Нефт уруши: Вашингтон асосий тақиқни бузди

Oбуна бўлиш
АҚШ нефть бозорларидаги инқироз ва сланец компанияларининг муаммолари америкалик сиёсатчиларни ҳам, мамлакатдаги нефт компанияларни ҳам ғайриоддий ечимларни излашга мажбур қилмоқда.

АҚШ нефть бозорларидаги инқироз ва сланец компанияларининг муаммолари америкалик сиёсатчилар билан бир қаторда мамлакат нефт компанияларини ҳам ғайриоддий ечимлар излашга мажбур қилмоқда, уларнинг айримлари шу пайтгача имконсиз, ноқонуний, ғайритабиий ва умуман, "миллий манфаатларга хиёнат" саналган.

Штанговый насос - Sputnik Ўзбекистон
Америка қулаган нефт нархи учун Россияни қандай жазолаш ҳақида ўйламоқда

Инглизларда енгиб бўлмас кучга дуч келинганида айтиладиган, гарчи сурбетона бўлса-да, аммо машҳур бир мақол бор: уни шундай таржима қилиш мумкин: "Кимнидир мағлуб қила олмаяпсизми - ғолибларга қўшилинг".

Агар бу мақолни халқаро нефт бозоридаги бугунги воқеликка нисбатан қўлласак, у ҳолда Саудия Арабистони ва Россия ўртасидаги нарх урушида ғалаба қозонишнинг иложи йўқлиги ёхуд бу жуда қимматга тушадиган ғалаба бўлиши сабабли, ғолибларга қўшилиш мантиқан тўғри.

Айнан шу сабабли, америка нефт бозори регулятори  (аниқроғи, сланец нефт саноатига масъул бўлган регулятор) мисли кўрилмаган иш қилди - у ОПЕК вакиллари билан алоқага чиқди. Бундан ташқари, музокаралар столига америка томонидан жаҳон нефт бозорини барқарорлаштириш режаси қўйилган.

Бундай режани амалга ошишига ҳали жуда кўп вақт бор, мураккаб (кўпёқлама) музокаралар эса ҳали кўп маротаба тўхтатилиши мумкин. Аммо бу ҳолда амалий даражада жаҳон бозорининг асосий тақиқларидан бири бузилганлиги жуда муҳим факт: америкаликлар ҳеч бўлмаганда нефт нархининг кўтарилиши эвазига ўз улушини бериш имкониятини муҳокама қилишга тайёр.

Райан Ситтон, америка музокарачиси ролида айнан у бўлади шекилли, Bloomberg бизнес-ахборот агентлиги орқали океан орти ҳамкорларимизнинг музокаралардаги дастлабки позициясини белгилаб берди: "Назарий жиҳатдан, Техас қазиб олишни 10 фоизга камайтириши мумкин ва агар Саудия Арабистони ишлаб чиқаришни пандемиягача бўлган даражадан 10 фоизга қисқартиришга тайёр бўлса, Россия ҳам худди шундай қилишга тайёр экан, бу бозорни инқироздан олдинги даражага  (фақат бир оз нефт ортиқлигига) қайтаради".

Танкер Проспект Менделеева - Sputnik Ўзбекистон
Нефт Россия газини пастга тортиб кетолмайди. Сабаби қуйидагича

Маълумки, XX асрда АҚШ ҳукуматининг нефт олигополиялари билан курашган вақтидан бери, Америка нефт компаниялари (жиддий жазолар таҳдиди остида) қазиб олишни ўзаро ва айниқса чет эл кончилари билан мувофиқлаштира олмаяпти.

Аммо, айнан жаноб Ситтон бу ишни амалга ошириш учун барча ҳуқуқларга эга ва битта имзоси билан Америка ишлаб чиқаришни камайтириб юборадиган давлат тузилмаларининг етакчиларидан бири ҳисобланади.

Бу давлат тузилмасининг ёлғон номи "Техас темир йўл комиссияси" (The Railroad Commission of Texas) бўлиб, бу ном XIX асрдан бошлаб бу тузилма транспорт бозорини бошқарган вақтда берилган ном ва ҳозирда шу жумладан АҚШнинг асосий нефт (ва сланец)  ҳудудида нефт ишлаб чиқаришни тартибга солиб келади. Жаноб Ситтон - бу тузилманинг комиссари ҳисобланади ва унинг айтишича, унга ОПЕК музокаралар олиб боришга тўғри келади, у аллақачон расмий таклифни олган.

Баъзи америкалик сиёсатчилар ва нефт компаниялари қазиб олишга қўйилган ҳар қандай чекловларга қатъий қарши туришса керак, ва эҳтимол суд жараёнлари орқали ҳам буни амалга оширишлари мумкин, аммо айнан Техас давлат регулятори уларнинг розилигисиз ва ҳеч қандай янги қоидалар ёки тартибни жорий этмасдан "жўмракни" айлантириб қўйиши мумкин.

Биринчи навбатда Техас регулятори қўшилиб келадиган газни ёқиш учун рухсатномаларни беради ва узайтиради (шунингдек бекор қилиши мумкин): Америка сланец компаниялари бу амалиётни оммавий равишда қўллайдилар, уни узоқ вақтдан бери экологлар ва баъзи иқтисодчилар тақиқланишини талаб қилинмоқдалар.

Қазиб олишни кўпайтириш ёки қўллаб-қувватлаш учун сланец ишлаб чиқарувчилари шунчаки нефт билан бирга ишлаб чиқариладиган газни ёқиб юборишади, америкалик соҳавий журналистлар таъкидлашича, қудуқ қанчалик қадимий бўлса, шунчалик кўп газ чиқади. Агар ушбу амалиёт учун рухсат бериш чекланса ёки бутунлай тўхтатиб қўйилса, у ҳолда сланец ишлаб чиқариш мутаносиб равишда камаяди, экологлар эса фақат шод бўлишади.

Солнечная электростанция - Sputnik Ўзбекистон
Нефт нархи қулаши ва муқобил энергетика инқирози кимга керак?

Мавжуд иккинчи усул - анча қўполроқ ва қисман стоп-кранни ишлатишга ўхшайди, лекин жуда танг ҳолатда (агар Техас ОПЕК билан гаплашса, бу жуда фавқулодда ҳолат) бу усулдан фойдаланиш мумкин: йўқолаётган ишлаб чиқаришни алмашиш учун сланец компаниялари доимий равишда янги қудуқ қазишлари керак, аммо уларнинг ҳар бирига рухсат яна ҳудди ўша комиссия томонидан берилади. Агар бу жараёнга тўсқинлик қилинса ёки жуда секинлаштирилса, у ҳолда эскираётган қудуқларда қазиб олишнинг пасайиши умуман ишлаб чиқаришни табиий ва анча жадал пасайишини таъминлайди.

Американинг Bloomberg агентлиги хабар беришича, Техас комиссияси вакили ва ОПЕК музокарачиларининг учрашуви июн ойида режалаштирилган, аммо бу комиссияда нуфузли скептиклар ҳам бор: "АҚШнинг энг йирик нефт штатидаги энг нуфузли мансабдор шахслардан бири июн ойида ОПЕКнинг муқаддас кадамжосига таклиф қилинди – ва бу икки тарихан қарама-қарши йирик нефт державаларининг яқинлашуви натижасида содир бўлди. Жума куни Техас темир йўл комиссияси комиссари Райан Ситтон ОПЕК бош котиби Муҳаммад Баркиндо уни гуруҳнинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган ёзги йиғилишига таклиф қилганини айтди.

Аммо кутилмаган эълон АҚШ ва халқаро нефт доираларида шов-шувга сабаб бўлган бўлса-да, Ситтоннинг Техасда хом нефт қазиб олишни чеклаш ҳақидаги таклифи 1970 йиллардан бери ўзининг агентлигидаги қаршиликларга дуч келди. "Гарчи мен "Техас мўъжизаси" ("сланец"га асосланган "Техас иқтисодий мўъжизаси" назарда тутилади - таҳр.)ни ҳимоя қилиш бўйича ҳар қандай ғояни кўриб чиқишга тайёр бўлсам ҳам, эркин бозор тарафдори ва консерватор сифатида, менда ушбу ёндашувга қарши бир қатор фикрлар мавжуд", - Вейн Кристиан, комиссия раиси. Агар Техас етказиб беришни тўхтатса, бошқа давлатлар ёки ҳатто штатлар ҳам худди шуни қилишларига ҳеч қандай кафолат йўқ".

Ушбу баёнотни икки регистрда ўқиш мумкин деса бўлади: бир томондан, комиссиянинг ўзида қарши овозлар мавжуд, бошқа томондан, мухолифат принциплар билан боғлиқ эмас (консерватизм ва бозор эркинлиги тўғрисидаги баёнотларга қарамай), балки алданиб қолиш ёки бу битимдан ягона ютқазганлар ҳолатида бўлишдан қўрқув мавжуд.

Нефтяной танкер в море - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистонига нефт уруши қимматга тушади - Bloomberg

Бу рад этиш эмас, балки бу Вена шаҳрида тўлиқ муҳокама қилиниши мумкин бўлган "бир қатор қўшимчалар". Тартибга солувчининг  вакиллари маълум бир чора-тадбирларни қидириш ва шакллантириш билан шуғулланаётганликларини тасдиқлашаётгани жуда аҳамиятлидир (гарчи улар ҳалигача қарор қабул қилинмаганлигини таъкидламоқдалар), ва бунда ушбу вариантни кўриб чиқиш учун сўров баъзи нефт компанияларидан келиб чиққанлиги тўғрисида сўзлашмоқда. "Техаснинг бир нечта нефт компаниялари комиссия томонидан кунлик қазиш нормасини жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қизиқишди,"- деди регулятор вакили. – Меъёрга солиш - "ҳар ким ўзи истаганича" ёки "ҳамма имкони борича" режимидан "ҳамма рухсат этилган миқдорда ишлаб чиқаради" режимига ўтиши".

Бу ғалати бўлиб туюлиши мумкин, аммо ҳозирда юзага келган вазият шуни кўрсатадики, нархларнинг кескин пасайиши АҚШнинг нефт секторини муроса қилиш имконияти борасида мўъжизаларни кўрсатмоқда. Ушбу мўъжиза АҚШга, ҳеч бўлмаганда норасмий равишда, ҳозирнинг ўзида ОПЕКга аъзо бўлиши ёки яқин ойларда ишлаб чиқаришни тартибга солиш бўйича халқаро битим тузиш учун кифоя қилади, аммо бу йўналишда албатта маълум ютуқларга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0