Америкадаги Хитой ОАВлари АҚШ ҳукумати талаби билан ўз штатини қисқартирмоқда

© Sputnik Государственный департамент США
 Государственный департамент США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пекин американинг Wall Street Journal нашрида ишлайдиган уч нафар журналистни "Хитой - Осиёнинг ҳақиқий касали" мақоласи учун аккредитациядан маҳрум қилиб, мамлакатдан чиқариб юборгач, АҚШ шу тарзда жавоб қайтарди.

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Хитойнинг тўртта давлат ОАВлари 13 март санасига келиб АҚШдаги ходимлари сонини Қўшма Штатлар Давлат департаменти томонидан қўйилган чекловларга мувофиқ қисқартиришлари лозим.

Женщина в медицинской маске в Сеуле  - Sputnik Ўзбекистон
Хитой вируси АҚШ қудратини барбод қилиш билан таҳдид қилмоқда. Россиягачи?

Илгари хабар берилганидек, кўрсатилган муддатга келиб, мамлакатни 60га яқин киши тарк этиши лозим, юз нафар ХХР фуқаросигина АҚШда қолиб ишлаш ҳуқуқини сақлаб қолади. Хусусан, China Radio International - икки, China Daily нашри – тўққиз, China Global Television Network (CGTN) телеканали – 30, Синьхуа ахборот агентлиги эса – 59 нафар ходимларини мамлакатда қолдириши мумкин.

Бу кутилмаган хабар эмас

Вазиятдан хабардор манбанинг РИА Новости агентлигига маълум қилишича, хитой ОАВлари АҚШ ҳукумати талабларини бажаришга киришишган ва бу қарор "кутилмаган" эмас.

"Иккиёқлама муносабатлар маълум вақтдан буён ёмонлашиб келаётганини ҳисобга олган ҳолда, бу кутилмаган қарор бўлди, дея айта олмайман, хитой ОАВсига нисбатан кескин чораларни огоҳлантириш сигнали сифатида қабул қилиш мумкин", - деди у.

Суҳбатдошнинг айтишича, ҳозирги ҳолат алоҳида журналистлар фаолиятига ўз таъсирини ўтказиши даргумон. Аммо ташкилотлар учун бу "таркибни сезиларли қисқартириш"ни ва "айрим вазифаларнинг мажбуран қисқартирилиши"ни англатади. У шунингдек, ушбу ОАВлар қисқартирилган штат ўрнини тўлдириш учун америкалик ходимларни ишга олиш-олмасликларидан бехабарлигини айтиб ўтди.

Президент РФ Владимир Путин и председатель Китайской Народной Республики (КНР) Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Хитой қоидаларни қайта ёзмоқда. АҚШ “янги давр”да яшашга тайёрланмоқда

Энди чет эл миссиялари

Ушбу ҳаракатлар АҚШ томонидан Хитойнинг бешта ташкилотига нисбатан киритилаётган чеклов чораларининг бир қисмидир. Расмий Пекин американинг Wall Street Journal нашрида фаолият юритувчи уч нафар журналистни "Хитой - Осиёнинг ҳақиқий касали" мақоласи учун аккредитациядан маҳрум қилиб, мамлакатдан чиқариб юборгач, АҚШ мана шу тарзда жавоб қайтарди.

Хитой ҳукумати фикрича, материал ХХРнинг вирусга қарши олиб бораётган курашини обрўсизлантирган, шунингдек, "шов-шувли ирқчилик ҳиди келиб турган сарлавҳага эга бўлган". Нашр узр сўрашдан бош тортган.

Орадан бироз вақт ўтгач, АҚШ Давлат департаменти, юқорида номлари тилга олинган бешта ОАВни, шунингдек, China Dailyни тарқатиш билан шуғулланувчи Hai Tian Development USA компаниясини "чет эл миссияси"га тенглаштирди. Бу дегани, эндиликда улар Давлат департаменти олдида ўз ходимлари ва АҚШдаги мол-мулки ҳақида ҳисобдорлигини англатади.

АҚШ Хитой ва Россияга қарши туриш учун Осиёда ҳарбий иштирокини кучайтиради

Яна бироз вақт ўтгач, Давлат департаменти визавий чекловлар киритилиши ҳақида эълон қилди. Идора вакилининг журналистларга берган хабарига кўра, 2015 йилдан буён АҚШ ХХРга 3000та журналист визасини берган, аммо бир вақтнинг ўзида Хитойда атиги 75 нафар Америка ОАВларига қарашли чет эл ходимлари аккредитация қилинган.

Бундан ташқари, хитойликлар муддати чекланмаган виза олаётган бир вақтда, ХХРда виза муддати атиги 30 кунни ташкил қилади ва уни мунтазам узайтириш талаб этилади.

Давлат департаменти энди чекловларга акс жавоб қайтарилиши ҳақида маълум қилган, идора вакили - бу виза муддати 30 кунгача қисқартирилишини англатадими, аниқлаштирмаган. Бундай визани узайтириш учун АҚШ ҳудудидан чиқиб, визани консулликда олиш талаб этилади.

Давлат департаменти фикрича, ушбу чоралар Хитой ҳукуматининг чет эл журналистларига нисбатан "янада адолатли муносабатда" бўлишига туртки бериши керак.

Совуқ уруш

Бунга жавобан ХХР ТИВ кескин норозилик билдирган ва танқидий баёнот билан чиқиш қилди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШни "совуқ уруш руҳида фикрлаш"да айблаб, бундай мафкуравий бидъатлардан воз кечишга чақирди.

Основатель WikiLeaks Джулиан Ассанж в полицейском фургоне после того, как британская полиция арестовала его в посольстве Эквадора в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсатчилар "булғанган ҳақиқат" учун журналистлардан қандай ўч олади?

Ташқи сиёсий маҳкама АҚШда аккредитациядан ўтган хитой ОАВлари ахборот тарқатишда объективлик, адолат, ҳақиқат ва аниқлик тамойилларига амал қилишларини, икки давлат ўртасидаги ўзаро тушуниш ва коммуникацияларнинг мустаҳкамланишида муҳим роль ўйнашини, шунингдек, гуманитар соҳалардаги ўзаро алмашинув ва гуманитар алоқаларни ривожланишига кўмак бераётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Пекин, келгусида жавоб чораларини кўриши мумкинлигига ишора қилди.

"Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси" воқеалар бу тарзда ривожланаётганини кескин қоралади ва иккала давлатни ҳам ўч олиш сиёсатидан воз кечишга чақирди. АҚШ эса "Пекиннинг авторитар тактикасини ўзлаштириш" ўрнига, матбуот эркинлигида етакчилик намунасини кўрсатишга даъват қилинди.

Янгиликлар лентаси
0