АҚШ таназзул йилномаси: болалар полициядан қўрқишга ўргатилмоқда

© REUTERS / Eric MillerПротестующие с плакатом и в защитных масках в Миннеаполисе, США
Протестующие с плакатом и в защитных масках в Миннеаполисе, США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғарб дунёсида ижтимоий қоидаларнинг яна бир пойдевори қулади: ёш авлодни сиёсий можароларга жалб этилишига йўл қўймаслик.

Жорж Флойд ўлдирилиши сабаб норозилик намойишлари кенгайиши фонида, Америка полициячиларнинг ирқчилигига қарши курашда Лондонда намойишчилар Британия бош вазирининг қароргоҳига бостириб киришга уринаётганда Ғарбий дунёда ижтимоий қоидаларнинг яна бир пойдевори деярли сезилмай қулади: ёш авлодни кескин сиёсий можароларга жалб этилишига йўл қўймаслик.

Беспорядки в США: Белый дом отгородился забором от протестующих - Sputnik Ўзбекистон
АҚШдаги тартибсизликлар: Оқ уй темир девор билан ўраб олинди

Бу сафар ҳал қилувчи қадамни бизнес қўйди.

Машҳур болалар телеканали Nickelodeon эфирни тўхтатиб 8 дақиқа 46 сония (расмий маълумотларга кўра, полициячи Флойднинг айнан шу муддат бўйнини босиб турди) қора экранда "нафас ололмаяпман" ибораси одамнинг нафас олиши тезлиги билан пайдо бўлиб йўқолиб турди. Видеоролик охирида фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлардан бирига киришга чақирув бор эди.

Lego корпорацияси ҳам қора танлилар билан бирдамликни эълон қилиб, норозилик ҳаракатига қўшилди. Компания полиция бўлимлари ва ўт ўчириш бўлимлари, патрул машиналари, полициячилар ва жиноятчиларнинг шакллари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа элементларни ўз ичига олган ўйинчоқ тўпламларини реклама қилишдан воз кечди.

Ғарб ўзининг ёш авлоди устидан ўтказаётган даҳшатли эксперимент энди ажаблантирмаяпти. Болалар онгига (ва таналарига) навбатдаги либерал сиёсий тўғрилик мафкурасини унинг энг радикал шаклида киритилиши ҳақидаги янгиликлар одатий ҳол бўлиб қолди, ҳох у ҳайвонот боғида жирафани оммавий равишда ўлдириш билан боғлиқ ҳаракатларми ёки эркин жинсни аниқлаш сиёсати доирасида балоғатга етишни тўҳтатиш бўйича тиббий муолажалар тўғрисидаги бўлсин.

Буларнинг барчаси Ғарбий жамиятни ва унинг катта ёшдаги қисмини тобора кўпроқ бўлиб ташлаётган иҳтилофнинг муҳим қисмидир. Аммо, яқин вақтларгача сиёсат болаларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмаётган эди.

Столкновения демонстрантов с полицией во время акции протеста в Окленде, Калифорния - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда ирқчиликка қарши кураш қандай қилиб талончилар билан жангга айланди

Либераллар ва консерваторлар ёшларга таъсирга эгалик қилиш учун шиддатли курашларда тўқнашиши мумкин эди, аммо ҳар иккала томон учун ҳам болалардан белгиланган қонун-қоидаларга бўйсунадиган фуқаролар етиб чиқиши муҳим эди. Гап ўнта тўппонча қонуний арсеналига эга бўлган Техас рейнджери ҳақида кетадими ёки ақли заифроқ ҳар куни тиббий марихуанага муҳтож бўлган нозик Нью-Йорклик жинси суюқ хипстер ҳақидами, бунинг фарқи йўқ. Зеро, ҳозирги пайтда мамлакатга ким раҳбарлик қилишидан қатъий назар, у барчага бир.

Айнан шу мантиқ ўз пайтида АҚШда чақалоқлигидан бошлаб фуқароларга сиёсий ва ватанпарварлик тарбиясининг таъсирчан самарали тизимини яратишга имкон берди. Унда бир неча 10 йиллар давомида Американинг қадр-қимматлари ва ютуқларига алоҳида эътибор берилиб, камчиликлар оқилона юмшатилди ва миллий бирликни шакллантирилди.

Полициянинг шафқатсизлиги, шу жумладан ҳалокатли оқибатлар билан, шунингдек қонунни ҳимоя қилиши керак бўлган одамлар томонидан бошқа қонунбузарликлар билан ҳамма жойда ҳам учрайди. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари давлатнинг устуни ва энг муҳим унсури бўлиб хизмат қиладиларки, оддий вазиятда вазиятда на битта америкалик сиёсатчи, на бирорта ижтимоий-сиёсий куч бутун полицияни қоралашга қодир бўлолмаслиги керак. Бундай ҳолатларда, одатда, бир ёки бир нечта ҳодисалар орқали умуман бутун тизимни баҳолаб бўлмайди, очиқланиб қолган кенг кўламли камчилик асосий нарсани - кўпчилик ҳодимлар томонидан ўз вазифасини виждонан бажаришини йўққа чиқармаслиги керак.

Американская военная техника перед переброской в Европу для участия в учениях DEFENDER-Europe 20 - Sputnik Ўзбекистон
“Вирус қайда қолди?”: Польшада АҚШ қўшинлари иштирокида ҳарбий машқ бошланди

Бироқ, бундай қоида нафақат АҚШда, балки деярли бутун дунёда ишлайди.

Айниқса болаларни, ички ишлар идоралари – ҳох ўзимизда "менинг милициям мени ҳимоя қилади" ёки Америкада "хизмат ва ҳимоя қилмоқ" шиорлари орқари уларнинг хизмати ҳақида ижобий тасаввурларни шаклланишига ҳаракат қилиш орқали ҳаётнинг қоронғу томонлардан ҳимоя қилиш одат тусига кирди. Улар улғайгани сари ва улғайганида ҳам ҳаётда ҳамма нарса ҳам бўёқларга бой детективлардегидака эмаслигини англаш ва қабул қилиш имкони бўлади.

Nickelodeon ва Lego ҳаракатлари бу масалада ҳам кескин ўзгаришлар юз бераётганидан далолат беради.

Каналнинг деярли 9 дақиқали видеоси болаларнинг эътиборини ирқчилик муаммосига қаратмайди. Аслида, маъюс ва қўрқинчли видео кичкина томошабинларга оддий бир фикрни онгига сингдиради: "Америка полицияси одамларни ўлдирмоқда" - бу орқали уларга ҳуқуқ-тартибот идораларига нисбатан қўрқувни сингдиради.

Болалардаги қасддан шаклланган қўрқув эса улғайиб катта бўлганида нафрат ва бузғунчилик ҳисси шаклланишига олиб келади.

Аммо давлат эса худди шу тартибни ва давлатнинг ўзини ҳимоя қиладиган тузилмаларсиз яшай олмайди. Фуқароларни давлат механизмининг муҳим қисмини рад этишни сингдириш қисмида олиб борилаётган изчил ва кенг кўламли ҳаракатлар келажакда кўплаб кутилмаган ҳодисаларни кафолатлайди.

Агитационный плакат за общероссийское голосование по поправкам в Конституции в Новосибирске - Sputnik Ўзбекистон
Гейларга қарши нормалар учун ким бизни уялтирмоқда?

АҚШдаги ҳозирги сиёсий қарама-қаршиликлар умуман Америка тизимига таҳдид солаётганини гапириш одат тусига кирди, чунки унинг аъзолари, президентларнинг қотилликларигача бўлган, жиддий инқирозларни енгиб ўтишга сабаб бўлган ва бу тизимнинг устунларидан бўлиб келаётган асосий қоидаларни бажаришдан фаол бош тортмоқдалар. Борган сари Трампга қарши курашда, унинг рақиблари бутун бошли институтларни ва ҳукуматнинг энг муҳим соҳаларини номақбул етакчи билан боғлаб, давлатнинг ўзига зарба бермоқдалар. Худди шу форматда глобал медиа-ресурс эгалари ёш авлодни тарбиялашни бошлаётгани эса, у ерда вазият қанчалар чуқурлашиб кетганидан далолат бермоқда.

Америка Россияга яхши маълум бўлган мантиққа биноан ўз-ўзига нафрат ва ўзини йўқ қилиш йўлига туришга тайёр: "номақбул президент - ваҳший давлат механизмлари - йўқ қилиниши керак бўлган лаънати давлат – ҳалокатга муқаррар давлат". Айрим сиёсий кучлар бундай ғояни бизга сингдиришга шунчалар узоқ вақт давомида астойдил ҳаракат қилишмоқда-ки, жамиятда бунга аллақачон маълум бир иммунитет шаклланди.

Энди масала шундаки, АҚШни ўзини тўхтата оладими. Агарда ёш америкаликларда полицияга нисбатан қўрқув ва нафратни ривожлантиралаверса, унда бунинг эҳтимоллиги нолга тенг.

Янгиликлар лентаси
0