Бен Ладен ўз рафиқаси тишига жосуслик чипини ўрнатишларидан хавфсираган

© NewsTeam / Медиабанкка ўтишЖангариларни йўқ қилиш бўйича махсус операция
Жангариларни йўқ қилиш бўйича махсус операция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка махсус хизмати томонидан маҳфийлик даражасидан чиқарилган ҳужжатларга мувофиқ, “Ал-Қоида” етакчиси Усама Бен Ладен, АҚШ разведкаси унинг яқинларига кузатув ускуналарини ўрнатиб қўйишларидан қаттиқ хавфсираган экан.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. “Ал-Қоида” террорчилик тармоғи раҳбари Усама бен Ладен электрон кузатув ускуналаридан қўрқиб яшаганлиги таъкидланмоқда. Бен Ладен АҚШ разведка хизмати бу ускуналарни унинг яқинларига ўрнатиб қўйиши мумкинлигидан, айниқса, қаттиқ хавфсираган, деб хабар қилади РИА Новости Америка махсус хизмати томонидан маҳфийлик даражасидан чиқарилган ҳужжатларга таянган ҳолда.

“Биринчи рақамли террорчи” Абу Абдуллоҳга юборган мактубларидан бирида, ўша вақтда Эронда бўлган рафиқасининг стоматолог ҳузурига бормоқчи бўлаётганидан ғоят ҳавотирда эканини билдирган. Бен Ладен, жосуслик чипи тўғридан-тўғри пломбага ўрнатилиб қўйилиши мумкинлигини қайд этган. “Чип узунлиги — буғдой донасидай, эни эса — вермишель қалинлигига тенг", — деб ёзган у, ўқиб бўлгач мактуб йўқ қилиниши лозимлигини қўшимча қилган ҳолда.

Бундан ташқари, ўзининг яна бир мактубида Бен Ладен жангариларга афғон дипломати учун товон тарзида олинган чемодандан халос бўлишни буюрган. Террорчи, чемоданда қўлбола электр пробка бўлиши мумкин, деган ҳавотирда шундай буйруқни берган.

Маҳфийлик даражасидан чиқарилган хужжатлар 2009-2011 йилларга тегишли.

Усама бен Ладен 2011-йилнинг май ойида Покистоннинг Абботобод шаҳри чеккасида америкалик спецназлар томонидан ўтказилган махсус операция вақтида йўқ қилинди. Экспертиза ишлари якунлангач, “Ал-Қоида” бошлиғи танаси ўта маҳфий шароитда денгиз тубига кўмилган.

Янгиликлар лентаси
0