ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Россия коронавирус инфекцияси эпидемиясини уч ойдан кам вақтда енга олади, деб баёнот қилди Владимир Путин.
"Ҳамкасблар биз коронавирусни икки-уч ой ичида енга оламиз, деб ҳисобламоқда. Бу ёмон прогноз эмас. Негаки, айрим давлатлар унга қарши кураш узоқ давом этишини айтмоқда. Лекин биз бу ҳолатдан чиққанимизда, биз эса аниқ чиқамиз, умид қиламанки, бу сиз айтган муддат (икки-уч ой)дан ҳам олдинроқ содир бўлади", - деди давлат раҳбари бизнес вакиллари билан учрашувда.
Путин сўзларига кўра, COVID-19 кенг тарқалиши билан боғлиқ вазият яхши томонга ўзгаради - бу ерда гап ҳамкорликдаги ишнинг муддати ва самарасида. Коронавирус туфайли кўрилаётган чоралар қанчалик самарали ва қаттиқ бўлса, карантин шу қадар тез тугайди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан беморланганлар сони 840 нафарни ташкил қилмоқда, 38 киши соғайган, икки нафари вафот этган. 139 минг киши шифокорлар назорати остида қолмоқда. Бутун дунёда COVID-19 пандемияси 170 давлатда кузатилмоқда, 480 мингдан ортиқ инсон вирусни юқтирган, 21 мингдан зиёди вафот этган.