Улар ҳокимият транзитининг биринчи босқичини уйғун тарзда якунлашмоқда. Бу ҳақда кўпчилик гапирган ва ёзган. Колумнист Александр Князевнинг ёзишича, бу жараён эндигина бошланмоқда.
Кулранг кардинал
Янги ва ҳозирги Қозоғистонда амалда бўлган сиёсий тизим Эрон тизимини эслатади. У ерда олий даражадаги етакчи ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан мамлакат раҳбари ҳисобланади. Етакчи президент ва ҳукумат фаолиятини тартибга солиш ҳуқуқига эга.
Қозоғистонда амалдаги сиёсий тизим Дэн Сяопин расмий лавозимлардан кетгандан сўнг Хитой тизимига озгина ўхшаб кетади. Ўша вақтда Хитой етакчисига ўзи ташаббус қилган ислоҳотларга мувофиқ мамлакат ривожлантирилишини бошқариш ҳуқуқини берган.
Эрон ва Хитой тажрибасини бугунги кун нуқтаи назаридан қараганда мувафаққиятли ҳисоблаш мумкин. Бу ўз навбатида Қозоғистонда бошланган транзит версияси ва мамлакат раҳбариятини янгиланишига оптимизм билан қарашга имконини беради.
Қозоғистон версиясида ҳукуматнинг барча органлари фаолиятини Хавфсизлик кенгаши мувофиқлаштириб боради. Кенгаш фаолиятини бошқариш ҳуқуқи Нурсултон Назарбоевга қонунчилик билан умрбод муддатга берилган.
Хавфсизлик кенгаши давлат сиёсати ва иқтисодиёт соҳасидаги масалаларда баҳо бериш, давлатни бошқариш ва зарур бўлган ҳолатларда ўзгартиришлар киритиш бораси бош ҳакам бўлиб қолмоқда.
Бундан ташқари, 2010 йилдан Назарбоев “Қозоғистон Республикаси биринчи президенти - Елбасы” махсус мақомига эга бўлди. Ушбу қонунда муҳим банд мавжуд: “Давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича ишлаб чиқиладиган ташаббуслар Қозоғистон Республикаси биринчи президенти – Елбасы билан келишилади”.
Нурсултон Назарбоевда хукмрон бўлган “Нур Отан” партияси бошқаруви қолмоқда. Бу партия парламентнинг икки палатасида кўпчилик вакилларга эга.
Бу позициялар Қозоғистоннинг биринчи президентига мамлакат сиёсий ҳаёти ва бутун давлат бошқарув тизимидаги маркази бўлиб қолиш имконини беради.
Назарбоевнинг мамлакат сиёсий ҳаётидан кетиши умуман нотўғри. Хавфсизлик кенгаши раиси лавомида у стратегик мазмундаги масалалар билан ишлаш, Қозоғистоннинг келгуси ривожланиши ўз сценарийсини мустаҳкамлаш ва мамлакат ташқарисида юритиш имконини беради.
Яқин келажакда Токаев раҳбарлигида, президент командаси бу сценарийни амалга оширади.
Нима учун Токаев танланди
Касим-Жомарт Токаевнинг номзоди танланиши кутилмаган ҳолат эмас. Чунки унинг ваколатлари Конституцияда қайд этилган мақомига тўғри келган. Бу функцияларни келгусида амалга ошириш истиқболлари ҳақида 2013 йилда Токаев Қозоғистон Сенат раиси бўлган вақтда гапирилганди.
Токаев ўз карьерасининг катта қисмини Ташқи ишлар вазирлигида ўтказди. У ҳукуматга ҳам раҳбарлик қилган. Давлат котиби бўлган, мамлакатни бошқариш унинг учун тушунарли вазифа.
Токаевни танлови бу конституциявий-ҳуқуқий жиҳатдан ташқари, сиёсий томондан ҳам жуда тўғри.
Токаев Назарбоевдан кейин хорижда обрў-эътиборли қозоғистонлик сиёсатчи ҳисоблади. Уни Москва, Пекин, Вашингтон ва Брюсселда яхши билишади.
Унинг улкан дипломатик тажрибаси Қозоғистон жаҳон куч марказлари ва бошқа барча ташқи шериклари билан мавжуд мувозанат ҳолатини сақлаб туришга имкон беради.
Қозоғистоннинг сиёсий элитаси таркибида бетараф ва мустақил позицияларни эгаллаган ва этакчи элита гуруҳларининг ҳеч бирига қўшилмаган Токаев, бутун Қозоғистоннинг сиёсий ва бизнес элитаси учун мақбулдир, бу эса мамлакатда ички сиёсий мувозанатни сақлаб қолиши ва ички сиёсий барқарорлик бўлади дегани.
Касим-Жомарт Токаев сайланган муддат якунигача президент бўлади, унинг вазифаси - президент сайловларини ўтказиш. Бу муддат 2020 йил баҳорда келади. Токаев ўзини кўрсатиши учун бир йилга яқин вақт бор.
Унинг учун ўзига хос бу синов муддати. У бу йўлни максимал даражада мувафаққиятли ўтиши керак.
Айнан шу йил президент сайловларигача ҳақиқий транзит бўлади.
Иттифоқдошларга ташвишланиш керакми
Қозоғистон стратегиялари ва ташқи сиёсатдаги устувор истиқболлари катта ўзгаришларга дуч келиши эҳтимоли жуда кам, бу борада Қозоғистоннинг шериклари ва иттифоқчилари учун шубҳа қилмаса ҳам бўлади.
Бу истиқболларни Нурсултон Назарбоев 2018 йил октябрда Қозоғистон халқига мурожаатида тасдиқлаганди. Хусусан, Россия билан муносабатлар, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, ОДКБ ва ШҲТ форматидаги интеграция жараёнларида иштироки ва минтақавий ва халқаро ташкилотларида иштирокини ўз ичига олади.
Бу борада жиддий ўзгаришлар бўлишига ҳеч қандай асослар йўқ.
Президентликдан кетиш ва ҳукуматни транзит модели Қозоғистон раҳбарияти ва мамлакат сиёсий элитаси барқарорликни сақлаб қолиш ва эволюцион йўлни ташлашга асосий акцент қилинган.
Бу мамлакат ўзи учун муҳим ҳамда ташқи сиёсий ҳамкорлар, амалдаги ва истиқболдаги инвесторлар, шунингдек қўшни мамлакатлар учун жуда қулай муҳитни яратади.
Қозоғистоннинг ўзига хослиги - замонавий дунёда кам учрайдиган ҳолат мамлакатдаги вазиятни олдиндан башорат қилиш мумкин.