Пул - кейин. Вирусга қарши курашда Хитойнинг асосий сири

Хитойда коронавирусни енгиш учун кетган харажатлар триллионлаб доллар бўлиши мумкин, лекин ҳукумат "пандемия фахрийлари" га барча харажатларини охирги юангача тўлаб беришни ваъда қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр - Sputnik, Софья Мельничук. Коронавирус пандемияси туфайли соғлиқни сақлашга кетган сарф-харажатларни сарҳисоб қилиш ҳали олдинда ва гап триллионлаб доллар ҳақида кетади. Аммо Хитойда касалликнинг ҳар бир ҳолати давлатга қанчага тушгани ҳисоблаб чиқилмоқда. Ҳукумат "пандемия фахрийлари" га даволанишнинг барча харажатларини охирги юангача қоплашни ваъда қилмоқда. Кўпчиликнинг ишончи комил: бу Хитойнинг эпидемияга қарши курашда муваффақиятнинг сири. РИА Новости хабарига асосан.

Муваффақиятсизликдан тақлид қилиш мисолигача

Хитой шаҳарлари аста-секин одатдаги ҳаётига қайтмоқда. Бир неча ҳафта давомида бўш бўлган супермаркетлар, боғлар, спорт майдончалари ва кафелар яна одамларга тўлди. Бироқ, эпидемия устидан якуний ғалаба ҳали эълон қилинмади. Ўтган кун давомида 108 та янги ҳолат қайд этилди. Улардан 98таси  чет элдан олиб келинган Хитой фуқароси (26 мартдан бошлаб чет элликлар учун кириш ёпилди). Ўн бемор - Россия билан чегарадош Хэйлунцзян провинцияси ва жанубдаги Гуангдонг вилоятида.

Хитой мамлакатда коронавирус эпидемияси якунланганини эълон қилди

"Давлат соғлиқни сақлаш масалалири қўмитасига 31 провинциядан коронавируснинг янги тури билан касалланиш 82160 ҳолати тасдиқланганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. Ҳозирги пайтда 1156 киши касал бўлиб (121 нафари оғир аҳволда), 77663 киши касалхонадан чиқарилди, 3341 киши вафот этди", - дейилади қўмита сўнгги ҳисоботида.

26 феврал куни ҳолатига Хитой касалланганлар сони бўйича етакчилик қилган - тахминан 80 минг киши. Бир мингдан кўпроқ юқтирилганлар сони билан иккинчи ўринда Жанубий Корея бўлган. Бир ой ўтгач, Хитойни Италия (76,5 минг касалланган) ва АҚШ (72,2 минг касалланган) ортда қолдирди.

Энди антирекорд АҚШга тегишли. У ерда, 12 апрел ҳолатига ярим миллион киши касал бўлган, бу Италия ва Испанияга қараганда 300 мингга кўп.

Ҳозирча вазиятни назоратга олишнинг имкони бўлмаяпти. 13 апрелдан бошлаб Доналд Трамп барча 50 штатда "катта фалокат" режимини эълон қилди. Президентни суст ҳаракатларда айблашмоқда ва бир саволни илгари суришмоқда: фалокатнинг олдини олиш мумкинмиди? Асосий стратегик рақиб - Хитойдан ибрат олса бўлмасмиди?

Қимматли беморлар

Вирус тарқалишини тўхтатиш учун Хитой ҳукумати томонидан амалга оширилган мисли кўрилмаган чоралар бир неча ҳафтадан бери муҳокама қилинмоқда. Хитой тажрибасининг энг қимматли сабоқлари бу касаллик ўчоғидаги ҳамкасбларига ёрдам бериш учун тиббий ходимларни жалб қилиниши, дала шифохоналарини фавқулодда қуриш ва оммавий тест ўтказишдир.

Хитой COVID-19 "импорти"га қарши "учта мудофаа чизиғини" яратди

Бироқ, яна бир, эҳтимол энг муҳим омил бор. АҚШ ва Европа мамлакатларида унча мақбул бўлмаган. Гап COVID-19 билан оғриган беморларнинг аксарият қисми учун бепул тиббий хизмат ҳақида кетмоқда.

АҚШда деярли ҳамма касалхоналар хусусийдир. Бунда суғурта компаниялари коронавирус тестини фақат ижобий натижа бўлган тақдирдагина қоплайдилар, даволанишнинг асосий харажатлари эса бемор томонидан қопланади.

Суғурта дастурлари ҳақиқатан ҳам тиббий ёрдам нархининг 80 фоизини тўлайди, лекин кўпинча бу маблағлар бемор ўз маблағларини даволашга сарфлаб бўлганидан кейингина қопланиб берилади.

Қашшоқлик чегарасида яшайдиган америкаликлар давлатнинг фақатгина минимал ёрдамига таяниши мумкин, фуқароларнинг деярли ўн фоизи эса тиббий суғуртадан умуман фойдаланишмайди. COVID-19га тестлар ва даволаниш учун тўловлар ўн минглаб долларга тушишига қарамай, ҳеч ким бундай харажатларни қоплашни ўйламаяпти.

Даволаш туфайли қарзга ботиш эҳтимоли кўпинча касалликдан даҳшатлироқ кўринади, шунинг учун вирусни юқтирадиган кўплаб одамлар шифокорларга мурожаат қилишмаяпти. Бу каби мантиқ давлат бир ярим миллиард фуқароларининг тиббий харажатларини қоплаб бермайдиган Хитойда ҳам ҳукмронлик қилиши мумкин эди.

Хитой коронавирусга қарши биринчи вакцинани синовдан ўтказишни бошлади

Хитой қонунларига кўра, марказий ҳукумат соғлиқни сақлашда сиёсат ва бошқариш учун жавобгардир ва ҳар бир фуқаро бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Шунга қарамай, хитойликларнинг тиббий суғуртасини таъминлашнинг асосий юки маҳаллий ҳокимият зиммасига тушади.

Базавий дастурларга иш берувчи томонидан тўланадиган шаҳар варианти (давлат иштироки минимал), фуқаролар учун ихтиёрий асосий хизматлар тўплами ва қишлоқ аҳолиси учун тахминан бир хил суғурта дастурлари киради.

Кўпроғини истаганлар суғуртани хусусий компаниядан сотиб олишларига тўғри келади. Аниқ статистик маълумотлар йўқ, аммо Хитой ҳукумати ушбу соҳани  ривожланишини имкон қадар қўллаб-қувватламоқда.

Биринчидан давонг

ХХР тиббий бошқармаси тиббий хизматлар бўлими бошлиғи Сюн Сяньцзюньнинг сўзларига кўра, битта беморни коронавирусдан даволаш ўртача 21,5 минг юан (тахминан 225 минг рубл) туради. Жиддий касалларни даволаш анча қимматга тушади : ўртача 150 минг юан (1,5 миллион рубл). Сюн Сяньцзюнь  таъкидлаганидек, ўта оғир беморлар озчилик бўлиб, уларни даволаш бир неча юз минг юан, баъзан эса бир миллиондан ошади.

Умуман олганда, амалдорнинг таъкидлашича, 6 апрел куни мамлакатнинг 31 минтақасида беморларни даволаш учун 1,486 миллиард юан (15 триллион рубл) сарфланган.

Хитой коронавирусни даволашнинг самарали усули топди

Аммо бу маълумотлар якуний эмас ва кўпайиши мумкин, деди бўлим бошлиғи. Масалан, 29 март куни беморнинг ўртача тўлов чеки 17 минг юанни ташкил этди ва бир ҳафта ичида 4,5 мингга ошди. Бундан ташқари, даволаш харажатларида ташқи ёрдамнинг улуши қанчалигини аниқлаш керак бўлади.

Хитой жамоатчилигини ташвишга солаётган харажатларни қоплаш масаласига келсак, январ ойида ҳукумат COVID-19га чалинган барча беморларга бепул хизмат кўрсатилишини эълон қилди. Худди шу нарса касалхонага коронавирусга шубҳа билан ётқизилганларга ҳам тааллуқли эди. Хубей провинцияси (Ухань жойлашган) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий товон тиббий суғурта ва давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган маблағлар ҳисобидан тўлиқ тўланишини алоҳида таъкидлади.

Аслида, албатта, бюрократик тўсиқлар ҳам пайдо бўлган. Уханьда яшовчилардан бирининг журналистларга айтишича, унинг касал эри Тунцзи шаҳар касалхонасига қабул қилишмади, чунки унинг ёнида тиббий суғурта бўлмаган. Бир неча соатлик тушунтиришлардан сўнг, шахс гувоҳномаси етарли эканлиги маълум бўлди.

Касалликнинг енгил шаклида касалланганлар кўпинча махсус меҳмонхонада изоляция қилинган. Улар дори-дармонларни ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олишди, аммо ҳукумат бу харажатларни қоплаб беришга ваъда берган.

Сюн Сяньцзюн сўзларига кўра, ҳисоб-китоблар давом этмоқда. "Икки томонлама кафолат" сиёсатига кўра (камбағал қишлоқ жойларида қашшоқликни бартараф қилиш ва камбағал туманларнинг турмуш даражасини ошириш – таҳр.) коронавирусга чалинган барча беморларга тўловлар берилади", - деди жаноб Сюн.

Коронавирусни Уханга америка ҳарбийлари олиб келган бўлиши мумкин - Хитой ТИВ

Шу билан бирга, расмийлар ишчилар учун тиббий суғурта харажатларига солиқ солишни аста-секин камайтиради.

Эпидемия давлатни тиббий инфратузилмани молиялаштиришдаги камчиликларга эътибор қаратишга мажбур қилди: касалхонадаги ётоқлардан тортиб ташҳис қўйишгача. ХҲР ҳукумати соғлиқни сақлаш соҳасидаги турли лойиҳалар учун минтақавий ҳокимиятларга қўшимча маблағлар ажратилишини эълон қилди.

Илгари ҳудудларда кредит маблағлари асосан инфратузилмага сарфланган. Аммо бу сафар Хитой Давлат Тараққиёт Банки тиббий лойиҳалар учун 1 йил муддатда сўндириш шарти билан 14,25 миллиард юанга (икки миллиард доллардан ортиқ) тенг махсус бондлар чиқарди. Январ ойида банк Ухань шаҳар ҳокимиятига икки миллиард юан (тахминан 286 миллион доллар) миқдорида қарз ҳам берди.

Хитой тажрибасини умумлаштириб: аввал даволаб, сўнгра суғурта ва имтиёзлар билан шуғулланиш керак - бу эпидемия авж олган пайтда ҳукуматнинг режаси эди.