Ўзбекистонга сотилган инсулин: Қозоғистон ИИВ 28 та жиноят ишини қўзғатди

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишТаблетки
Таблетки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари Ўзбекистонга инсулин ноқонуний олиб кетилиши ҳолати бўйича терговни бошланганди.

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов Ўзбекистонга инсулинни ноқонуний сотган шахсларга нисбатан ўтказилган тергов иши ҳақида ахборот берди.

Рынок Абу-Сахий в Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон
"Бозор иши" бўйича 23 нафар шахс кўплаб жиноятларда айбланмоқда

Шу йил бошида ОАВлар Қозоғистон дорихоналарида бепул тарқатиш учун мўлжалланган инсулин Ўзбекистонга олиб кетилиши ҳақида хабар қилганди.

Бу маълумотлар ошкор бўлгандан сўнг Қозоғистон Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари Ўзбекистонга инсулин ноқонуний олиб кетилиши ҳолати бўйича терговни бошланганди.

“Ҳозир бу инсулин асосий манбааси аниқланди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бизда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, ҳуқуқ тартибот органлари текширув ўтказмоқда”, - деди вазир.

Соғлиқни сақлаш вазири сўзларига кўра, бир йил олдин вазирлик республика бўйлаб бепул дори воситаларни текшируви ўтказди. Дори воситаларни ноқонуний савдоси ҳолатлари бўйича маълумотлар ўтган баҳор мавсумида ҳуқуқ тартибот органларига тақдим этилди.

“Ноқонуний ҳолатлар ҳуқуқ тартибот органлари ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда аниқланди. Ҳозирги вақтда 28 та жиноят иши қўзғатилди”, - деб қўшимча қилди Биртанов.

Шу йил январь ойида Ўзбекистонга инсулин ноқонуний сотилиши ҳолати бўйича текширув бошлангалиги ҳақида хабар берилганди. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига сўровнома юборди.

Янгиликлар лентаси
0