Ироқ парламенти мамлакатдан хорижий ҳарбийларни олиб чиқилиши учун овоз берди

© Foto : U.S. Marine Corps / Sgt. Kyle TalbotАмериканский морской пехотинец на территории посольства США в Багдаде, Ирак. 4 января 2019
Американский морской пехотинец на территории посольства США в Багдаде, Ирак. 4 января 2019 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ироқ парламенти "Ислом давлати"га қарши кураш тўғрисидаги коалиция битимини бекор қилиш ва мамлакатдан хорижий қўшинларни олиб чиқилишига овоз берди.

ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik. Ироқ парламенти "Ислом давлати"*га қарши кураш коалиция битимини бекор қилиш ва мамлакатдан хорижий қўшинларни олиб чиқилишига овоз берди. РИА Новости хабарига асосан.

Участники антиамериканской демонстрации в Тегеране, Иран - Sputnik Ўзбекистон
Эрон генерал Сулаймонийнинг ўлдирилиши юзасидан БМТга мурожаат қилди

Бундан аввал бундан таклиф билан Ироқ Республикаси бош вазири вазифасини бажарувчи Одил Абдул Маҳди чиқиш қилганди.

Унинг сўзларига кўра, бу АҚШ ва бошқа давлатлар билан муносабатларни қайта ислоҳ қилиш, шунингдек суверенитетни ҳурмат қилиш ва ички ишларга аралашмаслик асосида дўстона муносабатларни сақлашга ёрдам беради.

Бундан аввал АҚШ коалицияси Ироқда ҳарбий ўқув машғулотларни тўхтатганди.

Ироқдаги намойишлар ва Сулаймоний ўлдирилиши

Бағдодда 31 декабрь куни, намойишчилар АҚШ элчихонасини штурм қилишга ҳаракат қилганда вазият кескинлашди. АҚШ дронлари зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар - “Катаиб Ҳезболлаҳ” шиа гуруҳи аъзоларининг дафн этиш маросимидан сўнг норозилик акцияси бошланди. Ҳарбийлар кўзни ачитувчи газни қўллади, биринчи январь куни ҳужумлар тўхтади.

Ироқ президенти Барҳам Солиҳ намойишчиларнинг АҚШ элчихонасига қилган ҳужумларини қоралади ва бундай ҳаракатларни “Ироқнинг ўз суверенитетига ҳужум” деб атади.

Участники антиамериканской демонстрации в Тегеране, Иран - Sputnik Ўзбекистон
Эрон генерал Сулаймонийнинг ўлдирилиши юзасидан БМТга мурожаат қилди

3 январь куни “Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний ҳамда Ироқдаги шиа ҳарбий гуруҳлари қўмондони Абу Маҳдий ал-Муҳандис Бағдоддаги халқаро аэропорт яқинида америкалик ҳарбийларнинг ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди.

Вашингтон Сулаймонийни АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ва коалация базасига уюштирилган ҳужумларга алоқадор деб ҳисобламоқда.

Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги генерал Сулаймонийга қарши операцияни мамлакат суверенитетини бузиш деб баҳолади.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.

Янгиликлар лентаси
0