АҚШ Давлат департаменти Қозоғистон бўйича баёнот эълон қилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишНью-Йорк накануне выборов президента США
Нью-Йорк накануне выборов президента США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка Қўшма Штатлари Нурсултон Назарбоевнинг хизматларини қадрлайди ва Касим-Жомарт Токаев президентлигида Қозоғистон стратегик шериклик бўйича ишни давом эттиришига умид билдиради

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. АҚШ Давлат департаменти Касим-Жомарт Токаевни Қозоғистон президентлиги лавозимига киришгани билан табриклайди. Вашингтон икки мамлакатнинг ўзаро муносабатлари мустаҳкамланишига умид билдиради, деб баёнот қилди Давлат департаменти расмий вакили Роберт Палладино.

Города мира. Астана - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Остонанинг қайта номланиши Қозоғистон обрўсини тушириб юборади

АҚШ иқтисод, савдо, инвестициялар, регионал ва глобал хавфсизлик борасида ўзаро манфаатлар илгарилашига умидвор. Икки давлат муносабатлари эса тараққиёт идеаллари, асосий эркинликларни ҳурмат қилиш ва регионал хавфсизликка асосланган, деб қайд этган Палладино.

"Қўшма Штатлар биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг АҚШ ва Қозоғистон ўртасида мустаҳкам, жадал ривожланувчи муносабатларнинг ўрнатилиши ва илгари сурилиши борасидаги хизматларини юксак қадрлайди", - деди у.

Палладинонинг сўзларига кўра, Давлат департаменти Назарбоевнинг "замонавий ва суверен Қозоғистон асосчи-отаси" сифатидаги ролини олқишлайди. АҚШ намойиш этилган масъулиятли раҳбар намунасини тан олади, дейилади баёнотда.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Казахстан. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев ўз қароргоҳидан кутубхона биносига кўчиб ўтади

"Биз шунингдек унинг (Назарбоевнинг) ядровий қуролларни тарқатмаслик соҳасида ва глобал шароитларда ядродан холи ҳудуд яратишдаги етакчилиги, ҳукуматни тинч йўл билан топширишга собитлиги, шунингдек, Қозоғистонда ва минтақада тинчлик ва равнақни таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини олқишлаймиз", - деб таъкидлаган Палладино.

Ўтган йил январь ойида Елбаси Нурсултон Назарбоев АҚШга расмий ташрфи доирасида Дональд Трамп билан учрашган эди. Қозоғистон ва АҚШ ўанда 20дан зиёд иккиёқлама иқтисодий ҳуддатларни имзолашганди.

Нурсултон Назарбоев 2019 йил 19 март куни ўзидан Қозоғистон президенти ваколатини сокит қилди. 20 март куни давлат раҳбари лавозимига Касим-Жомарт Токаев киришди.

Янгиликлар лентаси
0