"Кембриж бешлиги" бандерачиларни овлашда қандай ёрдам берган

Кембриж бешлиги аъзолари доимий равишда Марказга Британия ва АҚШнинг иккиюзламачилигини тасдиқловчи далиллар ва ҳужжатларни етказиб туришган.
Sputnik

Вероника Крашенинникова

Иккинчи Жаҳон уруши давридаги иттифоқчилик муносабатлари уруш ниҳояланиши билан якун топишини Москва жуда яхши тушунарди. Кембриж бешлиги аъзолари Марказга доимий равишда Британия ва АҚШнинг иккиюзламачилигини тасдиқловчи далиллар ва ҳужжатларни етказиб берардилар.

"Кембриж бешлиги" СССРнинг ядро қалқонини яратишига қандай ёрдам берди

Урушдан кейин вазият урушдан олдинги зиддиятларга қайтди, фақат у эндиликда янги босқичда эди: эндиликда бунда ядровий қурол ва Ғарбнинг янги етакчиси - Қўшма Штатлар ва унинг улкан моддий ресурслари ўз аксини топган эди. Ғарб большевикларни сон-саноқсиз табиий бойликлар ва энг катта бозорни капиталистик эгаликдан юлиб олганликлари учун кечирмоқчи эмас эди. Бундан ҳам ёмони: Совет Иттифоқи бутун дунёга капитализмга муқобил ишлайдиган социалистик тизимни қатъий ва муваффақиятли таклиф қиларди, бу эса уларнинг капиталига тўғридан-тўғри таҳдид эди.

1945 йилда Ким Филби совет разведкаси раҳбариятига Британиянинг урушдан кейинги стратегик режалари тўғрисида хабар берди: уруш тугашини кутмасдан, СССРга қарши ҳаракатларни бошлаш ва Москвага Шарқий Европада социалистик ҳукуматлар тузиш режасини амалга оширишга йўл қўймаслик. Шу билан бирга, Филби нафақат бу ҳақида хабар берди, балки ўз имкониятларидан келиб чиқиб, бу режаларга халақит берди. 1945-1946 йилларнинг қишида СИС Британия разведкаси резидентуралари Франция, Германия, Швеция, Италия ва Грецияда Совет Иттифоқига фаолият юритган немис (!) агентураси билан алоқаларни тикладилар. Ушбу агентларнинг барчаси 9-чи Британия разведка бўлимининг бошлиғи бўлмиш Филбига Темир парда ортига ташланишидан олдин ҳисобот беришган. Москва уларнинг исмларини тезда аниқлаган.

"Кембриж бешлиги" Прохоровкада немис танкларини йўқ қилишда қандай ёрдам берган

1946 йил январ ойи охирида Махфий разведка хизмати (Сикрет интеллидженс сервис, СИС - таҳр), бошқа номи МИ-6, Ким Филбини Туркияга резидент сифатида юборишга қарор қилди. 1947 йил январ ойининг сўнгги кунларида у "гўзал мўъжизаларга бой Истамбул"га жўнади. Ким ўзининг "Менинг махфий урушим" китобида айтишича, ўша пайтда "Истамбул Совет Иттифоқига қарши разведка ишлари олиб борилган асосий жанубий база эди". Унинг учун СИС резидентурасидаги фаолиятининг расмий ниқоби - элчихонанинг биринчи котиби бўлди.

Лондон қуйидаги вазифани қўйди: биринчи навбатдаги нишон - Совет Иттифоқи, кейинги навбатда - Болқон мамлакатлари. Бу, шунингдек, Туркия махсус хизматлари учун ҳам жуда мақбул бўлди: "Турклар бизни танишган эди ва бизнинг фаолиятимизга фақат Туркияга қарши эмас, балки Совет Иттифоқи ва Болқон мамлакатларига қарши қаратилган бўлган такдирдагина йўл қўйилган эди", - деб ёзади Ким.

Хусусан, бу Туркиянинг шарқий чегараси орқали Грузия ва Арманистонга, шунингдек денгиз орқали - Совет Қора денгиз портларига, Одесса, Николаев ва Новороссийскка савдо кемаларида агентларни жўнатишда намоён бўлди.

Ташқи разведка раҳбари афсонавий разведкачилар исмини ошкор қилди

Бироқ, агентликка номзодлар билан аниқ муаммодар юзага келди. Турклар бехосдан тасодифий таваккалчиларга, қочқинларга ва контрабандачиларга ишонишган ва рўйҳатдаги деярли барчаси аллақачон ишлатилиб бўлган. Шунинг учун СИС агентликка номзодларни Европа мамлакатларидаги Кавказ муҳожирлари орасида излай бошлади.

1918 йилда пайдо бўлган қисқа муддат мавжуд бўлган мустақил Грузия ҳукумати раиси меншевик Ной Джордания Париждаги грузин диаспорасига раҳбарлик қилган. Раҳбарлигининг биринчи йилида Джордания Грузияни уч маротаба - Германия, Англия, Деникинга топширишга муваффақ бўлди. 1921 йилда Қизил Армиянинг келиши билан у Парижга қочиб, Грузиянинг "қувғиндаги ҳукуматини" бошқарган. Джордания билан боғланиш учун юборилган СИСнинг вакили, вазият ва истиқболларни баҳолаб, уни Лондонга юборилган телеграммада "аҳмоқ қари така" деб атади.

Джордания шунга қарамай "идрокли ва бақувват" бўлган икки грузин йигитини топди. Бироқ, уларнинг иккаласи ҳам Парижда туғилган ва Грузияни муҳожир эртаклари орқали билишган. "Улардан бири аниқ тушкунликка тушган", деб ёзади Ким. Бу бечора болаларнинг аҳволи яна шу билан оғирлашдики, турк махсус хизматлари "агентларни" йўлга чиқишидан олдин уларга ўз топшириқларини тушунтириш учун қирқ саккиз соат ушлаб туриши шарти билангина Грузия билан чегараларини кесиб ўтишлари мумкин эди. Шундай қилиб, парижликлар ўзларининг тарихий ватанларига учта топшириқ билан йўл олишган: битта топшириқ Джорданиядан, иккинчиси СИСдан, учинчиси эса турклардан.

Жосус дастур: Хитойда туристлар телефонига номаълум илова ўрнатилмоқда – ОАВ

Ким Филби, туркиялик раҳбари билан агентларнинг ҳаракатлари янгиликларидан хабар топган: чегара орқали иккита агент ўтказилди; бир неча дақиқадан сўнг автомат отишмаси эшитилди. Агентлар ҳақида бошқа ҳеч нарса эшитилмади.

1949 йилнинг ёзида Ким Лондондан телеграмма олади: унга Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) билан алоқани ушлаб туриш учун СИСнинг АҚШдаги вакили лавозими таклиф қилинди. Бундай ажойиб имкониятдан Ким ва унинг раҳнамоларининг нафаси қайтиб кетган бўлса керак! "Ушбу таклифни қабул қилишга атиги ярим соат вақтим кетди", дейди Ким.

Ушбу тайинлаш жуда истиқболли эди, чунки Америка маҳсус хизматлари билан иш тажрибаси кейинги юқорироқ раҳбарлик лавозимига кўтарилиш учун керак эди. Гап шундаки, Филбининг раҳбарлари, уни бошқалар қаторида МИ-6 раҳбари лавозимига номзодлигини кўриб чиққан.

Уч нафар ҳинд дипломати жосуслик можароси туфайли Покистонни тарк этди

Ва 1949 йил октябр ойининг охирида Ким Филби "шерлар уясига" келади. Америкада бу йилларда маккартизмнинг даҳшатли даври эди. ФҚБ кетма-кет совет "атом агентлари"ни - Клаус Фукс, Гарри Голд, Давид Грингласс, эр-ҳотин Розенбергларнинг фош этганини ва кейинчалик қатл этилганликлари ҳақидаги маълумотларни ошкор этди. Марказий разведка бошқармаси стратегик операцияларни бошқариш бўлимида ҳаракатга келтирувчи куч Джеймс Энглтон эди - ва у иттифоқдош разведка хизматлари билан алоқаларга масъул бўла туриб, Ким Филби акси эди: "Биз одатда у билан ҳафтасига бир марта "Харвей" меҳмонхонасида билла нонушта қилардик. Баъзида эса тушлик қилардик: "Энглтон, омарлардан завқланиб, Геленнинг ўтмишдаги ва ҳозирги фаолиятини оғзидан кўпик билан ҳимоя қиларди". Эслатиб ўтаман, генерал Рейнҳард Гелен Гитлернинг Шарқий фронтда разведка бошлиғи бўлган ва СССРга қарши кенг қамровли разведка тармоғини бошқарган. 1945 йил апрелида америкаликларга таслим бўлиб, ўз тармоғи билан биргаликда уларнинг ҳизматига ўтди. Гелен учун америкалик ҳўжайин янги бўлди, аммо унинг мақсадлари ўша-ўша эски эди. Америкаликлар учун "ГеленОрг" - "Гелен ташкилоти" - асосий разведка воситаси эди.

Бен Ладен ўз рафиқаси тишига жосуслик чипини ўрнатишларидан хавфсираган

Кейинчалик Энглтоннинг исми рамзий номга айланди. Йигирма йилдан кўпроқ вақт давомида, 1954 йилдан 1975 йилгача у Марказий разведка бошқармаси контрразведкасини бошқарган ва унинг шиддатли шубҳалилиги Генри Киссинджерга, Канада бош вазирлари Пирсон ва Трюдога, шунингдек Германия канцлери Вилли Брандга ҳам тааллуқли бўлган - буларнинг барчаси ва бошқа кўпчиликни Энглтон ёлланган агентлар бўлмаса-да, совет разведкасининг "таъсири остида" деб ҳисоблаган. У ўз кунларини руҳий касаллик билан якунлади.

Аммо, МИ-6 ҳаракатларини МРБ ва ФҚБ билан мувофиқлаштирувчиси ролидаги совет разведкаси ходими Ким Филби билан яқин алоқа Энглтоннинг онгини шикастлаб, унинг ташхисига ёрдам берган бўлиши мумкинлиги истисно эмас. Буюк Британия ва АҚШ, шубҳасиз, энг яқин иттифоқчилар бўлган, аммо уларнинг разведка хизматлари ўртасида рақобат жуда жиддий бўлган. МРБ ва СИС кейинчалик ҳукуматни бошқариши керак бўлган тўнтариш раҳбарларини айниқса маҳкам ушлаб олардилар: кимнинг номзоди ўтса, бу мамлакатни ўша ҳизмат бошқаради. Бу ҳолат Албанияда ўтказилган операция мисолида намоён бўлди, америкаликлар учун ҳам, инглизлар учун ҳам у улкан муваффақиятсизлик билан якунланди. Ким Филбининг "мувофиқлаштируви" остида.

Болтиқ қўғирчоқлари Атлантиканинг иккала томонида ҳам яхшигина талабга эга эди. СИС ва МРБнинг манфаатлари ўзаро мос бўлмаган номзодлари бор эди. Ким ёзганидек: "Мен ушбу жанговар гуруҳларнинг бир-бирини ғажишлари оқибатида боши берк кўчага кириб қолганларини мамнуният билан кузатганман". Тахмин қилиш керакки, Филбининг ўзи ҳам бу тортишувларга ўт солиб турган.

Wikileaks: АҚШ разведкаси айфон, айпед ва смарт-твдан жосусликда фойдаланмоқда

Ва, албатта, энг кўп талаб рус ва украин муҳожирларга бўлган. Оқ-муҳожир-коллаборационистларнинг Ҳалк-меҳнат иттифоқи (НТС) дастлаб инглизлар томонидан қўллаб-қувватланган, аммо энди улар НТС-ни бошқариш учун шиддатли арьергард  жангларни олиб боришга тўғри келди: доллар жуда кучли эди. "НТС-даги катта манфаатларга қарамай, СИС молиявий сабабларга кўра унинг устидан раҳбарликни МРБга топширишга мажбур бўлди", - дейди Ким Филби. "Мулк"ни бўлиш ҳатто расмий битим билан расмийлаштирилди! Гарчи бундан кейин ҳам СИС америкаликларнинг орқасида НТС билан яширин фирибгарликлардан ўзини тиймаган.

Украина жуда мазали лаҳм гўштдек эди. Ким Филби вазиятни қуйидагича тасвирлайди. Урушдан олдин ҳам, СИС Украина миллатчи-фашисти Степан Бандера билан алоқада бўлган ва урушдан кейин у Британиялик ҳомийларини Украинада унинг кучли кўмаги борлигига ишонтирди. Аслида бундай эмас эди. Ўз навбатида, МРБ учун Бандера номукаммал эди, чунки унинг фашистик ўта миллатчилиги унинг СССР ҳудудида русларга нисбатан вайронагарчилик ишларини олиб боришига халақит берган бўлар эди. Бундан ташқари, америкаликлар келажакка умид боғлашган, Бандера эса урушгача бўлган авлодга тегишли бўлиб, улар аллақачон билла ишлаб келаётган Украинадаги янги "қаршилик ҳаракати" билан алоҳида алоқага эга бўлмаган.

Махфий хариталар иқтисодий фойдаланиш учун очиқланди

1949 йилда инглизлар биринчи агентлар гуруҳини радио узатгичлар ва бошқа махфий алоқа воситалари билан таъминлаган ҳолда Украинага юборди. Кейинги йили СИС яна иккита гуруҳни юборди. Уларнинг ҳаммаси изсиз ғойиб бўлишди.

Аммо ИCУ таслим бўлмади. 1951 йил баҳорида инглизлар у ерга ҳар бири олти кишидан иборат яна учта гуруҳни юборди. Самолётлар Кипрдаги аэродромдан жўнади. Бир гуруҳ Львов ва Тернополь орасидаги ҳудудда, иккинчиси - Прутнинг юқори қисмида, Коломыя яқинида, учинчиси - Польшада, Сана ирмоғи яқинида. Филби таъкидлаганидек: "Мен бу гуруҳларга нима бўлганини аниқ билмайман, лекин буни тахмин қилиш қийин эмас".

Урушдан кейинги Совет Иттифоқидаги зафарли йиллардан 60-70 йил ўтгач, Украина миллатчилари тарихий ахлат қутисидан Бандера номини олишиб, Киев кўчалари бўйлаб машъалалар билан юришади, деб Ким тасаввур қилиши қанчалик қийин бўлган бўлар эди...

Ушбу туркум мақолалар "Ким Филби ва Кембридж бешлиги: Разведкачи қаҳрамонлар тарихий хотирасини сақлаш" таълим лойиҳасининг бир қисмидир.