Wikileaks: АҚШ разведкаси айфон, айпед ва смарт-твдан жосусликда фойдаланмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишWikiLeaks сайти
WikiLeaks сайти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Wikileaks Марказий разведка бошқармаси фойдаланувчиларнинг компьютерлари, мобиль телефонлари ҳамда смарт-телевизорларини бузиб кириш учун турли дастурлардан фойдалангани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ҳужжатларда фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган қурилма шифрлаш тизими, антивируслар ва ҳимоя йўлларини четлаб ўтиш ёки йўқ қилиш усуллари келтирилган. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ёзмоқда.

Бундан ташқари, ҳужжатларда бунинг ортида АҚШ Марказий разведка бошқармаси турганлиги ҳамда бошқа мамлакатлар, хусусан Буюк Британия билан ҳамкорлик қилганлиги айтилади.

Матбуот - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ разведкаси ўзбек газеталаридан нима излаган

Асосий эътибор Apple ва Google телефонлари ҳамда Microsoft Windows тизимида ишлайдиган компьютерларга "кириш"га қаратилган.

Wikileaksнинг билдиришича, Samsungнинг ақлли телевизорлари МРБга ахборот йиғиш учун энг яхши восита бўлган. Ушбу фирманинг смарт-твларидаги микрофонлар "эшитиш қурилмаси"га айланган.

МРБ мутахассислари шунингдек, автомобилларнинг компьютер тизимига кириш имконини берувчи дастурлар ҳам ишлаб чиқишган.

МРБ вакили Жонатан Лю ташкилот мазкур хабарни изоҳламаслигини маълум қилди.

Оқ уй вакили Шон Спайсер ҳам изоҳлашдан бош тортди.

Янгиликлар лентаси
0