Антон Бистров. Теҳрон АҚШнинг Ироқдаги операцияси пайтида Исломий инқилобни қўриқлаш корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими билан боғлиқ вазият юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилди, деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусавий.
"Ташқи ишлар вазирлиги аллақачон сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро чораларни кўрмоқда, шу жумладан БМТ ва Хавфсизлик Кенгаши даражасида", - деди у.
3 январга ўтар кечаси АҚШ Бағдод халқаро аэропорти ҳудудида Вашингтонда 2019 йил 31 декабр куни АҚШ элчихонасига ҳужум уюштиришда иштирок этган деб ҳисобланган Сулаймоний ва Ироқ шиалари кўнгиллилари раҳбарининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандисга қарши харбий амалиёт ўтказди.
Эроннинг Олий Раҳбари Али Хоманаий Сулаймонининг ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди. АҚШ президенти Доналд Трамп, агар америкаликларга қарши ҳужум қилинса, Эроннинг 52 та нишонига "тез ва кучли зарба" етказишга ваъда берди.
Дунё ҳамжамияти АҚШ ва Эронни эҳтиёткорликка чорлади.