Трамп ва Эрон можаросида Путин ғалаба қозонди – америка ОАВлари

АҚШ ОАВлари Яқин Шарқда сўнгги кунларда юз бераётган воқеаларга ўзларига хос услубда баҳо беришди. Уларнинг аксарияти ушбу "тўқнашувда" Путин ғалаба қозонганини таъкидлашмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Яқин Шарқдаги инқироз, Вашингтон-Теҳрон можаросини авж олишини (ёки олмаслигини) етарли даражада тахмин қилиб бўлмайди. Вазиятнинг кўп жиҳатлари жуда тез ўзгариб кетиши мумкин, деб ёзади РИА Новости колумнисти Иван Данилов.

Эронда генерал Сулаймоний ўлимидан сўнг минглаб кишилар митингга чиқди - видео

Қарама-қарши томонларнинг раҳбарлари қарор қабул қилишда фойдаланадиган жуда кўп омиллар ҳозирча оммага ошкор қилинмайди. Бироқ, барча бу чекловлар бизнинг ғарблик ҳамкасбларимизни тўхтата олмайди: Америка манбалари ўзларининг ўқувчилари ва тингловчиларига тақдим этаётган АҚШнинг Ироқ ва Эрондаги хатти-ҳаракатлари ҳақидаги хулосаларини таҳлил қилсак, уларнинг нуқтаи назари бўйича ғолиб аллақачон аниқланган - бу Владимир Путин.

Ғарб ахборот майдонида Россия АҚШ-Эрон можаросидан қандай фойда кўриши тўғрисида бирор аниы тўхтамга келинмаган, лекин чет эл ОАВлари ўз ўқувчиларига турли хил вариантлар, усуллар ва сценарийларни таклиф қилишмоқда.

Адолат юзасидан шуни таъкидлаш керак-ки, бу позиция маълум бир эволюция натижасидир, яъни Нью-Йорк ва Вашингтон нашрларида дастлабки таассуротлар умуман бошқача эди. Масалан, 7-январ куни Дональд Трампни унчалик ёқтирмайдиган Блумберг бизнес-маълумот агентлиги, ўзига хос бўлмаган материални нашр қилди. Материалнинг асосий мазмуни: "Путинга ҳозир Эрон бўйича "Б” режаси керак. Қосим Сулаймонийнинг ўлими Россиянинг Сурия, Эрон ва Туркия бўйича ҳисоб-китобларидаги ўзгаришларга олиб келиши мумкин”.

Эрон АҚШдан қасос олишнинг 13та сценарийсини тайёрлади - ОАВ

Google қидирув тизимида эса ушбу мақола "Трамп Путиннинг Яқин Шарқ бўйича бош режасини йўққа чиқарди" деб номланган жарангдор сарлавҳаси остида пайдо бўлди.

Трампнинг агрессив хатти-ҳаракатлари туфайли Россиянинг Яқин Шарқдаги режаларини барбод бўлишига ишонганларнинг мантиғини тушуниш мумкин. Иложи борича схематик тарзда айтсак, ҳисоб-китоб қуйидагича эди: Сулаймонийни ўлдиргандан сўнг, Теҳрон шунчаки иложи борича қаттиқроқ жавоб беришга мажбур бўлади, бу эса Трамп маъмуриятини Эронга янада қаттиқ зарба беришга мажбур қилади. Эскалациянинг ривожланиши охир оқибат Эронга шунчалик зарар келтирадики, бу минтақадаги етакчи мамлакат ролини ўйнашга мутлақо имкон бермай қўяди. Блумберг таъкидлаган ушбу сценарийда Россия Сурияни ва унинг раҳбари Башар Асадни "таслим қилинишига қўйиб беришдан" бошқа чораси қолмайди деб тахмин қилмоқда.

Эрон ракета зарбаси оқибатида 80 киши қурбон бўлди - ОАВ

Амалиёт назариядан кўра мураккаброқ бўлиб чиқди ва Россиянинг Яқин Шарқ режалари учун апокалиптик сценарийси бир вақтнинг ўзида иккита муҳим нуқтада муваффақиятсизликка учради. Биринчидан, Эрон "жарроҳлик" жавоб усулини танлади осонгина ўзининг ҳарбий имкониятларини баён қилиб. Иккинчидан, Дональд Трамп маъмурияти нуфузли республикачиларнинг чақириқлари ва Трампнинг ваъдаларига қарамай, Эрон нефтни қайта ишлаш заводлари ёки "маданий мерос объектларини" (яъни машҳур масжидларни) бомбардимон қилмади.

Вазиятни таҳлил қилиб, Америка ОАВ ўқувчиларга Россия Яқин Шарқдаги инқирознинг янги босқичининг деярли асосий фойда олувчиси бўлганлигини ёки шунга яқинлашаётганини тушунтиришга уринишни бошлади. Баъзан улар Дональд Трамп деярли Владимир Путинга ёрдам берган деб таъкидлашмоқда.

"Foreign Policy" ихтисослашган журнали фикрига кўра, АҚШнинг Эрон билан можаросининг кучайиши "Путинга ўзининг узоқ вақтлардан бери кўзлаётган икки мақсадига эришиш учун янги имкониятлар беради: АҚШга бўлган ишончни сусайтириш ва Россиянинг Яқин Шарқдаги мавқеини кенгайтириш".

Украина самолёти Эрон ракетаси билан уриб туширилган – Канада бош вазири

Эксперт баҳоси сифатида, журнал Center for a New American Security таҳлил маркази тадқиқотчиси ва Миллий разведка кенгашининг (Америка разведка хизматларини стратегик режалаштиришни мувофиқлаштирувчи тузилма) Россия  ва Евроосиё бўйича собиқ мутаҳассиси Андреи Кендалл-Тейлорнинг фикрини келтирмоқда: "Путин Қўшма Штатларнинг бир томонлама ҳаракатларига қарши курашиш унинг шахсий вазифаси деб ҳисоблайди ва у ўзгарувчан вазиятлардан фойдаланишга мойил. Шунинг учун Вашингтонни мавкеъини булғаш максадида Сулаймонининг қотиллиги ва ҳар қандай бошқа беқарорлик ва зиддиятлардан фойдаланиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга интилади."

Америкалик мутахассиснинг Россия раҳбариятининг фикрларини ўқий олишига бўлган ишончини қавс ортига чиқарган ҳолда, шуни таъкидлаш керакки, Яқин Шарқда АҚШнинг обрўсига путур етказиш учун Москва ёки бошқа ташқи кучларнинг саъй-ҳаракатлари керак эмас. Вашингтоннинг ўз ҳаракатлари етарли. Асосийси - аралашмаслик.

Американинг "The Slate" нашри ўз фикрларини умуман “қоғозга ўрамай” ифода қилишдан тойимайди: "АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликнинг ягона ғолиби - Россия. Бу Владимир Путин учун жуда мос бўлган инқироз" деб ёзган нашр.

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашида Эрон билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди

"The Slate" муаллифларининг позицияси мантиқий ва анча изчил. Улар Сулаймонийнинг ўлдирилишининг эҳтимолий оқибатларидан бири маҳаллий ҳокимият босими остида АҚШ қўшинларини Ироқдан олиб чиқиб кетишидир. Ва кейинчалик оқибатларни таҳмин қилиш осон. "Агар Ироқда қўшинлар бўлмаса, АҚШнинг Суриядаги (ҳарбий) иштирокини сақлаб қолиш қийин бўлади. Бу бўшлиқ Москвага жиддий сиёсий таъсирга эга минтақавий ўйинчи сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлаб, минтақада маневр қилиш учун кенг имконият яратиши мумкин.

Россиянинг минтақадаги мавқеъини кучайтирилишидан ташқари Сулаймонийнинг ўлдирилиши Россиянинг мақсадларига ёрдам беради - Вашингтон ва унинг шериклари ўртасида келишмовчилик юзага келтириш, шунингдек, АҚШни олдиндан ҳатти-ҳаракатларини таҳмин қилиб бўлмайдиган ва ҳамиша урушга ўч давлат сифатида бутун дунёга тарғиб қилиш. Россия АҚШнинг Яқин Шарқдаги шериклари билан алоқаларига дарз кетишига аллақачон эришди”. Яъни, Қўшма Штатлар учун, улар ўз аскарларини Ироқда ушлаб турган тақдирда ҳам муваффаққиятсизликлар бошларига тушади.

Ироқ парламенти мамлакатдан хорижий ҳарбийларни олиб чиқилиши учун овоз берди

Россия президентисиз АҚШнинг ғарбий иттифоқчилари Вашингтонни жуда беқарор, ишончсиз, худбин ва геосиёсий майдонда ўта тажовузкор ўйинчи, деган хулосага кела олмаганликлари ажабланарли даражада. Умуман олганда, бундай хулосаларга келиш учун Москва билан яқин алоқалар керак эмас: шунчаки янгиликларни ўқишингиз ва Давлат департаменти ва Пентагон вакилларини тинглашингиз, шунингдек, Трампнинг твиттери билан танишишингиз кифоя.

Associated Press агентлиги аслида кимнидир ишонтиришга ва биронта ишга жалб қилишга уринаётган Кремль эмаслигини, балки Европа (ва нафақат Европа) раҳбарлари Россияга мурожаат қилишаётганини, эҳтимол бизнинг мамлакатимизда мулоқот учун ишончли ва башорат қилинадиган шерикни кўраётганини кўрсатмоқда:

"Путиннинг сешанба куни Сурияга ташрифи сўнгги ойларда вужудга келган воқеликни рамзидир: АҚШнинг Яқин Шарқдаги стратегияси кўплаб АҚШ иттифоқчилари учун сирдир ва Россия эса ҳар қандай бўшлиқни тўлдиришга тайёр. Вазиятнинг бундай ўзгариши АҚШ иттифоқчиларини кўплаб қийинчиликларга дучор қилди – ва ёки уларни шерик излаш мақсадида Россияга мурожаат қилишга мажбур қилди. Франция президенти Эммануель Макрон жума куни Американинг дрон ҳужуми ҳақида эшитганидан кейин Путин билан гаплашган биринчи дунё раҳбари бўлди. Айни шу дамда, Германия канцлери Ангела Меркель Яқин Шарқ муаммосини муҳокама қилиш учун Кремльга сафар уюштирди."

Сулаймоний парадокси: АҚШ юқори технологияли душманга ўз хоҳишини буюролмайди

Ғарблик мухолифларимизнинг ахборот уруши ҳақидаги башоратлари қай даражади амалга ошишига қарамай, АҚШнинг хатти-ҳаракатлари ҳатто ўзининг энг яқин шериклари орасида ҳам олдингидай қўллаб-қувватланмаётганлиги аниқ. Америка расмийлари ҳам бундан шикоят қилмоқдалар, аммо улар айнан шундай вазиятга кўникишлари керак. Эртами-кечми Вашингтоннинг хатти-ҳаракати барча жабрланганлар (шу жумладан иттифоқчилар) Қўшма Штатлардан узоқлашиш ва ўзини хаммадан устун қўйишлиги , иқтисодий шантаж ва ҳарбий саргузаштлари билан кечадиган Америка худбинлигидан ҳимоя қилишига олиб келиши керак эди.

Ушбу тенденция нафақат келгуси йил, балки кейинги ўн йилликлардаги геосиёсий мувофиқлаштиришга жиддий таъсир кўрсатади. Бу борада чет эллик мутахассислар фикрига қўшилмасликнинг иложи йўқ - бундан Россия фақат фойда топади.