АҚШ Россия спутникка қарши ракетани синовдан ўтказганини хабар қилди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишБоевая стрельба расчетов зенитных ракетных комплексов (ЗРК)
Боевая стрельба расчетов зенитных ракетных комплексов (ЗРК) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пентагон Россия спутникка қарши тўғридан-тўғри зарба берувчи ракетани синовдан ўтказганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. АҚШ Ҳарбий кучларининг космик қўмондонлиги чоршанба куни Россия спутникка қарши ракетани синовдан ўтказганини хабар қилди. РИА Новости хабарига асосан.

“АҚШ Ҳарбий кучларининг космик қўмондонлиги Россия томонидан 15 апрел куни DA-ASAT турдаги (спутникка қарши тўғридан-тўғри зарба берувчи) ракета синовдан ўтказилганидан хабардор. Ушбу синов АҚШ ва унинг иттифоқдошларига нисбатан хавфлар жиддий эканини ва улар ўсиб бораётганидан дарак беради”, - деди АҚШ ҳарбий  ҳаво кучлари қўмондони Жон Реймонд.

Шунингдек Реймонд барча давлатлар коинотда хавфсиз амалиёт олиб бориш учун шароитлар яратиши кераклигини яна бир эслатиб ўтди.

Спутникка қарши кураш тарихи

Эслатиб ўтамиз, инсоният тарихида спутникларга қарши тизимлар ва ракеталар бир неча бор синовдан ўтказилган.

Собиқ СССРда 1980 йилларда “Спутниклар қирувчиси” тизими м авжуд эди. Тизим ҳамда тутувчи космик аппаратдан иборат бўлиб, Ер орбитасига Бойқўнғир космодромидан “Циклон-2” ташувчи ракетаси ёрдамида олиб чиқилган. Синов давомида бир неча совет спутник-нишонлар муваффақиятли уриб туширилган.

Индийская ракета Brahmos - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон ракетаси спутникни уриб туширди

1985 йилнинг сентябр ойида АҚШ қўмондонлиги эга бўлган ASM-135 ASAT тизимини синовдан ўтказди. F-15 қирувчи самолётидан учирилиган ракета 555 км баландликда ҳаракатланаётган АҚШнинг Solwind Астрофизик спутнигини уриб туширди.

2008 йилнинг февралида АҚШ АҚШнинг кемаларга қарши SM-3 ракетаси билан 247 км баландликдаги ҳарбий спутник USA-193 уриб туширилган эди.

2007 йилнинг январ ойида Хитой Сичан космодромидан учирилган спутникка қарши ракета ёрдамида 865 км баландликда Fengyun-1C космик аппаратини йўқ қилди.Бунинг оқибатида орбитада 2000 бўлакдан иборат қолдиқлар булути пайдо бўлди. Оқибатда космик аппаратлар ушбу бултга чап бериб ўтишга мажбур бўлмоқда.

2019 йилнинг март ойида Ҳиндистон 270 км баландликда ўзининг Microsat-R номли спутнигини ракета ёрдамида уриб туширди.

Янгиликлар лентаси
0