Коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринга чиқди

© REUTERS / Mohamad TorokmanМероприятия по предотвращению распространения коронавируса
Мероприятия по предотвращению распространения коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда Италияда 8215 киши ушбу вирусдан вафот этган Хитойда 3298 АҚШда эса 1288 нафар бемор COVID-19 вирусидан вафот этган.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Тасдиқланган коронавирус COVID-19 ҳолатлатлари бўйча АҚШ дунёда биринчи ўринга чиқди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Джонс Хопкинс университети ҳисоб-китобига кўра, мамлакатда 85,4 мингта коронавирусга чалинган беморлар қайд этилган. Хитойда эса шу кунда – 81,3 мингта бемор қайд этилган. Шундай қилиб АҚШ бир кунда Хитойдан ҳам Италиядан ҳам ўзиб кетди, - дейилган хабарда.

Лекин АҚШда Хитой ва Италияга нисбатан ўлимлар сони кам. Айни дамда Италияда 8215 киши ушбу вирусдан вафот этган Хитойда 3298 АҚШда эса 1288 нафар бемор COVID-19 вирусидан вафот этган.

Шу ўринда ушбу рақамлар нақар ҳақиқатга мос эканини ҳам яна бир бор текшириш зарар қилмайди, чунки ушбу мамалакатларда ўлимларни қайд этиш тизими турлича ишлаши мумкин. АҚШ ва Италияда коронавирусга чалинган беморларнинг аксарияти ҳозиргача даволанмоқда ва якуний хулосага келишга ҳали эрта.

Шу билан бирга, АҚШда касаликка чалинаётган беморлар сони кескин ошаётганини ҳам қайд этиш зарурдир. У ерда бир кунда коронавирусга чалинганлар сони кунига минтгталаб ошмоқда. Бунга сабаб АҚШда коронавирусга қарши оммавий тестлар ўтказилаётгани ҳам бўлиши мумкин. Бугунги кунда АҚШда ярим миллиондан ортиқ киши ушбу COVID-19 тестидан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 460 мингдан, қурбонлар сони 20 мингдан ошиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0