Эксперт Раҳмон ва Мирзиёев учрашуви қандай натижа бериши ҳақида

Тизимли таҳлил ва прогнозлаштириш маркази президенти Ростислав Ищенко Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифига нега катта эътибор қаратилгани ва икки раҳбар учрашувининг якуний натижалари қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Sputnik

Марказий Осиё мамлакатларидаги сув муаммоси

Ищенконинг сўзларига кўра, Орол денгизи бассейнидан келадиган ҳамда Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистоннинг каттагина қисмини суғорадиган сувларнинг асосий қисми Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудидан ўтиб келади. Шундай экан, қирғизлар ва тожиклар ўз эҳтиёжлари учун қанча кўпроқ сув сарфласа, қозоқ, ўзбек ва турманларга шунча кам тегади.

"Тарихдаги инқилобий йил": Мирзиёев ва Раҳмон нималар ҳақида гапиришди

"Собиқ Иттифоқ тарқаб кетгач, Бишкек ва Душанбе Қамбар-Ота ва Роғун ГЭСини қуришга бел боғладилар. Натижа аниқ эди. Ёзда, яъни сув ҳавзалари тўлиши керак бўлиб, дамба сув оқимини тўсиб қўйганида, оқим бўйича қуйироқда жойлашган давлатлар ерлари сувдан маҳрум бўлар эди. Қишда эса, электр ишлаб чиқариш ҳажми ошганида, сувнинг ортиқчасидан халос бўлиш керак бўлади ва бу яна қуйида жойлашган ҳудудларни сув бостириш хавфида қолдириши мумкин эди", - дейди эксперт.

Бу масала ҳаммасидан ҳам кўра, Ўзбекистон учун оғриқлироқ эди. Аммо Тошкентнинг ўз таъсир чоралари бор эди (улар шундай ўйлардилар). Иккала давлат билан умумий чегарага эга бўлган Ўзбекистон чегарани узил-кесил делимитация қилиш ишларини маълум бир босқичда музлатиб қўйди. Бу билан Тошкент сув ресурслари бўйича музокараларда Қирғизистон ва Тожикистонни янада конструктив позицияга ундамоқчи эди.

Экспертга кўра, лекин бу сезиларли натижага олиб келмади. Ўзаро тан олинган давлат чегараси йўқлиги - барча давлатлар чегарачилари ва божхоначилари ишини қийинлаштириши табиий. Умуман олганда, бу вазият, кимдир можарони юзага келтиришни режалаштирмагунга қадар, танқидий ёндашувни талаб этмасди.

Маҳаллий деҳқонлар кимнинг даласи қаерда жойлашган ва қаерда тугашидан яхши хабардор, ўртада юзага келадиган майда баҳсларни эса, марказий ҳукумат аралашувисиз ҳал этадилар.

Ўзбекистон ва Қирғизистон тенг ер майдонлари билан алмашади

Вазият фақат ёмонлашаётгани, Ўзбекистон обрўси бунда фақат тушаётганидан жаҳлланган Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, ўз вафотидан бироз олдин, ушбу можаро Марказий Осиё давлатлари ўртасида урушни юзага келтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Бу аниқ йўналтирилган таҳдид эди, у Бишкек ва Душанбе қаттиқ тобе бўлган Москванинг ҳамда Бишкекка ҳомийлик қилаётган ва Ўрта Осиёда минтақавий етакчи ролига номзод бўлган Остонанинг эътиборини тортиш учун айтилган эди.

Аммо Ислом Каримовнинг "ўраб" айтилган таҳдидига ҳеч ким қулоқ солмади. Буни биринчи сабаби, Ўзбекистон чекланган ҳарбий ресурсларга эга бўлганида, қолаверса, Қирғизистон ва Тожикистон ОДКБ аъзоси эдилар, яъни агрессия юзага келадиган бўлса Россия ва Қозоғистондан ёрдам сўрашлари мумкин эди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуради

Иккинчидан, (бу муҳим) Тожикистон Ўрта Осиёда афғон нотинчлигидан қалқондир, Қирғизистон эса Хитой чегарасининг каттагина қисмини тўсиб туради (у Хитой учун буфер вазифасини ўтайди).

Тўғри, Афғонистон билан Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам чегарадош, аммо қуролланган гуруҳ ва наркотик савдоси билан шуғулланувчи шахслар кўпроқ тожик чегарасидан ўтишга уриниши қайд қилинган. Шу тарзда, Тожикистонда ҳарбий ностабилликни  юзага келтириш билан Тошкент ўз оёғига ўзи болта урган бўларди, чунки Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистоннинг ўзида жиддий нотинчликлар юзага келиши аниқ эди.

Шундай қилиб, Каримов бошқаруви даври охирига келиб, Ўзбекистон Бишкек ва Душанбега босим ўтказиш бўйича барча имкониятларини сарфлаб бўлган, сув инқирози масаласида эса компромисс стратегиясидан воз кечиб, муаммони сиёсий босим ёрдамида ҳал этишга қилган уриниши муваффақиятсиз кечгани учун обрўйи жиддий тушиши аниқ бўлиб қолган эди.

Ўрта Осиёдаги минтақавий етакчилик

Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан можаролари туфайли Қозоғистон минтақадаги етакчиликни ўзбеклардан юлиб олишга муваффақ бўлди.

Бундан ташқари, собиқ иттифоқ давлатларидаги интеграция лойиҳаларидаги иштирокини Бишкек ва Душанбега бўлган муносабатлари позицияси билан боғлашга ҳаракат қилиш билан Тошкент "қойилмақом изоляция"га чуқурроқ ботаётганди.

Норов: дунё ҳамжамияти Ўзбекистонни тан олмоқда

Тўғри, Туркманбоши бошқарувидаги қўшни Туркманистон даражасида бўлмаса-да, аммо борган сари чуқурлашаётган эди.

Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев бу йўналишда ўз сиёсатини тубдан ўзгатирди.

У музокара йўлини танлади. Қирғизистон билан чегарани делимитация қилиш масаласида Ўзбекистон техник масалаларда унчалик аҳамиятли ва муҳим бўлмаган ён беришларга борди ва муносабатлар жадаллик билан яхшилана бошлади.

Ўзбекистон президенти бир вақтнинг ўзида Владимир Путин билан ҳам тил топиша олди. Мирзиёев ўзидан олдинги раҳбар томонидан айтилган "Ўрта Осиёда “портлашни юзага келтириш” ва Россияни ўз томонидаги сув можароси домига тортиб кетиши" сингари шантажларни тўхтатди.

Жаҳон банки Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштирмайдиган бўлди

Тошкентнинг Бишкек билан муносабатлари тезликда илиқлашди, музокаралар эса конструктив характер тусини олди.

Мирзиёев Душанбе билан муносабатларда ҳам худди шу йўлдан бормоқда, фақатгина битта фарқ билан, эндиликда Ўзбекистон ўз-ўзини изоляция қилишдан чиқди, шу боис эндиликда Тожикистон шошилиши керак, чунки Ўзбекистон конструктив позицияни танлади, минтақадаги давлатлар билан алоқалари яхшиланмоқда. Бундан ташқари, Тошкент собиқ иттифоқ давлатларидаги интеграциялашув режаларига катта қизиқиш намоён этган (бу Россия учун муҳим).

Шу боис, Эмомали Раҳмоннинг музокарачи сифатида қаттиққўллигига қарамай, унинг Тошкентга ташрифи, умуман олганда муваффақиятли кечди, томонларда ҳақиқатда бир -бирига ён босиш кузатилди.

Тошкент учун қўшнилар билан юзага келган инқирозни муваффақиятли бартараф этиш жуда муҳим, негаки бу янги президент учун "дипломатик инқилоб" бўлиши мумкин ва бунинг натижаси узоқ йиллик имкониятларни тақдим этади.

Гап шундаки, МДҲ давлатлари сиёсатчилари ва экспертларини Ўзбекистонда ҳукумат алмашинуви масаласи жуда ташвишга солган эди. Ислом Каримов ёш эмас ва янги етакчининг келиши исталган вақтда рўй бериши мумкин эди.

Мирзиёев биринчи расмий сафарини нега Россиядан эмас, Туркманистондан бошлаяпти?

Барчани ҳокимият кимга ўтиши билан бирга, мамлакат элитасини ҳокимият учун курашдан сақлаб қолиш мумкин бўладими, деган савол кўпроқ қизиқтирган эди.

Ўзбекистон имтиҳондан ўтди. Ҳукумат алмашуви тинчлик билан ва сезиларли ўзгаришларсиз кечди. Ташқи сиёсий курсга эса ойдинлик киритилди.

Тошкентда ҳукумат алмашибгина қолмай, у мамлакатни изоляциядан чиқарди ва яна минтақавий етакчиликда Қозоғистон рақоби даражасига қайтди.

Ўзбекистондаги стабиллик ўзгармади, аммо шу билан бирга унинг фаоллиги ортди, ҳар қандай тақдирда ҳам, Ўзбекистон минтақада фаол роль ўйнайди, чунки Шавкат Мирзиёев барча қўшни давлатлар билан конструктив муносабатларни йўлга қўймоқда, дея ўз фикрига якун ясайди эксперт.