Ғарбга ёки Шарққа кетади: Қозоғистоннинг қўшнилар билан муносабати қандай бўлади

Янги президент даврида Қозоғистоннинг қўшнилар билан муносабатлари қандай бўлиши ҳақида Россия Молия университети политология департаменти доценти Sputnik агентлигига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Sputnik

Қозоғистоннинг янги президенти Касим-Жомарт Токаев илк хорижий ташрифини Москвага амалга оширди.

Биринчи расмий ташриф: Қозоғистон президенти Москвага келди

Владимир Путин билан ўтказилган учрашув якунлари бўйича томонлар қатор келишувларга эришилди. Улардан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, қўшма саноатларни ривожлантириш, минтақавий барқарорликни таъминлаш масалалари ўрин олди. Бундан ташқари, томонлар Қозоғистонда АЭС қуриш истиқболларини муҳокама қилди.

Бироқ саммитнинг асосий мақсади икки давлат раҳбарларининг қўшни давлатлар билан ўз муносабатларини ташкил қилиш масаласи бўлди.

“Қозоғистон янги президенти жаҳоннинг энг нуфузли сиёсатчиларидан бири бўлган Владимир Путин билан ўз муносабатларини ўрнатмоқда... Ҳар доим иқтисодиёт, таълим, маданият ва чегара ҳамкорлиги бўйича саволлар бор. Муҳими бу ташриф – биринчи навбатда янги президент сифатида танишув”, - деб таъкидлади қозоғистонлик сиёсатчи Дониёр Ашимбаев.  

450 та ғиштдан иборат пойдевор

Бундан ташқари, бу танишув Қозоғистон президентининг бошқа ташқи ташрифлардан олдин амалга оширилди – бу билан Касим-Жомарт Токаев суверен Россия Федерациясининг Қозоғистон учун аҳамиятини яна бир бор кўрсатди.

“Россия биз учун ишончли стратегик шерик ва яхши қўшнидир, машҳур мақолга кўра, қўшни ҳар қандай қариндошидан кўра яқинроқ ҳисобланади. Мамлакатларимиз орасида фаол сиёсий мулоқот, яқин иқтисодий алоқалар ўрнатилган, барча соҳаларда самарали ҳамкорлик ривожланмоқда. Доимий конструктив мулоқот давомида ҳал этилмай қоладиган деярли ҳеч қандай масалалар йўқ”, - деб таъкидлади Токаев.

Ўзбекистонга сотилган инсулин: Қозоғистон ИИВ 28 та жиноят ишини қўзғатди

Қозоғистон президентининг сўзларига кўра, давлат раҳбари сифатидаги фаолияти айнан ўзи хос Қозоғистон-Россия ҳамкорлигининг олтин даврида бошланмоқда. Токаев ўзининг вазифаси сифатида икки давлат муносабатларини ҳозирги даражасида сақлаб қолиш ва янада ривожлантириш деб билади.

Шу билан, янги президент Назарбоев кетгандан кейин Россия-Қозоғистон муносабатлари истиқболлари шубҳа билан қараганларга жавоб қайтарди.

Айримлар Қозоғистон "Ғарбга қараб оғади" дерди ва бу фикрни ёш қозоқ элитаси ўртасида намоён бўлган "америкапарастча" кайфиятлар билан далиллар эди.

Бошқалар эса Қозоғистон “Шарққа кетади”, яъни Хитой томон дейишди, Қозоғистон иқтисодиёти Хитой билан боғлиқ дея жар солишди.

Учинчи томондагилар эса, “ҳаммаси алғов-далғов бўлади” – миллий элиталар ҳокимият учун шундан кураш бошлашадики, мамлакатда Россия билан иттифоқчилик масалалари қизиқ бўлмай қолади.

Охир-оқибат жўғрофия ва соғлом фикр ғолиб бўлди – Қозоғистон Россия қўшниси ҳисобланади, евроосиё интергация лойиҳаларида ва ОДКБда иштирок этади, шунинг учун Қозоғистон Москвани миллий хавфсизлик таъминлаш борасида муҳим шерик ва иттифоқчи давлат сифатида ҳисоблашни давом этади.   

Токаев Қозоғистон ташқи сиёсати ўзгармаслигини маълум қилди

Владимир Путин сўзларига кўра, икки томонлама алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини 450 дан ортиқ давлатлараро ва ҳуқуматлараро ҳужжатлар ташкил қилади, “Келажакка ишонч билан қарашга, келгусидаги ҳаракатларни режалаштиришга, турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам берадиган мустаҳкам пойдевор ҳисобланади”.

Безарар иттифоқдош

Қозоғистон, албатта, “Москвадан кетиши” мумкин - агар Россия ҳукумати ва сиёсий-академик ҳамжамияти Қозоғистон ташқи сиёсатининг моҳиятини тушунмаса.

Ахир, у кўп векторли хусусиятларга эга, Токаев сўзларига кўра (аслида, бу доктринанинг асосий муаллифларидан бири) Россия билан иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш бошқа давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга зид эмас.

Ҳокимиятни бировга топшириш ёки Қозоғистон тараққиёт йўли қандай бўлади

Қозоғистон Россия учун бошқа қўшни давлатлар ёки минтақада ўз манфаатларига эга бўлган ташқи кучлар билан муносабатларни совуқлаштириш зарур деб ҳисобламайди.

“Ташқи сиёсатдаги муваффақиятлар нафақат эришилган ютуқлар билан, балки йўл қўйилмаган нарсалар ҳам баҳолаш керак. Қозоғистон зиддиятларга йўл қўймади ва ҳатто кимдир билан конфрактация бўлганда қўшнилар билан “дўстлик белбоғи” билан таъминлайди”, - Токаев.

Бу Қозоғистон раҳбарияти ташқи майдонда Россиянинг барча ташаббусларини қўллаб-қувватламайди дегани – масалан, Қримни тан олиш.

Касим-Жомарт Токаев албатта Европа иттифоқи раҳбарияти билан самимий учрашувларни ўтказади.

Америкаликлар билан учрашувлар ҳам самимий бўлади – нафақат инвестиция ва технологиялар манбаалари, балки Афғонистонда ҳали ҳам таъсирли куч, ундан Қозоғистон ва умуман бутун минтақанинг хавфсизлиги боғлиқ.  

Эксперт: Остонанинг қайта номланиши Қозоғистон обрўсини тушириб юборади

Ниҳоят, Токаев хитойлик дўстлари билан албатта учрашади. Бу учрашув нафақат илиқ бўлади балки жуда самарали бўлади. Ахир Қозоғистоннинг янги президенти бир вақтлар Хитойда таҳсил олган ва ишлаган. Пекин албатта жиддий иқтисодий алоқалар билан яхши муносабатларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

Бироқ Москва бу учршувларни Россия Федерацияси манфаатларига зиён сифатида кўрмайди. Ҳаттоки, Қозоғистоннинг айрим шериклари билан зиддиятда бўлса ҳам.

Москва ўзининг энг муҳим жанубий ҳамкорлигини ривожлантириш ва сиёсий барқарорликни сақлаб қолишдан манфаатдордир, чунки Қозоғистонда камроқ муаммолар бўлса, Россия Федерациясининг қўшни давлатга яқин вилоятларида вазият янада барқарор бўлади.

Мирзиёев Қозоғистон янги президенти билан телефонда суҳбатлашди

Ўз навбатида, Қозоғистон раҳбарияти Москва билан алоҳида муносабатларни сақлаб қолишдан манфаатдор, қозоқ жамияти унга катта ҳурмат билан қарайди.

Россия, ғарб шерикларга қараганда, Қозоғистон (ЕИИ ва ОДКБ бўйича бошқа шерикларининг ҳам) суверенитетини ҳурмат қилади ва Қозоғистон ҳукуматига ўз ҳаёт тарзини ва “ҳокимиятни тўғри шакли”ни мажбурламайди.

Миллий манфаатларни ўзаро ҳурмат қилиш – бу ҳар қандай икки томонлама муносабатларда олтин даврини сақлашнинг асосий шартидир.