Мушкетёрлар қонуни бўйича: "Катта йигирматалик" нега тўпланди?

РФ Молия университети сиёсатшунослик департаменти доценти Геворг Мирзаян Sputnik учун коронавирусга қарши кураш чораларига бағишланган G20 виртуал саммити натижаларига шарҳ берди
Sputnik

26 март куни ўтказилган "Катта йигирматалик" (G20) саммити ноёбдир. "Онлайн" ўтказилгани учунгинамас, балки "йигирматалик" биз бундан кейин қандай дунёда яшашимиз: ҳар ким ўзи учун бўлган яккаланган дунёдами, ёки ҳамма бир киши ва бир киши ҳамма учун бўлган глобаллашган - шуни ҳал қилиш кераклиги учун ҳам муҳим эди.

"Катта йигирматалик" саммити: энг муҳим таклифлар

Дунёни сув босса ўрдакка не ғамми?

Аввалги дунё коронавирус томонидан кўмилди. Бу ерда гап, ҳатто ушбу касаллик инсоният учун жиддий таҳдидга айланганида ҳам эмас- йўқ, бу зомби-апокалипсиси даражасига ҳатто яқин келолмайди. Аввалги дунё коронавируснинг кичкина таҳдиди глобаллашувни тиз чўктира олгани, шунингдек, "умумий тақдир" ҳақидаги жамики мантраларни чиппакка чиқаргани туфайли ўлган эди. Муаммога қарши биргаликда курашиш, инсон саломатлиги ва иқтисодиётга таъсирни минималлаштириш усулларини излаш ўрнига, деярли барча мамлакатлар "менинг кулбам бир четда" йўсинида бефарқлик позициясини танладилар. Улар ўз чегараларини ёпиб олдилар, ҳатто, интеграция блоклари доирасидаги иттифоқчилик муносабатларида бўлиб турган қўшнилардан ҳам.

Бу ўта бемаънилик даражасига етди: Европа давлатлари орасида энг кўп жабрланган Италияга қанчадир вақт Германия ёки Франция (ЕИ етакчилари) эмас, балки Россия ва Хитой, ҳатто европа ишларидан йироқ бўлган Куба ёрдам бериб келди.

Саудия Арабистони "Катта йигирматалик" фавқулодда саммитини онлайн режимда чақиради

Коронавирус инқирози баъзи давлатлардаги маданиятни шу қадар тез йўққа чиқардики, улар шерикларини тўғридан-тўғри шантаж қилишга ўтдилар. Хусусан, сайёҳлар орасида машҳур бўлган Черногория, то Москва ўз ҳисобидан барча черногорияликларни ватанларига қайтаргунига қадар россиялик меҳмонларни ўз чегарасидан чиқаришдан бош тортди.

Афтидан, дунёнинг йирик давлатлари етакчилари бўй кўрсатган умумтарқоқолик даражасини баҳолаб бўлишди, шунингдек, ҳар ким ўзи учун бўлган дунёда яшаш нақадар қийин бўлишини тушуниб етишди. Шунинг учун, ривожланган ва ривожланаётган дунёнинг барча етакчилари бўлган "Катта Йигирмалик" вахифаси - бу тузилма ўзига хос "Ер сайёраси директорлар кенгаши"дир - хатолар устида ишлаш ва ниҳоят, муаммоларни биргаликда ҳал қилишни бошлаш эди.

Россия коронавирус эпидемиясини уч ойда енгади - Путин

Албатта, Америка Қўшма Штатлари раҳбарлигида эмас (эндиликда у дунё етаксичи унвонидан маҳрум бўлган, айниқса, коронавирусга қарши курашда, устига устак – АҚШ вирусни юқтирганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди ва у ерда эпидемия чўққисига ҳали анча бор), балки айнан G20 давлатларининг коллектив етакчилиги орқали.

Саммитнинг номинал мезбони, Саудия қироли Салмон жуда тўғри бир гапни айтди: "Биз кучларни бирлаштириш ва уюшган ҳолда ҳаракат қилиш учун йиғилдик". Бироқ, фақат коронавирус устидан ғалаба қозониш учун эмас (яна бир тўғри фикр - Эроннинг Россиядаги элчиси Казем Жалалий "эпидемияни битта мамлакатда енгиб бўлмас экан, бошқа ҳеч қайси давлат ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди", дея ўринли гапни айтган эди). Дунё мамлакатлари олдида янада жиддийроқ вазифа турибди - жаҳон иқтисодиёти учун ушбу касаллик эпидемия (ва унинг атрофида бўлаётган жазавани) оқибатларини енгиб ўтиш.

Мутахассислар ҳозирча зарарларни ҳисоблашдан чўчимоқда, аммо улар юзлаб миллиард, ҳатто триллионлаб долларни ташкил этишини тушуниш қийин эмас. Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, "янги коронавирус пандемияси билан боғлиқ жорий муаммолар, 2008-2009 йиллардаги молиявий инқирозга қараганда анча кўламлироқ силкинишларга олиб келади".

Коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринга чиқди

Ушбу силкинишлар айниқса ривожланаётган мамлакатларга тегиб ўтади - Ғарбнинг ўз иқтисодини қутқариш йўлидаги баъзи эгоистик чоралари уларни тамом бир ёқлик қилиши мумкин. "Орамизда ҳеч биримиз протекционизм сиёсатини ёки бир ёқлама сиёсатни олиб боришга ҳақли эмас", - дейди ишонч билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған.

Сўзлар ортиғидан кўп

Мажлиснинг ўзи ёпиқ ҳолатда ўтказилди, унинг якуни бўйича жуда ғалати декларация қабул қилинди. Унда G20 давлатларининг эпидемияга қарши курашиш, биргаликда вакцина ишлаб чиқиш, ЖССТни қўллаб-қувватлаш, барчани ва ҳар кимни глобал иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга даъват этиш истаги баён этилган.

ОАВ: Трамп Ар-Риёднинг Россияни нефт бозорларидан сиқиб чиқариш режасини маъқуллади

Аммо у ерда етишмаётгани - бу дунё иқтисодиётини қутқариш ва уни ҳаракатга келтириш бўйича қандайдир реал, инқилобий чоралар мавжуд эмаслигидир. Владимир Путин ибораси билан айтганда, жаҳон иқтисодиётини "сиёсий пўчоқ"дан тозалаш бўйича чоралар камлик қилмоқда.

Масалан, Москва ва Теҳрон Ғарбга ҳозирги мураккаб даврда сиёсий қарашларга асосланган иқтисодий санкциялардан воз кечишни таклиф этганди. Ёки вирусдан азият чекаётган мамлакатлар (худди шу Эрон) дори-дармон ва асбоб-ускуналарни ҳотиржам сотиб олишлари учун ҳеч бўлмаганда уларни заифлаштиришни.

"Инқироз даврида дори-дармон, озиқ-овқат, асбоб-ускуналар ва технологияларни ўзаро етказиб бериш учун савдо урушлари ва санкциялардан ҳоли бўлган яшил коридорларни яратиш муҳим. Аслида, биз биринчи навбатдаги зарур товарларга нисбатан, шунингдек, улар хариди учун молиявий транзакцияларни чеклашга қўшма бирдам мораторий жорий этишимиз керак, - дейди Путин. - Алалхусус, бу одамлар ҳаёт-мамоти масаласи, бу соф гуманитар масаладир".

Нефт Россия газини пастга тортиб кетолмайди. Сабаби қуйидагича

Бироқ, Россия президентининг таклифи қабул қилинмади - бунинг ўрнига АҚШ санкцияларни фақат кучайтирди. АҚШ махсус вакили Брайан Хук сўзларига кўра эса: "Эрон режимига максимал босим сиёсати давом эттирилади". Бу билан, улар янги воқеликларни тушунмаслигини ва дунёни инқироздан кейинги келажакка олиб киришни истамаслигини яна бир бор намойиш этди.

Нефт нархини барқарорлаштириш яна бир муҳим умумий жавоб бўлиши мумкин эди. Аммо, томонлар ҳозирча ушбу барқарорлаштириш усуллари борасида келиша олмадилар. Бир қатор давлатлар ва экспертлар бу жараён калитлари Владимир Путин қўлида эканлигига ишонишади - Москва ОПЕК+ га қайтиши ва нефт қазиб олишни ихтиёрий равишда чеклашни ўз зиммасига олиши керак. Бошқа экспертлар эса, ушбу олдинги шартлар бўйича қайтиш бефойдалигини айтмоқда.

ОПЕК+ давлатлари томонидан ишлаб чиқаришни қисқартириш, Америка сланец нефт компаниялари учун мақбул бўлган нефт нархигача ошишига олиб келади, улар ўз навбатида ОПЕК+ га аъзо давлатлар улушининг пасайиши ҳисобига жаҳон бозорида ўз улушини оширади. Бу, ўз навбатида, таклиф ошишига, нархлар пасайишига, ОПЕК+ давлатлари томонидан ишлаб чиқаришнинг янада қисқартирилишига олиб келади.

Шу боис, аслида, муаммони ҳал қилиш калитлари (нархлар демпингини тўхтатиши лозим бўлган) Саудия Арабистони  ва (компаниялари ўзини маданий тутиши керак бўлган) АҚШ қўлида. На Вашингтон, на Ар-Риёд бу калитлардан ҳозирча фойдаланишга тайёр эмас - шу боис, расмий маълумотларга кўра, "йигирматалик" давомида нефт нархлари борасидаги масала муҳокама қилинмаган. Бу эса G20 мамлакатлари ҳозирча "сиёсий пўчоқ"дан ҳоли дунёда яшашга тайёр эмаслигини яна бир бор намойиш этди.