"Ботқоққа тортиб кетади". АҚШ Яқин Шарқдаги руслардан хавотирда

Россия Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ давлат департаментининг Россиядан "Яқин Шарқдан даф бўлиш" чақириғини "аҳмоқлик" деб атади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik, Галия Ибрагимова. Россия "Яқин Шарқдан даф бўлиши" керак, чунки тарихан америкаликлар минтақада асосий таянч бўлган, деб ҳисоблашади Давлат департаментида. Вашингтоннинг фикрига кўра, Москва Ироқ, Сурия ва Ливияни тиклашга фақатгина ҳалақит бермоқда. Оқ уйнинг Яқин Шарқда аниқ стратегияси борми-йўқми ва Дональд Трамп маъмурияти Россиянинг хатти-ҳаракатларига нима деб даъво қилмоқда, РИА Новости ўрганиб чиқди.

АҚШ Давлат департаменти Россиядан “Яқин Шарқдан даф бўлиш”ни талаб қилди

Анъанавий иттифоқчилар

"Русларни Яқин Шарқдан узоқлаштириш Америка сиёсатининг мазмун-моҳиятидир. Биз бу ақидага қирқ беш йилдан бери амал қилиб келмоқдамиз. Ҳозирда Россия минтақада бузғунчи ролини ўйнаб келмоқда. Биз уни бу минтақадан даф бўлишини тўғридан-тўғри талаб қиламиз", - деди Давлат котибининг ёрдамчиси Девид Шенкер Вашингтондаги Яқин Шарқ институтида бўлиб ўтган видеоконференцияда.

АҚШнинг минтақадаги тарихий аҳамиятини муҳокама қилар экан, Шенкер русларни эмас, балки америкаликларни қўллаб-қувватлашига доимо эътибор қаратган давлатларни санаб ўтди. У Саудия Арабистони, БАА, Ироқ, Исроил ва Фаластинни эслатиб ўтди.

Шенкерга кўра, Вашингтон ҳаммасидан кўра араб-исроил сулҳидан хавотирда. Оқ уй яқин келажакда томонлар "аср келишувига" ўтишини кутмоқда. Шенкер Исроил ва Форс кўрфази баъзи монархиялари Америка ташаббусини қўллаб-қувватлаганини эслатди. Аммо у Фаластин ҳукумати битим тафсилотларидан кейин хабар топганини айтмади.

Шенкер, шунингдек, Ироқ, Яман, Қатар, Саудия Арабистонига коронавирусга қарши курашда ёрдами ҳақида ҳам гапирди - бу мамлакатларга тест тизимлари ва дори-дармонлар етказиб берилди.

Россия душман эмас. АҚШ собиқ давлат котиби Трампнинг нотўғри ёндашувига ишора қилди

"Обаманинг катта хатоси"

Аммо америкаликларга Яқин Шарқда Россия ва Хитой ҳалақит бермоқда. "Буюк давлатлар ўртасидаги рақобат минтақа давлатларини танлов қилишга мажбур қилади. АҚШ ҳеч кимни бу ишда қатнашишга мажбур қилмайди", - дея ишонтирди Шенкер.

Давлат департаменти асосий кучларини Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига Москва ва Пекин билан ҳамкорликнинг оқибатларини тушунтиришга йўналтиради: улар оқибатлари ҳақида хабардор бўлсин.

Амалдор Сурия ва Ироқда "Ислом давлати"*нинг мағлубиятини Америка стратегиясининг асосий ютуқлари деб номлади. Аммо ИД* ва "Ал-Қоида"* турли бўлинмаларига қарши кураш ҳали якунланмаган ва АҚШ ўзининг иттифоқчилари билан терроризмга қарши кураш давом эттиради.

АҚШ таназзул йилномаси: болалар полициядан қўрқишга ўргатилмоқда

Шенкернинг таҳкидлашича, Ироқ америкаликларнинг ёрдами билан тикланмоқда. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Ироқнинг янги бош вазири Мустафо ал-Каземи билан тез фурсатда алоқаларни ўрнатди ва лойиҳалар бўйича ҳамкорлик ривожланмоқда.

Сурия борасида эса америкаликлар, Давлат департаменти вакилининг сўзларига кўра, жавобгарликдан қочмайдилар ва қўллаб-қувватлашга тайёрлар. Аммо уларга мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб турган Башар Асад ва Россия халақит бермоқда.

Амалдор Барак Обамани Москванинг Яқин Шарқдаги мавқеини мустаҳкамлашда айблади. "У русларнинг Сурияга келишини олқишлади. Шубҳасиз, бу уларни ботқоққа беттар тортиб кетишига ишонган. Аммо Россия уруш йўлини ўзгартирди ва Асад шу кунгача бу ерда қолмоқда. Бу аввалги маъмуриятнинг қўпол хатоси бўлди", - деди Шенкер.

Америка аҳмоқлиги

Россияга қарши айбловларнинг кейинги боби - Ливиядаги вазият. "Суриядаги муваффақиятлар Россия ҳукуматини илҳомлантирди", - деди Давлат департаменти вакили. Москва собиқ Жамаҳирияда фаол амалиётларни бошлаб юборди.

Бироқ, "Россия, Ливия можаросини ҳал қилишда на самарали ва на барқарорлаштирувчи ролни ўйнамади", - деб ҳисоблайди Шенкер.

Яқин Шарқда Россиянинг роли ҳақида АҚШ баёноти – Захарова жавоби

Оқ уй Москванинг Эрон билан ҳамкорлигини ҳам ёқтирмайди. Хавотирга соладиган яна бир сабаб бу Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги давом этаётган алоқалари, аммо март ойида мамлакатлар нефт нархи бўйича келиша олмадилар.

Россия Ташқи ишлар вазирлигида "Яқин Шарқдан даф бўлиш" чақириғини "аҳмоқлик" деб атади. "Кўринишидан, у (Шенкер - таҳр.) ўзи нима ҳақида гапираётганини тушунмаяпти чоғи. У яхшилик ва ёмонлик чегараларидан ўтиб кетди. Касбий тайёргарлик даражаси жуда пастга тушиб кетган", - деб жавоб беришди вазирликда.

Ботқоқдан чиқиш

"Россия 2015 йилда Сурияга кирганида, америкаликлар аслида кўп ҳам эътироъ билдирмаган. Улар руслар нима қилишларини кўрмоқчи бўлишди, лекин улар худди шу "Яқин Шарқдаги ҳудди шундай ботқоқ муқаррарлигига" ишончи комил бўлган", - деди РИА Новости билан суҳбатда РСМД Яқин Шарқ лойиҳалари координатори Руслан Мамедов. - Бироқ, Москва Сурия йўналиши бўйича сезиларли натижаларга эришди. Асад ҳали ҳам хокимият тепасида, Вашингтон буни аниқ кутмаган. Россия Суриядаги муҳим сиёсий институтларни сақлаб қолишга умид қилганди ва бунга эришди ҳам".

“Вирус қайда қолди?”: Польшада АҚШ қўшинлари иштирокида ҳарбий машқ бошланди

Бу мамлакатдаги вазият ҳозирда америкаликларнинг диққат марказида. Шенкернинг Россияга қарши ҳужумлари, шу жумладан, Сурия йўналиши билан боғлиқ, дейди Мамедов.

"АҚШ Конгресси фаол равишда "Цезарь" номи билан таниш "Суриянинг тинч аҳолисини ҳимоя қилиш тўғрисида" қонун устида иш олиб бормоқда. Ушбу ҳужжат Дамашққа қарши иқтисодий санкцияларни кўзда тутади. Ҳеч бир компания, шу жумладан, Россия компаниялари ҳам, Сурия иқтисодиётига сармоя киритиш хоҳши бўлмайди", - дейди эксперт.

Москва вазиятнинг жиддийлигини англамоқда ва қандай давом этишни ўйламоқда.

"Асосий вазифа - иқтисодиётни тиклаш учун Сурияга ташқи инвесторларини топиш. Пандемия бўлмай туриб БАА ёрдам беришга тайёр эканликларини маълум қилишган. Аммо коронавирус ва нефт нархининг пасайиши бой араб монархияларининг инқирозига олиб келди. Тез ёрдам кутишдан маъно йўқ, аммо музокараларни давом эттириш керак", - дейди Мамедов.

"Ҳеч кимда келишилган стратегия йўқ."

Ливияда Муаммар Каддафи режими ағдарилганидан кейин Россия мамлакатда нормал ҳаётни тиклашга интилган саноқли давлатлардан бири бўлди, дейди Ливиялик сиёсий таҳлилчиси Мустафо Фетоури РИА Новости билан суҳбатда. У Давлат департаментининг Москванинг "бузғунчи роли" ҳақидаги гапларига қўшилмайди.

Норозилик оловида: АҚШ тартибсизликларда Россияни айблашга ҳаракат қилмоқда

"Жамахирияда бўлиниш юз берганда, Россия Сурия билан банд эди. Аммо ливияликлар эртами-кечми Москва қайтиб келишига ва ҳеч бўлмаганда қандайдир тартибни тиклашга ҳаракат қилишига ишонишган. Аммо жараён бироз чўзилиб қолди. Бу нафақат ташқи ўйинчиларнинг таъсири билан, балки ички ўйинлар билан боғлиқ. Эндиликда Россия Туркия, ЕИ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан биргаликда Фаёз Сараж ҳукумати ва генерал Халифа Хафтарни музокаралар столига ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Вазифа анча мушкул", - дейди Фетоури.

Ливиялик сиёсатшуноснинг таъкидлашича, Россия можаронинг барча томонлари билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, шунинг учун у бетараф ҳакам сифатида ҳаракат қилиши мумкин.

"АҚШнинг Шимолий Африка бўйича муайян стратегияси йўқ. Аммо америкаликлар кўпинча минтақадаги иттифоқчиларини можароларга ундашади. Шубҳасиз, Анқара ва Москвада буни тушунишади ва бундай сценарий амалга ошишига йўл қўймайдилар", - деди Фетоури.

Россия мамлакатдаги асосий сиёсий институтларни тикланишидан манфаатдор ва ливияликлар буни тушунишмоқда. Бошқа ташқи ўйинчиларга келсак, уларнинг бу каби муяйан мақсадлари бўйича ҳеч қандай аниқлик йўқ.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.