АҚШ президенти коронавирус эпидемиясида Хитойни айблади

Короноавирус паспортига ёки миллатига қараб юқмайди, бундай ўлат бутун инсон зоти биологик тур сифатида қирилиб кетишига олиб келиши мумкин.
Sputnik

Агар дунё бекаму-кўст бўлганида, умумжаҳон миқёсидаги табиий офатлар вақтида инсоният ҳамжиҳатлик билан ушбу фожеага қарши курашган бўларди. Бугун эса биз қайғули манзара гувоҳи бўлмоқдамиз. РИА Новости хабарига асосан.

Айрим карантинда зерикиб қолган фуқаролар корнавируснинг “миллатини” аниқлаш билан шуғулланишмоқда. Энг қайғулиси эса - бундай машғулот билан энг юқори даражали давлат раҳбарлари ҳам шуғулланишмоқда.

Коронавирусни Уханга америка ҳарбийлари олиб келган бўлиши мумкин - Хитой ТИВ

Ушбу миллатчилар охир оқибат, коронавирус тарқалишида бир давлатни айблаб, ундан товон пули ва кечирим талаб қилишга ҳам тайёрга ўхшайди.

Дональд Трампни коронавирус миллатинини аниқлашнинг бош ташаббускорларидан бири дейиш мумкин. Бунга бир неча сабаблар бор. Улардан энг асосийси, бундай дейиш Трампнинг сўнгги йилларда олиб борган “Ҳамма нарсада Хитой айбдор, Хитойни жазолаш керак ва шундай йўл билан биз Американи яна буюк давлатга айлантирамиз” деган сиёсатига мутлақ ҳамоҳангдир.Хитой

Сир эмаски, коронавирус эпидемияси ҳақида дастлабки маълумотлар пайдо бўлганда, аксарият давлатлар ўз чегараларини қисман ёки тўлиқ ёпиш, коронавирусни аниқлаш учун тестлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган эди. Америка эса, биринчи навбатда Хитой в Ҳиндистондан ўзи учун керакли бўлган ишлаб чиқариш корхоналарини олиб чиқиш масаларини муҳокама қилиш билан банд бўлганди. Бу ҳақида Трампнинг ёрдамчиси Наварро Fox News ва Breitbart нашрларига хабар қилган.

Америкадаги Хитой ОАВлари АҚШ ҳукумати талаби билан ўз штатини қисқартирмоқда

Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тизимини кўчиришга бир неча йил керак бўларди, вирус бўлса бир неча кунда планетани эгаллаб олди. Ушбу воқеалардан сўнг The New York Times “Хитой тайёрланиш учун бир неча кун вақт берди, лекин Ғарб уни нўноқларча йўқ қилди” деб ёзган эди.

Ҳақиқатдан ҳам, АҚШ даставвал вирус кириб келишини олдини олиш чораларини кўриш ўрнига, биринчилардан бўлиб Хитойни айблашга тушди. Дональд Трамп ҳалигача ўз чиқишларида коронавирусни  “хитой вируси” деб аташдан чарчамайди. Унинг тарафдорлари ҳам шу номга ўрганишган.

“Америка Қўшма Штатлари авиакомпания ва “хитой вирусидан” зарар кўрган бошқа соҳаларга ёрдам беришга тайёр. Биз олдингидан ҳам кучли бўламиз!”, - деган эди Трамп ўз чиқишларидан бирида.

Хитой дипломатлари бир неча бор расман мурожаат қилишларига қарамасдан, АҚШ коронавирусни “хитой вируси” деб аташни бас қилгани йўқ. Улар буни нима мақсадда қилаётганларини тушунса бўлади, албатта.

АҚШда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи синовлари ўтказилди

Ҳаммасига “Хитой айбдор бўлса”, аҳолининг Вашингтондаги ҳукуматга даъвоси камроқ бўлади. Бугун АҚШ фуқаролари эпидемия туфайли супермаркетларда озиқ-овқат, туалет қоғози учун узоқ навбатларда туришга мажбур бўлмоқдалар. Мамлакатда коронавирус тестлари тишмовчилиги кузатилмоқда. Шу билан бирга америкаликлар (негадир) қурол-яроғ ва ўқ-дори ҳам ғамламоқдалар.

Бундай стратегия Америкада ўзига хос феноменлар ҳам келтириб чиқармоқда. Оддий америкаликларнинг Хитойга нисбатан муносабати салбий томонга ўзгармоқда. Одамлар

хитой кварталларидаги магазинларга кирмай қўйишган. Ваҳоланки, бошқа магазинлар бўшаб қолган вақтда айнан чайнатаундаги магазинлар туалет қоғози ва консервалар каби дефицит товарлар билан лиқ тўла, дейишмоқда воқеа гувоҳлари.

Хитойлик миллиардер Жек Ма АҚШга 500 мингта коронавирус тестларини бепул етказиб бериши ҳақида эълон қилганида, америка ижтимоий тармоқларида ушуб хабар ўта салбий кутиб олинди. Фойдаланувчилар вирус тарқалишида Хитой айбдорлигини ва ушбу  тестлар Хитойда ишлаб чиқарилгани учун улардан воз кечиш керак деган фикрлар билдиришди. Айтиш жоизки, Жек Ма Италия ва Африка мамлакатларига ҳам худди шундай гуманитар ёрдам йўллаган эди.

Хитой вируси АҚШ қудратини барбод қилиш билан таҳдид қилмоқда. Россиягачи?

Америкада бўлса, ҳақиқатдан ҳам коронавирус тестлари етишмовчилиги кузатилмоқда.  The Atlantic журнали хабарига кўра, 13 март ҳолатига АҚШда  бор-йўғи 13 953 та коронавирус тести ўтказилган.  Шу давр мобайнида Роспотребнадзор 104 мингта тест ўтказган эди.

Хитой дипломатларининг коронавирус келиб чиқиши ва у аслида АҚШдан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ўринли саволларига Майк Помпео бошчилигидаги АҚШ Давлат департаменти, негадир хафа бўлишади.

Қиссадан ҳисса шуки, дипломатик ва ахборот урушлари қанчалик кучли ва узоқ давом этмасин, улар коронавирусга қарши куршада заррача ёрдам бермайди, вирус билан касалланганлар ҳаётини енгиллаштирмайди.