ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. COVID-19 коронавируси билан оғриган беморларга Хитой шифокорлари томонидан плазма қуйиш усули самарали эканлиги исботланди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги маҳаллий шифокорларга асосланиб.
Даволанишнинг янги усули самарадорлиги Уханьдаги касалхона раҳбари Чжан Динюй матбуот анжуманида эълон қилди. Мутахассислар таъкидлашича, касалликни енгиб ўтган баъзи одамларнинг қон плазмасида коронавирус билан курашувчи Иммуноглобулин оқсил бирикмалари (антитела) топилган. Янги усул ёрдамида оғир аҳволдаги 10та беморни даволашга муваффақ бўлинди.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойининг охирида, Хитой ҳукумати Хубей провинциясининг Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум бўлган пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Касалликнинг қўзғатувчиси коронавируснинг янги тури эди, у ЖССТ томонидан 11 февралда COVID-19 номланди.
Сўнгги маълумотларга қарагандан, коронавирус билан касалланганлар сони 60 мингдан ошган, вафот этганлар сони 1367 кишини ташкил қилган. Хитойдан ташқарида коронавирус билан касалланганлар сони 500 кишидан ошган.