ОАВ: Трамп Ар-Риёднинг Россияни нефт бозорларидан сиқиб чиқариш режасини маъқуллади

© AP Photo/Evan VucciПрезидент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне
Президент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
9 март куни Оқ уй раҳбари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали суҳбатида ўз позициясини билдирган.

ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонининг нефт ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали Россияни нефт бозорларидан сиқиб чиқариш режаларини қўллаб-қувватлади, дея хабар беради Politico ишончли манбаларига таяниб.

9 март куни Оқ уй раҳбари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали суҳбатида ўз позициясини билдирган.

Маъмурият собиқ юқори мартабали ходимининг сўзларига кўра, Трамп Ар-Риёднинг режаларини маъқуллади, лекин шу билан бирга у АҚШнинг ёқилғи ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш учун нефт нархлари жуда пастга туширмаслигига чақирди.

Нефт уруши: Вашингтон асосий тақиқни бузди

Бироқ, Politico суҳбатдошининг таъкидлашича, Трампнинг Салмон билан суҳбатидан икки ҳафта ўтгач, нархларнинг пасайиши шунчалик кескин бўлдики, Оқ уй кутилмаган ҳолатга тушиб қолди. "Ҳеч ким бу (нефт – таҳр.) жуда пастга тушади деб ўйламаган эди”, - деди манба.

Аввалроқ TheWall Street Journal нашри АҚШ Энергетика вазирлиги расмийлари Трамп маъмуриятини нефт нархларини тартибга солиш учун Саудия Арабистони билан иттифоқ тузишга чақираётганини хабар қилган эди.

Тахмин қилинишича, бундай қарор нефт нархининг кескин пасайишига йўл қўймайди ва Саудия Арабистонининг Россия билан ҳамкорлигини сусайтириши мумкин.

Трампнинг ўзи эса ўтган ҳафта Россия ва Саудия Арабистони бозор улуши учун курашаётганини ва бу нефт нархларини сўнгги ўн йилликдаги энг паст даражага туширганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар бу вазиятга керак бўлганида "мавридида" аралашади, аммо ҳозирча улар арзон нархлар ва нефт саноатининг ҳимояси ўртасидаги "ўрталикни" изламоқдалар.

Штанговый насос - Sputnik Ўзбекистон
Америка қулаган нефт нархи учун Россияни қандай жазолаш ҳақида ўйламоқда

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Америка раҳбарининг сўзларини изоҳлар экан, Кремл унинг баёнотларининг сабабини тушунишини таъкидлади - кўплаб компаниялар паст нархлардан азият чекмоқда ва америкалик сланец нефти ишлаб чиқарувчилари эса оғир аҳволда.

ОПЕК+ битимининг бузилиши

Март ойи бошида ОПЕК+ давлатлари нефт қазиб олишни қисқартириш ва уни узайтириш бўйича келишув параметрларини ўзгартириш тўғрисида келиша олмадилар. Ар-Риёд ишлаб чиқаришни қўшимча қисқартиришни талаб қилди, аммо бу ҳозирги шароитни сақлаб туришни таклиф қилган Москвага тўғри келмади.

Натижада, 1 апрелдан бошлаб ОПЕК+ битимининг иштирокчилари бир-бирлари олдида ҳеч қандай мажбуриятлари қолмайди. Шундан сўнг, саудияликлар ишлаб чиқаришни кўпайтириши, нархларни пасайтириши ва европалик харидорларга чегирмалар билан катта ҳажмларни тақдим этишларини эълон қилди. Бу жаҳон бозорида нефт нархларининг пасайишига олиб келди. Йил бошидан бери нархлар икки баравардан ошиқроққа пасайди.

Янгиликлар лентаси
0