ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Хитой Ташқи ишлар вакили Чжао Лицзян коронавирусни Хитойга америкалик ҳарбийлари олиб келган бўлиши мумкинлигини хабар қилди, РИА Новости хабарига асосан.
“Очиқчасига айтинг! Ўзингизда бор маълумотларни эълон қилинг! АҚШ буни бизга тушунтириб бериши керак”, - деб ёзди ўз Twitterида хитойлик дипломат.
Ушбу воқеадан олдин АҚШ касалликларни олдини олиш маркази раҳбари Роберт Редфилд АҚШда бир неча кишилар гриппдан вафот этган, ўлимидан сўнг эса уларнинг танасида коронавирус топилгани ҳақида хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида номаълум касаллик эпидемияси бошланган эди. Шундан сўнг Хитой Ухан шаҳрида 14 кунлик карантин эълон қилиб, транспорт ва корхоналар фаолиятини тўхтатган эди.
АҚШ ўшанда Хитойни мутлақ изоляция қилиш билан бирга ёввойи жонзотларни истеъмол қилишда айблаб, ОАВ орқали турли “ноқулай” саволлар йўллаган эди. Энди бўлса ноқулай саволлар бериш навбати Хитойга келган бўлса ажаб эмас.