ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. АҚШ собиқ давлат котиби Колин Пауэлл АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россияни “Катта еттилик”га таклиф қилиш ғоясини шарҳлаб, у Москвани Вашингтоннинг душмани деб билмаслигини айтди.
CNN телеканалида Пауэллдан давлат раҳбарининг G7 саммитига Россия делегациясини чақириш таклифига қандай муносабатда эканлигини сўрашди.
“Мен бунга шундай жавоб бераман: Россия бизнинг тўртта душманимиз рўйхатига киритилган бўлса, нима учун у (Трамп) бу қарорни ёлғиз ўзи қабул қилмоқда? Аслида, улар душман эмас. Улар бизнинг тўртта душманимиздан бири эмаслар ... Айнан Пентагон тўртта душманимизни белгилаган вазият юзага келди: Хитой, Россия, Эрон ва КХДР. (бу мамлакатлардан) ҳеч бири ҳозирнинг ўзида бизга ҳужум қилмоқчи эмас”, - деди у.
Пауэлл 2001 йилдан 2005 йилгача кичик Жорж Буш президентлиги даврида давлат котиби бўлган.
Аввалроқ Трамп G7 саммитини сентябргача қолдириши ва унга тўрт давлатни - Россия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Австралияни таклиф қилмоқчилигини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, “еттилик гуруҳ” ўз таркиби бўйича дунёда содир бўлаётганларни аниқ акс эттирмаяпти. Бу мамлакатларнинг жуда эскирган гуруҳи”.