ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Кўпвекторли сиёсат олдингидек Қозоғистон дипломатиясининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади, деб баёнот қилди Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев "Егемен Казахстан" ва "Айкын" нашрларига берган интервьюсида.
"Қозоғистоннинг жўғрофий жойлашуви ва мамлакат геоиқтисодиёти кўпвекторли сиёсат олиб боришни тақазо этади. Бу кўп йиллик стратегик йўналишдир. Қозоғистоннинг биринчи президенти мустақилликка эришилган пайтдан бошлаб шу сиёсатга таяниб иш юритган", - деган янги давлат раҳбари.
Сиёсатчи, айнан шу стратегия Қозоғистонга давлатлараро ва регионал инқирозларга рўбаро келмасликда ёрдам берганини эслатиб ўтди. Айнан шу стратегия туфайли Қозоғистон тинчликпарвар фаолият олиб борувчи, тинч сиёсатга эга давлат сифатида қабул қилиниб келмоқда.
"Қозоғистон ўз ташқи сиёсатида Россия, Хитой, Европа, АҚШ, Марказий Осиё ва исломий давлатлар билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратади. Қозоғистон шунингдек, қатор интеграллашув уюшмалар ташаббускоридир. Шу йўналишда изчиллик сақланиб қолади, бизнинг сиёсатимиз ўзгармайди", - деб қайд этган Токаев.
Қайд этиб ўтамиз, Касим-Жомарт Токаев бир неча маротаба Қозоғистон ТИВга раҳбарлик қилган, шунингдек, БМТ Бош котиби ўринбосари, Женевадаги БМТ бўлими Бош котиби ва Қуролсизлантириш бўйича анжуманда БМТ Бош котиби вакили сифатида фаолият юритган. Қуролсизлантириш бўйича анжуманда Бош котиб лавозимини эгаллаган. ШҲТ ва МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши Раиси этиб сайланган.
Қозоқ, рус, хитой, инглиз ва француз тилларини мукаммал билади.