ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Афғонистоннинг Парван провинцияси Баграм туманида НАТО авиабазаси бешта ракета томонидан ўққа тутилди, деб хабар бермоқда альянснинг Афғонистондаги Resolute Support (Қатъий кўмак) миссяси.
"Бешта ракета Баграм аэродроми бўйлаб тонг саҳарда зарба берди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Бизнинг шерикларимиз, Афғонистон Миллий хавфсизлик кучлари ҳодисани ўрганмоқда", - дейилади миссиянинг Twitterдаги хабарида.
#NATO @ResoluteSupport missions says, Five rockets were fired at Bagram airfield early this morning. There were no casualties or injuries. Our #ANDSF partners are investigating the incident. pic.twitter.com/jf07N3KPux
— Pajhwok Afghan News (@pajhwok) April 9, 2020
Ўз навбатида, Рейтер агентлиги ҳужум учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олгани ҳақида хабар берган.