Покистон чегарисига яқин жойлашган Ҳиндистон авиабазасига ҳужум уюштирилди

© Sputnik / Пресс-служба ВС Израиля / Медиабанкка ўтишМахсус қисмлар ўқув-машғулотлари, Исроил
Махсус қисмлар ўқув-машғулотлари, Исроил - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир гуруҳ қуролланган жангарилар Ҳиндистон авиабазсига ҳужум уюштиришди. Оқибатда икки аскар ҳалок бўлди, тўрт жангари йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 2 янв, Sputnik. Тиш-тирноғигача қуролланган, бир гуруҳ жангарилар Покистон чегарасига яқин жойда жойлашган Ҳиндистон авиабазсига ҳужум уюштиришди, РИА Новости маҳаллий ОАВ хабарларига асосан.

Панжоб штатининг Патханкот шаҳрида жойлашган авиабазага АК-47 автоматлари билан қуролланган, Тўрт кишидан иборат террорчи гуруҳ тонг соат 03:30 да ҳужум уюштиришди.

"Джаиш-е-Мухаммад" гуруҳига кирувчи жангарилар авиабаза ҳудудига полиция бошлиғининг автомобилда кириб келишган.

Охирги хабарларга кўра, 4 жангаридан иборат террорчи гуруҳ йўқ қилинган. Авиабазани ҳимоя қилган аскарлардан 2 киши қурбон бўлган ва 5 киши жароҳатланган.

Полиция хабарига кўра, жума куни эрталаб террорчилар полиция бошлиғини ва унинг автомобилини ўғирлаб кетишган. Оғир жароҳат олишига қарамасдан, зобит тирик қолган ва гувоҳлик бермоқда.

Ҳозирги вақтга келиб жанговор ҳаракатлар якунланган, лекин авиабаза ҳудуди ҳали тозаланмаган.

Базада жойлаштирилган самолёт ва вертолетларга зарар еткизилмаган.

Янгиликлар лентаси
0