Вашингтоннинг энг содиқ иттифоқчиларидан бири – Польша бўлди.

The National Interest Россиянинг Т-95 танкини НАТО учун чинакам даҳшат, деб атади

Айнан шу ерга шу кунларда америкалик аскарлар ва жиҳозлар юкланган транспорт самолётлари қўнишни бошлади. Драва ўқув полигонида олти минг ҳарбий хизматчи, улардан икки минги поляклар, “АҚШ қўшинларининг Европага тезкор жойлашиши орқали стратегик тайёргарлик ва ҳамкорликни кучайтиришга "ёрдам беради.

"Албатта, эпидемия режаларимизни ўзгартирди, аммо асосийси, биз тезда вазиятга мослашдик, - деди Польша миллий мудофаа вазири Мариуш Блащак. - Польша армияси бир дақиқага ҳам жанговар тайёргарлигини йўқотмади".

Юздан ортиқ танклар ва икки юздар ортиқ зирҳли машиналари, артиллерия, ҳаво мудофааси тизимлари, самолётлар ва вертолётлар - жами икки мингга яқин техника. Польша ва Америка қўшинлари бир нечта қўшма ҳарбий амалиётлар ўтказадилар.

АҚШ бировни ҳимоя қилмоқчи ёки ўзини: Польшадаги митти машқлар ва Balt-oops

Асосий тактик эпизод - танк ва ҳаво-десант кучлари иштирокида сув тўсиқларини ишғол этиш ва қарши ҳужумга ўтиш. “Валдай” аналитик клубининг ҳарбий эксперти Артем Куреев буни Defender Europe 2020 машқларида асосий нарса деб ҳисоблайди.

"Ҳарбий нуқтаи назардан, Чехия, Польша ва Литва ҳарбийларига яна бир бор сотиб олиниши керак бўлган Америка ҳарбий техникасидан фойдаланиш бўйича "мастер-класс" ўтказилади, - деб тушунтиради РИА Новостига мутаҳассис. - Аммо сиёсий жиҳатдан бу НАТОнинг душман кучларинининг ҳужуми вазиятида Неман ва Даугавани ишғол этиб иттифоқ ҳудудидан олиб чиқишга тайёрлигини намойиш этиш".

Нотинч Балтика

Балтика денгизида деярли бир вақтнинг ўзида Baltops 2020 кенг кўламли ҳарбий-денгиз машқлари бошланди. Унда ўн саккиз мамлакат, ўттизта ҳарбий кемалар ва тахминан шунча самолётлар иштирок этмоқда. Бундай маневрлар бу ерда 49 йилдан бери ҳар йили ўтказилиб келинмоқда.

" Baltops афсонаси мудофаага қаратилган - кемаларга ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаани ташкил этиш, миналардан ҳимоя қилиш, шунингдек, денгиз блокадаси, - дея таъкидлайди эксперт. – бу машқларга эътибор бериш қизиқ, чунки НАТО маневрларининг мантиғига кўра Эстония, Латвия ва Литва электоратига иттифоқ Россия денгиз пиёдаларининг Сааремаа, Юрмала ва Паланга пляжларига қўнишига йўл қўймайслиги кўрсатиш керак".

"Ботқоққа тортиб кетади". АҚШ Яқин Шарқдаги руслардан хавотирда

Адолат учун шуни таъкидлаш керакки, барча чегарадош давлатларда минтақада ҳарбий машқлар ўтказиш ҳуқуқи бор. Бироқ, сўнгги йилларда АҚШ ва НАТОнинг маневрлари Россия чегараларига яқинлашиб келмоқда, Ғарб сиёсатчилари эса улардан Москва билан муносабатларни ёмонлаштириш учун баҳона сифатида фойдаланмоқдалар.

"Албатта, йирик халқаро ҳарбий блок миллий қуролли кучлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни кучайтириши керак, дейди Куреев. - Аммо аксарият машқларнинг афсонаси шундаки, бу Россия ҳарбий потенциали билан таққосланадиган аллақандай Шарқий Европалик қўшнисининг ҳужумидир. Бу, албатта  Россия ва НАТО ўртасидаги жуда яхши бўлмаган конструктив муносабатлар далилидир, фақат ушбу афсона ҳарбийлар учун эмас, балки оддий кузатувчиларга мўлжалланган. Болтиқбўйи давлатлари, Польша ва Чехия консерватив, миллатпараст электоратлари иттифоқчилар уларни рус айиқларидан ҳимоя қилишига амин бўлишлари керак – бу потенциал душман ҳисобига кўп ички сиёсий ва иқтисодий муаммоларни осонликча йўйиш мумкин бўлади".

Ташқи ишлар вазирлиги ҳам, Россия Мудофаа вазирлиги ҳам ғарбий ҳамкасбларининг ҳаракатларига муносабат билдирмоқда, уларни кескинлик даражасини пасайтиришга ва ҳеч бўлмаганда фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш пайтида ўз қўшинларини чегаралардан олиб чиқишга чақирмоқда.

Яқин Шарқда Россиянинг роли ҳақида АҚШ баёноти – Захарова жавоби

“Сир эмаски, НАТОнинг машқлари, масалан, сўнгги йилларда энг катта бўлган “Европанинг ҳимоячиси” Совуқ Уруш қолиплари бўйича ташкиллаштирилгани ва шундай режалаштирилганки, унинг фаоллиги чўққиси, яъни жиҳозлар ва ҳарбийларнинг энг катта иштироки 9 май атрофидаги даврга тўғри келди", - дейди Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Грушко.

Дипломатнинг таъкидлашича, НАТО машқлари кетма-кет ўтказилмоқда. Борган сари, разведка самолётлари деярли Россиянинг чегараларида, айниқса Балтика ва Қора денгизда учиб юрмоқда. Шунингдек, у АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг яқинда Баренцев денгизига бостириб киришини эсга олди ва бундай ҳолат 1980-йилларнинг ўрталаридан бери кузатилмаган.

Шартномаларни четлаб ўтиб

Россиялик дипломатлар ва ҳарбийлар чегаралар яқинида кенг кўламли машғулотлардан воз кечишни, самолётлар ва кемаларга яқинлашиш учун минимал масофани белгилашни, шунингдек, Болтиқбўйида жанговар самолётларни учаётганда транспондерлардан фойдаланишни таклиф қилмоқдалар. Бироқ, бу таклифларга қулоқ солинмаяпти.

“Вирус қайда қолди?”: Польшада АҚШ қўшинлари иштирокида ҳарбий машқ бошланди

Бундан ташқари, Россия Ташқи ишлар вазирлиги пандемиядан сўнг НАТОнинг ҳарбий фаоллиги янада кучайишига ишонч билдирмоқда. Куреевнинг сўзларига кўра, флот альянснинг қуруқликдаги кучларини қўллаб-қувватлашда жиддий рол ўйнайди.

Шунга қарамай, Baltops 2020 ва Defender Europe 2020 машқларини Варшава шартномаси ташкилоти ва Шимолий Атлантика альянсининг совуқ уруши пайтидаги юз мингдан ортиқ қўшинлари иштирокидаги машқлари билан таққослаб бўлмайди. Масалан, 1967 йилдаги “Днепр” машқларида бир ярим миллиондан ортиқ ҳарбийлар қатнашган, “Ғарб-1981” машқларида эса 100 мингдан ортиқ ҳарбий қатнашган. 1982 йилда эса Совет “Қалқон-82” машқлари ўтказилди, афсонага кўра, Совет Иттифоқи НАТОга қарши олдини олувчи ядровий зарбани амалга оширди.

“Унда душманга ўз ҳарбий потенциалини ва ҳужумни самарали равишда қайтариш қобилиятини намойиш қилиш керак эди, - деб эслайди Куреев. - Американинг жавоби – “Тажрибали камончи-1983” машқлари, янги кодларни, алоқа тизимларини синаб кўриш ва юқори мартабали мансабдор шахсларни ядро можароси пайтида эвакуация қилиш учун қумондонлик-штаб ўйини Варшава шартномаси мамлакатлари ва НАТОни батамом уруш ёқасига келтирди. Москва машқларга тайёргарликни ва Лондон, Бонн ва Вашингтон ўртасидаги қизғин музокараларни Совет Иттифоқига зарбани муҳокама қилиш сифатида қабул қилди".

Машқларни режалаштираётганда, НАТО кўпинча халқаро шартномаларни бузади. Хусусан, 2011 йилда имзоланган "Ишонч ва хавфсизликни ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Вена ҳужжатининг 8-моддаси олдиндан огоҳлантириш билан боғлиқ бўлган кенг кўламли ҳаракатларга кўп чекловларни назарда тутади. Бироқ, НАТО ўз машқларини турли мамлакатлардаги бир қатор мустақил машқлар сифатида тақдим этишни яхши кўради.

Ғарб келишувларни шунчаки инкор қилмоқда, Россия эса машқлар ҳақида олдиндан хабар беради ёки уларни чегарадан узоқроқ жойда амалга оширади. Бу йил режалаштирилган Кавказ-2020 машғулотлари Поволжьеда ва Шимолий Кавказда бўлиб ўтади.