Москва — Вашингтон — Пекин: коронаинқироз "Катта учлик" вужудга келишини тезлаштиради

Айнан шу боис, яқин истиқболда, яқин икки-уч йилда айнан учта фаол супер оғир вазнга эга ўйинчилар дунёдаги тартибни қайта қуришда ҳал қилувчи таъсирни ўтказадилар.
Sputnik

Петр Акопов

Коронавирус инқирозидан кейин жаҳондаги тартиб кўплаб ҳолатларда Хитой, АҚШ ва Россия томонидан шакллантирилиши мумкинлиги ҳақидаги фикр турли кузатувчиларда (масалан, South China Morning Postда) йўқ жойдан пайдо бўлаётган эмас — ҳамма иш айнан шундай "Катта учлик" вужудга келишига қараб бораётгани ҳақида ҳали пандемия бошлангунига қадар ҳам айтилган эди.

Хитой ҳукумати COVID-19 Ухандаги лабораторияда яратилганини инкор қилди

АҚШга шерик тариқасида Европа Иттифоқини ҳам қўшиш мумкин ва ҳатто шарт — албатта, биз кўниккан кенжа шерик сифатида эмас, балки алоҳида мустақил куч сифатида. Бу куч муаммоси шундаки, у ўз-ўзини идентификациялаш инқирозини бошдан кечирмоқда, — у ҳозирдан ўз келажаки Америкага бўйсунишдамаслигини тушунади ва лекин айни вақтда ўз-ўзини бошқаришга доир ирода ва кўникмага эга эмас. Европа келажакда ўз ўрни ва ролини глобал миқёсда кўра олмаяпти — бу ҳақда Эммануэль Макрон тинимсиз такрорлайди, аммо коронавирус туфайли юзага келган инқироз унга субъективликни қайтармайди, балки аксинча, бир муддатга бирдамлик ҳиссини йўқотади.

Айнан шу боис, яқин истиқболда, яқин икки-уч йилда айнан учта фаол супер оғир вазнга эга ўйинчилар дунёдаги тартибни қайта қуришда ҳал қилувчи таъсирни ўтказадилар.

Хитой вируси АҚШ қудратини барбод қилиш билан таҳдид қилмоқда. Россиягачи?

Россиянинг Хитой ва АҚШ билан таққослагандаги иқтисодий заифлиги уни "Катта учлик" иштирокчиси мақомидан маҳрум қилмайди, чунки бу ўринда унинг барча фронтлардаги фаол иштироки, тарихий тажрибаси ва салмоғи тош босади. 2014-йилнинг баҳорида айнан Россия жаҳон тарихида янги саҳифани очди — Украинадаги фитнага Қрим билан жавоб қайтарди ва бу билан АҚШни давлатимизни бутун дунёдан блоклашга ва яккалашга, яъни жаҳон миқёсидаги бойкотга ундаган эди. Бу уриниш муваффақиятсиз тугади - бу бутун америка дунёси Атлантика ёки НАТОга қадар қисқарганини кўрсатди. Россия нафақат Шарқ ва Жанубга қараб бурилди, — у бутун дунё учун атлантика тартибига қарши юришда бош бўлди. Бундай ҳурматни ҳеч қандай маблағ эвазига сотиб олиб бўлмайди - ва у Кремльнинг моҳир геосиёсий ўйини билан бирга - Россиянинг Хитой ва АҚШ билан таққослаганда етишмаётган иқтисодий вазнини қоплайди.

Аммо "Катта учлик" қай тарзда янги тартиботга таъсир ўтказади? АҚШ — қулаётган йирик держава, Хитой - куч олаётган держава, Россиянинг-чи, унинг ўрни қандай? Россия — шунчаки уларни у ёки бу томонга оғдираётган тарозидаги тош эмас, Россия ўйин қоидаларини белгилай олади, янги қоидаларни белгилаш учун етарлича обрўга эга. Биз Хитой билан биргаликда пост-америка дунёсидан кўп қутбли - бир неча куч марказларга эга бўлган, ўртасидаги мувозанат ва рақобат янги дунё тартиботи контурларини белгилаб берадиган тизимга юмшоқ ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлаймиз.

Россия ва Хитой қоидаларни қайта ёзмоқда. АҚШ “янги давр”да яшашга тайёрланмоқда

Албатта, абадий эмас у контурлар, лекин ҳозирги барбод бўлаётганидан кўра анча мустаҳкам. Шу маънода биз Хитой билан ҳақиқий иттифоқдошлармиз.

Қўшма Штатлар учун Россия - АҚШ - ХХР учбурчаги ўртасидаги муносабатлар ўтган ярим аср давомида Киссинжер кўрсатмаларига биноан ривож топган: бу Вашингтоннинг Москва ва Пекин билан алоҳида муносабатлари Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларга қараганда яхшироқ бўлишга интилишда намоён бўлади. Бу формула иш бермай қўйганига анча бўлган, Си Цзиньпин бошқаруви, яъни 2012 йилдан бошлаб эса умуман буни имкони қолмаганди ҳам. Шу билан бирга Қўшма Штатлар унинг буюк келажагига ишонишда давом этарди — ҳатто, 2014 йилдан кейин, яъни  Киссинжернинг Россияни изоляция қилиш уни Хитойга яқинлаштириши хавфини юзага келтириши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам. Аслида Россия ва Хитой ўртасидаги яқинлик Қримгача юз берган бўлиб, ушбу стратегик курс давом этган бўларди ҳам, Ғарб ва Россия можароси эса шунчаки бу жараённи янада тезлаштирди. Лекин Вашингтон ўзини хомхаёллар билан аврашда давом этарди: Россия ва Хитой ўртасида шундайин чуқур ва ҳал этилмас зиддиятлар мавжуд-ки, уларнинг альянси барқарор бўла олмайди, у барибир можаро ёки совуқ уруш билан тугайди ва шу томондан АҚШнинг глобал етакчилигига ҳеч нарса хавф солмайди.

Трамп Ойни ўзиники қилиб олди: АҚШ президенти янги фармонга имзо чекди

Штатлар шу аҳволда 2016 йилга қадам қўйди ва кутилмаганда атлантачиларни ҳайратга солиб ҳукумат тепасига Дональд Трамп келди. У Хитой билан савдо урушини бошлади ва Россия билан яқинлашишни истади — яъни у гўёки Киссинжер схемаси бўйича ҳаракат қиларди. Аммо ҳақиқатда Трамп "Катта учлик" доирасида ўйнаган АҚШни намоён этмас эди, - бу янги антиглобалистик Америка эди, унинг манфаати қандай йўл билан бўлса ҳам (хусусан, ўз давлати таназзули эвазига) атлантика элитасининг умуммиллий гегемонлигини қўллаб-қувватлаш эмас, балки миллий давлат сифатида тезроқ кучайиш эди. 

Яъни учбурчак доирасида мавжуд тартиботнинг учта душмани тўпланган эди - бу албатта, ноёб ҳолат.

Албатта, Трамп, Путин ва Си учун ўзаро гаплашиб олиш осон ишмас — ҳеч ким державалар ўртасидаги геосиёсий, савдо-молиявий ва бошқа зиддиятларни бекор қилганмас. Аммо бу зиддиятлар айнан миллий давлатлар (империялар, тамаддун-давлатлар), яъни ягона координаталар тизимида мавжуд бўлганлар ўртасида - ўз мавжудлиги ҳуқуқини талаб қилаётган ва бошқаларнинг шундай ҳуқуқини тан оладиган глобалистик бирлашиш лойиҳаси ва жаҳон гегемонлиги (АҚШга таяниб) ўртасидамас.

Эксперт: нефт бўйича музокаралардан ҳаммадан кўпроқ Трамп манфаатдор

Трамп — Путин — Си учлиги коронавирус эпидемиясига қадар маълум сабабларга кўра шакллана олмади ва бунда Хитой билан савдо урушининг мутлақо алоқаси йўқ. У айнан трампча изоляционализм руҳида бўлиб, унинг фаол фазаси глобал пандемия бошланиши арафасида қисман келишувга эришилиши билан деярли якун топди. Албатта Трамп вақти-вақти билан мурожаат қилган ва унинг атрофидаги глобалистик давра даъват қилиб турган Хитойга турлича босим ўтказиш сиёсати ХХР ва АҚШ ўртасидаги катта стратегик мулоқотга ҳалал берарди — бундан ташқари Трампга ҳатто Путин билан мулоқот қилиш имконини блоклаб қўйишди. Аммо жорий йил кузида қайта сайлангач, Трамп шу жумладан "Катта учлик" доирасида ҳам кўпроқ эркинликни қўлга киритади.

Уни яратиш йўлидаги биринчи катта қадам сифатида Владимир Путиннинг жорий йил январ ойида Қуддусда БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари бўлган ядровий державалар саммитини ўтказиш тўғрисидаги ташаббусини айтиб ўтиш мумкин. 

"Катта бешлик" моҳиятан олганда президент Макрон юзида Европа билан тўлдирилган "Катта учлик" бўлади — чунки Brexit фонида АҚШ ва Британиянинг англосакслар бирлиги (геосиёсий бирлик айниқса) ярқираб кўзга ташлана бошлади. Путиннинг ғояси ҳаммага маъқул келди — саммитни сентябрь ойида - БМТ Бош ассамблеяси ўтказилиши белгиланган санада Нью-Йоркда ўтказишга келишилди.

Макрон умумий Европа армиясини тузишни таклиф қилди

Коронавирус бутун дунёни карантинга ёпди. Аммо кузга бориб пандемия даражаси пасаяди ва Путин Си Цзиньпин билан, худди Макрон ва Жонсон сингари Нью-Йоркка кела олади. Агар Штатлар анти-хитой жазавасига тушмаса, албатта. Уларда бу масала носоғлом бир кўринишда авж олмоқда.

Масалан, сенатор Линдси Грэм Хитой зиммасига коронавирус туфайли ўлган америкаликлар ўлимини ва ишсизлик учун жавобгарликни юклаб, эндиликда АҚШ Хитойни қаттиқ жазолаши кераклигини, уни ўз хатти-ҳаракатини ўзгартиришга мажбур этиши лозимлигини таъкидламоқда.

"Мен қарзимизнинг бир қисмини Хитой бўйнига ўтказмоқчиман, негаки улар бизга тўлаши керак, биз уларгамас".

АҚШ Россия спутникка қарши ракетани синовдан ўтказганини хабар қилди

Агар Трамп оғзидан шунга ўхшаш гап чиққанида, сентябрда ўтказиладиган саммит ҳақида гап бўлиши мумкин эмасди - Си Цзинпинь Трамп билан учрашувдан бош тортган бўларди. Лекин Трамп бундай оҳангда гапирмайди, чунки олий даражадаги учрашув Хитойдан кўра Америкага кўпроқ керак, коронавирус туфайли юзага келган глобал инқироз эса Трампнинг (АҚШ ҳисобига) "Американча гегемония" сиёсатини асраб қолишга чиранаётган глобалистларга қарши зиддиятини фақатгина кучайтирмоқда. У Россияга ҳам керак — биз коронавирусдан кейинги жаҳон тартиботи ҳақида қанча тез келишишни бошласак, ҳаммага шунча яхши бўлади.

Ҳозирча эса "Катта учлик" фақатгина Сталин, Рузвельт ва Черчиллга қиёсланмоқда. Аммо у тез орада қайтадан нашрдан чиқиши мумкин — албатта, бу ноябрда Трамп АҚШ президенти этиб қайта сайланганида рўй беради. Ўшанда, 2021 йилда биз янги дунё яратилишининг биринчи актига гувоҳ бўламиз.