АҚШ бировни ҳимоя қилмоқчи ёки ўзини: Польшадаги митти машқлар ва Balt-oops

© REUTERS / Kacper PempelПольский военнослужащий на фоне флага NATO
Польский военнослужащий на фоне флага NATO - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Польша ва Болтиқ бўйи минтақаларида Пентагон ва НАТОнинг Россияга қарши йўналтирилган машқлар туркуми бошланди.

COVID-19 пандемияси АҚШ ва НАТОнинг Шарқий Европада ҳарбий фаолиятини сезиларли пасайтирди, аммо тўхтатмади. Польша ва Болтиқ бўйи минтақаларида Пентагон ва альянснинг бир қатор россияга қарши йўналтирилган машқлар туркуми бошланди.

4 июн куни Польшада Дравск-Померания ўқув полигонида 4000 Америка ва 2000 Польша ҳарбий хизматчиси иштирокидаги Defender-Europe 20 Plus ҳарбий машқлари бошланди.

Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда НАТО авиабазаси ракеталар билан ўққа тутилди

Бу коронавирус пандемияси туфайли ўзгартирилган Defender-Europe 20 ва у билан боғлиқ Allied Spirit, Dynamic Front, Joint Warfighting Assessment, Saber Strike, Swift Response машқларининг митти версиясидир. Дастлаб, май ойида 40 мингга яқин АҚШ ҳарбийлари иштирокида кенг кўламли тадбирлар режалаштирилган эди. Америкалик иштирокчилар сонининг ўн баравар камайтирилиши ва шу билан бирга шунга ўхшаш машғулотларнинг асл маъноси (океан бўйлаб иттифоқчиларни кенг кўламли қўллаб-қувватлаш) йўқолиши яққол кўриниб турибди.

Агар Польша армиясининг 118 минг аскари ўз мамлакатларини хаёлий тажовузлардан ҳимоя қила олмаса, унда 4 минг америкалик нима қилиб бериши мумкин? АҚШ армиясининг битта тўлиқсиз бригадаси таркиби билан бутун Европани ҳимоя қилишнинг иложи йўқлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ва сўниб бораётган пандемияга қарамай, Пентагон ҳали ҳам қандайдир кучлар қолдиғини ва Европанинг келажаги фақат Вашингтонга боғлиқлигини намойиш этишга қарор қилди, гарчи барча Европа иттифоқчилари бунга рози бўлмаса ҳам.

Заведующий кафедрой международных организаций и мировых политических процессов МГУ им. М. В. Ломоносова Андрей Сидоров  - Sputnik Ўзбекистон
“Жиддий тузоқ”: сиёсатшунос НАТО машқлари нимаси билан Европа учун хавфлилиги ҳақида

Иккинчи эшелонда Шимолий Атлантика альянсининг BALTOPS-2020 7-16 июн кунлари Болтиқ денгизи полигонларида бўлиб ўтадиган машқларига тайёргарлик кўрмоқда. Машғулотларнинг эълон қилинган мақсади - биргаликда ҳаракат қилиш қобилиятини мустаҳкамлаш ва "Болтиқ денгизини ҳимоя қилиш" (ҳеч ким таҳдид солмаётган) муқаррарлигини намойиш этишдир. Кўринишидан, қуруқликда ва денгизда амалга оширилажак бир қатор провокацион ҳарбий машқларнинг ташкилотчилари ва иштирокчилари учун уйдирма таҳдидлар, коронавирус хавфи ёки ҳақиқий Европа хавфсизлигидан кўра муҳимроқдир. Улар нима қилишни режалаштиришмоқда?

Defender-Europe 20 Plus

Польша мудофаа вазири Мариуш Блащак 4 июн куни шундай деди: "Эпидемия режаларимизни ўзгартирди, аммо энг муҳими, биз ўзгарувчан шароитларга тезда мослаша олганимизда".

2000 га яқин ҳарбий техника бирликлари жалб қилинди - 100 танк, 230 бошқа ҳарбий транспорт воситалари, артиллерия ва авиация. Кейинчалик Америка ва Польша зирҳли ва ҳаво-десант бўлинмалари 15 кун давомида (4-чи дан 19 июнгача) қўшинлар операциясининг бир неча босқичларини амалда қўллайди, бу операциянинг асосий элементи сув денгиз тўсиқлар енгиб ўтиш бўлади. Тахмин қилсак муболаға бўлмайди - ғарбдан таҳдидлар кўзга кўринаётган шарқ томон (Беларусь ёки Россия). 2019 йил ноябр ойида Американинг Warrior Maven нашри қуйидаги хабарни берди: Европадаги энг катта машқлар пайтида АҚШ қўшинлари "тажовузкор мамлакат"нинг плацдармини босиб олади.

Штаб-квартира НАТО в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон
НАТО генерали Россияни америка спутникларини таъқиб қилганликда айблади

Эслатиб ўтаман, Defender-Europe 2020 машқлари 25 йил ичида АҚШдан Европага энг катта қўшин ўтказилиши бўлиши керак эди. Ўнлаб ҳарбий амалиётларда 37 минг америкалик аскар ва бир неча минг европалик иттифоқчилар (18 давлат жалб қилинган) ҳаракатлари режалаштирилган. COVID-19 пандемиясининг март ойидаги зарбасидан сўнг, режалар ва ҳарбий кучларнинг тахминан ўн фоизи қолди.

Defender-Europe 20 Plus машқлари доирасидаги 6 минглик АҚШ-Польша бригадасининг кўзга ташланмайдиган самарадорлиги, Дравско-Поморск яқинидаги маневрлар ҳудудига эмас, балки Америка армиясининг зирҳли батальонини (500 аскар ва 100 та зирҳли техникаси) Литвадан тўғридан-тўғри АҚШга эвакуация қилиниши билан қийинлашмоқда. Бу бир неча юз километрга қўшинларни қайта жойлаштириш учун мутлақо мантиқий машғулот бўларди, чунки дастлаб америкаликлар узунлиги тахминан 4000 км бўлган Европа йўллари орқали ҳаракатланишга "катта умид боғлаган" ва шунингдек, минтақавий операцион майдонда (Афғонистон ёки Ироқдаги каби) оралиқ базаларни яратишни режалаштирган эдилар.

Пентагон ва Европадаги НАТО ўйинлари жуда ғалати кўринади, аммо июн ойи бошларида Россия Қуролли кучлари Бош штаби уларнинг Россияга қарши йўналтирилганлигини пайқаб қолди. Ва мен уйлайманки, Defender-Europe 20 Plus машқларининг ягона ҳақиқий натижаси Россия Бош штаб харитасида янги нишонларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Тинч ва фаровон Европа шунга интиляптими??

BALTOPS-2020

Болтиқ денгизида НАТОнинг 17 давлати ва икки ҳамкор мамлакатнинг кучлари ва воситалари ўн кун давомида (7 дан 16 июнгача) BALTOPS-2020 қўшма машқларининг вазифаларини бажарадилар. 29 та денгиз бўлинмаси, 29 та самолёт ва 3000 та ҳарбий хизматчи жалб қилиниши режалаштирилган. Иштирок этувчи давлатлар: Канада, Дания, Эстония, Финляндия, Франция, Германия, Греция, Италия, Латвия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, Испания, Швеция, Туркия, Буюк Британия ва АҚШ. Аввалроқ АҚШ Қуролли Кучларининг Европа қўмондонлиги машғулотларнинг мақсадларини белгилаб берди: ўзаро ҳамкорлик даражасини ошириш, қўшма потенциални кучайтириш ва "минтақада барқарорликни таъминлашда халқаро қатъиятни намойиш этиш". Аммо пандемия туфайли машқлар фақат денгиз полигонларида бўлиб ўтади, шунинг учун Болтиқбўйи минтақаси тўлиқ қамраб олинмаган.

Штаб-квартира НАТО в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон
НАТО генерали Россияни америка спутникларини таъқиб қилганликда айблади

Маневрларга ҳаво мудофааси, сув ости кемаларига қарши ва миналардан мудофаа, шунингдек, денгиз блокадаси каби амалиётлар киради. Барчаси одатдагидек кўринади (BALTOPS 1972 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади), аммо сўнгги вазифаси эътиборни оладиган ва ташвишли. Минтақавий хавфсизлик нуқтаи назаридан денгиз блокадаси энг қизиқарли машқдир, аммо шубҳасиз, Болтиқбўйи мамлакатларига (Польша, Латвия, Литва, Эстония) ҳеч қандай яхшиликларни ваъда қилмайди.

Денгиз блокадаси бирон бир оғзаки "тўсиқ" ёки АҚШ манфаатларига визуал тарзда ўзини бахшида этиш далолати эмас, бу тўғридан-тўғри босқинчилик актидир, душман иқтисодиётига путур етказиш учун халқаро ҳужжатлар томонидан тартибга солинган жанговар ҳаракатлардир. Денгиз блокадасини эълон қилиб, урушаётган давлатлар душман давлатнинг денгиз алоқаларини узишга ҳаракат қиладилар ва бу минтақадаги барча мамлакатларнинг манфаатларига таъсир қилади. Агар биз Болтиқбўйидаги гипотетик(шубҳасиз, Россияга қарши ыаратилган) блокадани тасаввур қилсак, биринчи навбатда, Болтиқбўйи мамлакатларининг барчаси истисносиз жабр кўради. Ва нафақат иқтисодий жабр. Ўнта денгизда қирғоқлари бор Россия билан бундай "ўзаро муносабатлар сценарийси", авваламбор, шаффоф ядро доктринаси билан таъминланган етарли ҳарбий куч туфайли иш бермайди. Эслатиб ўтаман, Россия Федерациясининг душманига қарши ядровий қурол ишлатиш учун асослардан бири бу муҳим давлат ёки ҳарбий объектларга таъсир ўтказишдир.

Американский стратегический разведывательный БПЛА RQ-4 Global Hawk - Sputnik Ўзбекистон
Янги дронлар Россия ҳудудини чуқурроқ кузатиши мумкин - НАТО

АҚШ ва НАТОнинг Болтиқбўйи минтақасида юқори ҳарбий фаоллигини ҳисобга олган ҳолда, BALTOPS-2020 ва Defender-Europe 20 Plus каби машқларнинг потенциал хавфини ҳисобга олган ҳолда, Россия ғарбий стратегик йўналишда ўз гуруҳларини доимий равишда мустаҳкамламоқда - Ғарбий Ҳарбий округи гвардияси танк армияси алоҳида мотоўқчи бригадаси билан мустаҳкамланмоқда. Бундан ташқари, округ Болтиқ флоти ва 6-умумқўшин армиясининг мудофаа машқларига тайёргарлик кўрмоқда. Минск ва Москва, аксинча, Ғарб-2021 машқларини Беларус ҳудудида ўтказишни режалаштиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0