ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ҳиндистон элчихонасининг Исломободдаги уч ходими Покистон ҳукумати томонидан қўйилган жосуслик тўғрисидаги айбловлардан сўнг Покистонни тарк этишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Айтиш жоизки, Ҳиндистон ўз дипломатлари номига бўлаётган айбловларни қатъий рад этиб келмоқда. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон ҳукуматини дипломатлар хавфсизлигини таъминлашга чақирган ҳамда уларнинг эҳтимолий чақириб олиниши юзасидан "умумий ҳолатдан, жумладан, хавфсизлик омилидан келиб чиққан ҳолда" қарор қабул қилишини билдириб ўтган.
Хабарда таъкидланишича, ОАВларда "жосуслик" билан боғлиқ жанжалли мақолалар чоп этилгач Покистон ҳукумати Ҳиндистоннинг Нью-Деҳлисидан тахминан олти нафар дипломатлари чақириб олишга мажбур бўлган ва шундан сўнг Ҳиндистоннинг саккиз нафар дипломатини "шпионликда" айблаган.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги "жосуслик" можароси 27 октябрда авж олган: Ҳиндистон ҳукумати жосуслик айблови билан қисқа муддатга ҳибсга олинган Покистон элчихонасининг Нью-Деҳлидаги ходими Махмуд Ахтарни мамлакат "қора рўйхати"га киритган эди. Хабарда айтилишича, ўшанда Нью-Деҳли ҳукумати Покистон "жосуслик тармоғи"ни фош қилганини эълон қилган. Орадан бир неча соат ўтгач, Покистон ҳинд дипломати Суржит Сингхни шпионлик фаолиятида айблаб, мамлакат "қора рўйхатига" киритганини эълон қилган.