ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Хитой ҳукумати янги коронавирусга қарши биринчи вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берди. РИА Новости хабарига асосан.
Клиник синовларни бошлашга рухсат академик Чэнь Вей бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи томонидан олинган.
Вей жамоаси 26 январь куни янги коронавирус ўчоғи бўлган - Ухань шаҳрига этиб боргач, дарҳол вакцинанинг фармацевтика ва токсикологияси бўйича тадқиқотларни бошлади.
"Оммавий ишлаб чиқаришдан олдин, халқаро қоидалар ва ХХР қоидаларига мувофиқ вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлигини аниқлаш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилди", деб таъкидлади академик.