"Тарихдаги инқилобий йил": Мирзиёев ва Раҳмон нималар ҳақида гапиришди

© Пресс-служба президента ТаджикистанаЭмомали Рахмон и Шавкат Мирзиёев во время встречи в Ташкенте
Эмомали Рахмон и Шавкат Мирзиёев во время встречи в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлат раҳбарларининг ҳамкорликдаги матбуот-анжуманида Ўзбекистон ва Тожикистон нималарга келишгани, келгусидаги алоқалар ва долзарб масалалар юзасидан музокаралар натижаси ҳақида сўз борди

Бугун, 17-август куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 17 йил деганда биринчи марта Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Айтиш жоизки, Мирзиёев жорий йил март ойида 18 йилда илк маротаба Тожикистонга расмий сафар уюштирган эди.

Эмомали Рахмон и Шавкат Мирзиёев во время подписания документов - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон билан стратегик шериклик ҳақида шартнома имзоланди

Мирзиёевнинг айнан шу ташрифи, халқаро экспертлар таъкидига кўра, икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг тикланишида муҳим қадам сифатида эътироф этилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарларининг тор ва кенг доирадаги мулоқоти Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди. Ушбу даргоҳни 2017-2018 йиллар давомида кўплаб тарихий учрашувлар ва келишувларга гувоҳ бўлаётган жой сифатида эътироф этиш мумкин.

Икки давлат президентларининг тор ва кенг доирадаги музокараларидан сўнг, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди - президентларнинг бугунги учрашув натижаларига бағишланган нутқи тингланди.

Sputnik Ўзбекистон давлат раҳбарлари баёнотида жаранг топган асосий фикрларни келтириб ўтади.

"2018 - инқилобий йил"

Журналистлар қаршисида чиқиш қилган Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ташрифидан ғоят мамнунлигини, бўлиб ўтган музокаралар натижаси жуда ҳам қониқарли эканини ва бугунги кун икки давлат тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилишини таъкидлаб ўтди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
"Энди тўсиқлар йўқ": Ўзбекистон — Тожикистон стратегик ҳамкорлик йўлида

"Ўтмишда яхши йиллар ҳам, тушунарсиз йиллар ҳам кўп бўлган, лекин 2018-йил тарихимизда - инқилобий йил бўлиб қолади. Мана шуниси энг муҳими. Чунки инқилобий йилда бизнинг халқларимизнинг истаги, ўзбек-тожик муносабатларининг кўп асрлик тарихи мужассам. Ҳурматли Эмомали Шарифович билан, ўртада кўплаб саволлар бўлганига қарамай, шу натижага эриша олдик. Биз бу учун узоқ тайёргарлик кўрдик. Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси мана бугун бўй кўрсатди", - деб таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Мирзиёевга кўра, ўтган 1,5 йил давомида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари энг муҳим, нозик ва таъбир жоиз бўлса, стратегик масалаларни муҳокама қилиб боришган. "Ўртадаги мулоқот осон кечмади, мураккаб кечди, лекин у зарур мулоқот эди. Бугунги кунда икки давлат ўртасида ҳеч қандай саволлар қолмади", деди ўз баёноти давомида Мирзиёев. 

Ўзбекистон ва Тожикистон бугунги кунда дўст бўлишни, қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлашни ва, энг асосийси, хавфсизликда ҳаёт кечиришни хоҳлайди, шу боис, тараққиёт йўлини танлади.

"Қўшни Тожикистон билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор жиҳатларидан бири саналади, мен буни бугун яна бир карра таъкидлаб ўтаман", деди Мирзиёев.

Ўз навбатида, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон "биз бу ташрифдан ғоят мамнунмиз, унинг якунларига катта аҳамият қаратамиз", - дея қайд этди.

Сиёсат, иқтисод ва Стратегик шериклик

Икки давлат сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, сув-энергетика ва бошқа муҳим соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шу бугун Ўзбекистон ва Тожикистон Стратегик шериклиги тўғрисида шартнома имзоланди. "Бу ҳужжат муносабатларимизда янги босқич бошланганидан далолатдир", - деб таъкидлади Мирзиёев. Раҳмон эса, тарихий аҳамиятга эга ушбу ҳужжат ўзбек-тожик муносабатлари асосини аниқлаштиришини қайд этди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Аслида салоҳиятимиз – камида 1 миллиард доллар – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Тожикистон энг яқин қўшнилар бўлгани билан, ўтган йиллар давомида Стратегик шериклик тўғрисида шартнома улар ўрталарида имзоланмаган.

Кўксаройдаги музокаралар натижасида, икки давлат ўртасида, умумий ҳисобда 27та иккиёқлама ҳужжатлар имзоланди. Тожикистон президенти "бу ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги серқирра муносабатларнинг ҳуқуқий-келишув асосларини сезиларли кенгайтирди", деди.

Тожикистон ва Ўзбекистон бизнес доиралари ўртасида имзоланган шартномаларнинг умумий миқдори қарийб 800 миллион АҚШ долларини ташкил қилгани эътироф этилди.

Ҳукуматлараро комиссиялар учрашуви натижалари

Ўзбекистон президенти таъкидига кўра, расмий Тошкент ва Душанбе ўртасида Ҳукуматларо комиссия фаол иш олиб бормоқда. Жорий йилнинг ўзида улар 4 маротаба учрашишган.

Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Тожикистонга уч ой ичида 4,5 миллион куб метр газ экспорт қилди

"Бу учрашувлар Тожикистон президенти билан бўлган келишувларимизни тезроқ амалга ошириш истагидан далолат беради", - деди Мирзиёев.

Ўзбекистон етакчиси Тожикистон билан товар айланмасини яқин келажакда 1 миллиард долларга етказиш режалари билан бўлишди. Шунингдек, икки давлат бизнес тузилмалари ва чегарага яқин ҳудудлар ўртасида ҳамкорлик ва кооперацияларни кучайтиришга, қурилиш материаллари, тайёр текстил, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этилишини тезлаштириш бўйича ҳам келишувлар бўлгани ҳақида маълум қилинди.

Тожикистон президенти икки мамлакат ўртасида экспорт-импорт операциялари учун шарт-шароитларни яхшилаш, ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, инвестициявий ҳамкорлик масалаларига катта эътибор қаратилганини таъкидлади.

Газ ва ГЭСлар

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида энергетика соҳасида сермаҳсул ҳамкорлик кузатилмоқда.

Ўзбекистондан Тожикистонга табиий газ етказиб бериш ишлари қайта йўлга қўйилган. Ўзбекистон Тожикистондан харид қилинадиган электр-манбаи ҳажмини оширган. Икки давлат транспорт ва халқаро транспорт коридорлари масалаларида ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантириш бўйича ўз ижобий позицияларини билдирганлар.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и премьер-министр Таджикистана Кохир Расулзода - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари қандай масалаларни муҳокама қилишди

"Биз бугун биргаликда, Тожикистон ҳудудида, Зарафшон дарёси бўйида умумий қуввати 320 МВт бўлган иккита ГЭС қуришга тайёрмиз. Гидроэлектростанция қурилиши  - бу жуда жиддий масала. Биз биринчи учрашувдаёқ буни муҳокама қилганмиз. Бугун эса, келинг, истакларимизни аниқлаштирайлик дедик. Эмомали Шарифович халқаро стандартлардан ўтган тайёр лойиҳалар борлигини таъкидлади, ўйлайманки, ушбу лойиҳа бизнинг ҳудудий ҳамкорлигимизда ўта жиддий масала бўлади", - деди Ўзбекистон президенти.

Тожикистон президенти ўз навбатида Мирзиёев билан биргаликда, сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш масаласида амалий ҳамкорликни давом эттириш лозим, дея қайд этишганини айтди. 

" ... Мен бугун яна бир марта таъкидлаб ўтмоқчиман, биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаганмиз ва қолдирмаймиз. Аксинча, бугун биз шу нарсага келишдик ва тегишли идоралар ва институтларга Сарез кўлининг сувини ўрганишни бошлашлари бўйича топшириқ бердик. Бизнинг мамлакатларимиз ва минтақа бўйича қўшни давлатларнинг ичимлик сувига бўлган зарурати масаласига ечим топиш учун Сарез кўли сувидан қандай фойдаланса бўлади, деган масалани муҳокама қилдик", - деди Раҳмон.  

Тожикистон президентининг таъкидлашича, ушбу лойиҳа келгусида минтақа мамлакатларини сув билан таъминлашда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшади.

Афғонистон масаласи, терроризм ва диний экстремизм

Давлат раҳбарлари баёнотида айтилдики, музокаралар давомида терроризм, диний эсктремизм, наркотрафик, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва халқаро хавфсизликка таҳдид масалалари ҳам муҳокама қилинган. 

"Афғонистон масалаларини жиддий муҳокама қилдик. Нега деганда, Эмомали Шарифовичнинг тажрибаси катта. У ерда нималар бўлаётганидан хабардор. Қолаверса, Афғонистон айни вақтда катта сиёсий ўзгаришлар остонасида турибди - парламент ва президент сайловлари бўлиб ўтиши кутилмоқда", - деди Мирзиёев ва чегара хавфсизлиги масаласи иккала давлат раҳбарларини ҳам жуда чуқур ўйлантиришини қўшимча қилди.

Таджики и узбеки благодарят власти за открытие границы - Sputnik Ўзбекистон
"Президентларимизга мингдан-минг раҳмат": ўзбеклар ва тожиклар чегара очилганидан қувончда

Эмомали Раҳмон Мирзиёевнинг гапларини тасдиқлаган ҳолда, томонлар терроризм, экстремизм, терроризм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва трансмиллий уюшган жиноятчилик муаммоларига қарши кураш ҳамда ҳарбий ва ҳарбий-техник масалаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратишларини таъкидлаб ўтди.

Тожикистон етакчиси, шунингдек, жорий йил март ойида Тошкентда ўтказилган Афғонистон анжумани якунларига юқори баҳо беришини ва шу контекстда, расмий Душанбе Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнида келгусида ҳамкорликда ҳаракат қилишини қўшимча қилди.

"Биз Ўзбекистоннинг муваффақияти ва ютуқларини мунтазам кузатиб борамиз. Биз қардош ўзбек халқига ҳавас қиламиз, улар билан фахрланамиз. Тожикистон томон икки мамлакат ҳамкорлиги динамикасидан тўлиқ қониқади. Биз турли даража ва шаклдаги давлатлараро яқин мулоқотни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаймиз", - деб эътироф этди Раҳмон. 

Генеральны секретарь ООН Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Гутерреш зудлик билан Афғонистонда ўт очишни тўхтатишга чақирди

Тожикистон президенти ўз нутқи давомида Шавкат Мирзиёевни "қадрдон оғам", дея тилга олди ва Ўзбекистон президентини у учун қулай вақтда Тожикистонга расмий ташриф уюштиришга таклиф этди. 

"Шавкат Миромонович, сизларнинг анъанавий меҳмондўстлигингиз ва мени фавқулодда илиқ кутиб олганларингиз учун Сизга ва қардош ўзбек халқига чуқур миннатдорлик изҳор этаман. Ўтган 27 йил ичида бу даражада юқори мартаба билан илк маротаба кутиб олиндим. Ўзбекистон халқига бизнинг делегациямизни самимий ва хурсандчилик билан кутиб олганликлари учун яна бир бор ўз миннатдорлигимни билдираман", - дея ўз нутқига якун ясади Тожикистон президенти.

Янгиликлар лентаси
0