ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Девид Шенкернинг Россия "Яқин Шарқдан даф бўлиши керак" деган гапларига муносабат билдирганда, Вашингтоннинг минтақадаги сиёсати натижаларини эслашга чақирди.
"Мен Шенкерни Яқин Шарқдаги сўнгги 20 йил ичида Американинг қайси лойиҳаси муваффақиятли деб ҳисоблашига ойдинлик киритмоқчиман? <...> Эслай олмаймиз. Фақат ўлимлар ва вайронагарчиликлар", - деди у РИА Новости'га.
Эҳтимол, Шенкер "муваффақиятли лойиҳанинг" айнан шундай натижасини кўраётгандир", - деб қўшимча қилди дипломат.
Россия, Сурия расмий ҳукуматининг илтимосига кўра, 2015 йилдан бери Араб Республикасига терроризмга қарши курашда ва мамлакатни тиклашда ҳарбий ва бошқа ёрдамни кўрсатмоқда. АҚШ мамлакат ҳудудида расмий ҳукуматнинг рухсатисиз бўлиб турмоқда.