Жангчи итлар. АҚШ қайси президентлар даврида кўпроқ уруш қилган

Икки аср давомида АҚШ бир юз элликдан ортиқ маротаба уруш олиб борган. Уларнинг аксариятини айнан Қўшма Штатлар бошлаб беришган. Бугунги кунда америкаликлар бир йўла етти мамлакатда жанговар ҳаракатларни олиб боришмоқда - булар Афғонистон, Ироқ, Сурия, Яман, Сомали, Ливия ва Нигер Республикасидир
Sputnik

Владимир Ардаев, РИА Новости таҳлилчиси

АҚШда элликка яқин федерал партиялар бўлгани билан, мана бир ярим асрдан ортиқ вақт ўтибдики мамлакат сиёсатини иккита йирик — Республикачилар ва Демократлар партияси белгилаб келади. Республикачилар агрессив қаттиққўллик, милитаризм ва музокарасизликни ифодаласалар, демократлар "юмшоқ куч"лиги ва дипломатияси билан улардан ажралиб туради.

РИА Новости 20 асрдан бошлаб АҚШда қайси президентлар даврида кўпроқ уруш бўлганлигини ҳисоблаб чиқди, ва, демократларнинг "тинчликпарварлиги" — тарихий ва сиёсий афсоналигини аниқлади.

Ҳар қандай қурбонликка тайёр

XX ва XXI асрда АҚШ бир юз элликдан ортиқ маротаба жанг қилган. Кўплаб урушлар айнан Қўшма Штатлар туфайли бошланган. Бугунги кунда америкаликлар бир йўла етти мамлакатда жанговар ҳаракатларни олиб боришмоқда — Афғонистонда, Ироқда, Сурияда, Яманда, Сомалида, Ливияда ва Нигер Республикасида.

Хиллари сиёсатдан пулларни йўқотишга ва АҚШ душманларини яксон қилишга сўз берди

Партиялар томонидан назорат қилинадиган ОАВларда ва сиёсатда республикачилар — "қирғий"лардир, яъни улар куч ҳаракатлари тарафдори ва ташқи таҳдидларга нисбатан ўзининг қатъий позициясига эга. Мисол учун, америка манфаатларини ҳимоя қилишда қатъиятли бўлишга мудом чорлаб келадиган сенатор Жон Маккейнни олайлик. Маккейн олдида АҚШнинг ҳарбий операцияларига қарши чиқадиган, барча можароларни дипломатик йўл билан, музокаралар, "йўл хариталари"ни яратиш орқали ва ҳоказо усуллар билан ҳал қилиш тарафдори бўлган демократлар — "мусича"нинг ўзгинаси.

Аммо бу фақатгина гапда.

"Демократлар бутун дунёни бахтли қилишни истайди ва бунинг учун ҳар қандай қурбонликка боришга тайёр, республикачилар эса бутун дунё эвазига АҚШни бахтли қилишга интилишади", — деб тушунтирди РИА Новостига ИМЭМО халқаро хавфсизлик маркази раҳбари Алексей Арбатов. Шу билан бирга, бу қурбонликлар нафақат Американики, балки аксарият ҳолатларда "бахт улашилиш"дек "омад кулиб боққан" мамлакатларникидир.

Ким кўп урушган?

Сўнгги 118 йилда Қўшма Штатларда 20та президент сайланган — 12 республикачилар ва 8 демократлар. АҚШ томонидан юзага келтирилган ёки америка томон иштироки билан ўтган 55 та урушлар, қуролланган можаролар ва ҳарбий операциялардан 33 таси республикачи-президентлар вақтида бошланган, 23 таси демократ-президентлар раҳбарлигида.

Трамп президент бўлса бошқа давлатларда демократия ўрнатмасликка ваъда берди

Шу тариқа, бир нафар республикачи президентга — 2,75та уруш, бир нафар демократ-президентга — 2,88та уруш тўғри келмоқда.

Республикачилар партиясидан сайланган 12 нафар давлат раҳбарларининг 3 нафари бирорта ҳам қуролланган можарони бошлашмаган ва бирорта ҳарбий операцияни ўтказишмаган. Булар Американи 1921 йилдан 1923 йилгача бошқарган Уоррен Гардинг, Герберт Гувер (1929-1933) ва Жеральд Форд (1974-1977). Қолган саккиз нафар демократ-президентлар у ёки бу тарзда бошқа давлатларга қарши ҳарбий кучни қўллаганлар.

1901 йилдан 1909 йилга қадар президент лавозимида ўтирган Республикачи Теодор Рузвельт бешта ҳарбий операцияни ташкиллаштирган — Гондурасдаги фуқаролар урушига аралашув, Доминикан республикаси ва Кубага нисбатан ҳарбий йўл билан бостириб кириш, Гондурас ва Никарагуа ўртасидаги урушга аралашув, ва ниҳоят, 1925 йилгача давом этган Никарагуа оккупацияси.

Оқ уйни саккиз йил давомида — 1913 йилдан 1921 йилгача — эгаллаган демократ Вудро Вильсон эса саккизта урушни ташкиллаштирган. Булар Мексиканинг ички сиёсатига аралашув ва кейинчалик ушбу мамлакатга нисбатан амалга оширилган жазолаш экспедицияси, Гаити ва Доминикан республикаси оккупацияси, Кубага зўравонлик билан бостириб киришдир. Бу Биринчи жаҳон уруши ва фуқаролар уруши исканжасида қолган Россияга ҳарбий йўл билан бостириб киришни ҳисобга олмаганда.

Ким кўпроқ: республикачиларми ё демократлар

Гап фақатгина статистикада эмас. Аксарият вақтларда, айнан демократлар даврида Вашингтон энг узоқ давом этган ва қонли қуролли можароларга киришган.

Рауль Кастро Барак Обаманинг "акалик" қилишига йўл қўймади
1970 йилда Камбоджада давлат тўнтариши юз берган ва биринчи бор умумхалқ томонидан сайланган президент Лон Нол раҳбарлигидаги янги ҳукумат мамлакатдан коммунистларни чиқариб юборишга ҳаракат қилган. Сафдошларига ёрдамга Шимолий Вьетнам келган. Лон Нолни қўллаб-қувватлаш учун АҚШ ва Жанубий Вьетнам Камбоджага қўшинларни киритишади. Аммо "вьетнам синдромини" боошдан кечирган Қўшма Штатлар шу қадар кескин антиҳарбий чиқишлар уммонида қоладики, оқибатда, икки ойдан сўнг америкаликлар Камбоджани тарк этишга мажбур бўладилар.

Ўша вақтда президент вазифасини республикачи Ричард Никсон (1969-1974) бажарган бўлиб, айнан у Вьетнамдаги урушни якунлаган эди.

Вьетнамдаги урушни АҚШ 1964 йилда бошлаган. Ўшанда мамлакат демократ Линдон Жонсон (1963-1969) бошқарувида бўлган. Бундан ташқари, америкаликлар Лаосга бостириб киришган (бу ерда 1973 йилгача қолишади), чегара олди ҳудудларни бомбардимон қилиш орқали вьетнам урушига Камбоджани ҳам тортишади ва навбатдаги бор Доминикан республикасини оккупация қилишади.

Вьетнам уруши олдидан АҚШликлар 1950 йилда демократ Гарри Трумэн томонидан бошланган Корея урушида иштирок этишган. Айтиш жоизки, ўшанда америкаликлар Корея яриморолига БМТ Хавфсизлик кенгаши қарори билан киришган, лекин ушбу қарор ташаббускори айнан АҚШ эди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин юзага келган энг хавфли ва кенг кўламли ҳарбий-сиёсий инқирозлардан бири — Кариб инқирозидан илгари 1961 йилда Чўчқалар бўғозида мағлубиятга юз тутган операция ўтказилган.

Ўшанда америкаликлар кубалик "контр инқилобчилар" билан бирга Кубага кириб, Фидель Кастро режимини ағдармоққа уринишган.

Хиллари Клинтон: Россия “Европа харитасини бошқатдан чизмоқчи”

Операцияга тайёрланиш давомида йўл қўйилган ҳарбий ва сиёсий хатоликлар ҳарбий босқинчилик йўли билан кирганларнинг тор-мор бўлишига ҳамда дунё ҳамжамияти нигоҳида АҚШнинг қораланишига сабаб бўлди. Ўшанда операцияни бошлаш буйруғи демократ Жон Кеннеди (1961-1963) томонидан берилган. Орадан бир йил ўтиб, 1962-йилда, Қўшма Штатлар унинг буйруғи билан Кубага тотал ҳарбий блокада киритиади ва бу дунё ҳамжамиятини ядро уруши хавфи остида қолдирган Кариб инқирозини келтириб чиқарди.

Демократ Билл Клинтон даврида Югославия бомбардимон қилинди. Барак Обама томонидан Ливияда бошланган уруш ҳанузгача давом этмоқда.

Ўз навбатида, республикачилардан бўлган катта ва кичик Жорж Бушлар — Ироқ ва Сомалидаги узоқ давом этувчи урушлар учун масъулдирлар.

Омадсизликлар кимни таъқиб қилмоқда

Демократ-президентлар қуролланган ҳарбий можаролар сони бўйича эмас, балки омадсизликка юз тутган, катта шов-шулар ва жиддий оқибатларга олиб келган ҳарбий можаролар сони бўйича ҳам етакчилик қилади.

"Дунё полициячиси" бўлмиш АҚШ ўз тартиб-қоидаларини ўрната бошласа нима бўлиши ойдинлашди
Бу фақатгина Чўчқалар бўғозидаги мағлубият эмас, балки шов-шувли муваффақиятсизликка юз тутган "Бургут тирноғи" операцияси ҳам. Инқилоблар исканжасида қолган Эрон ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши билан радикал талабалар гуруҳлари томонидан Теҳрондаги АҚШ элчихонасидан гаровга олинган 53 нафар америкаликни куч билан озод қилишга қаратилган операция самара бермаган эди.

Ўшанда, 1980 йилнинг апрелида америка спецнази саккизта вертолетда Эрон пойтахтига ҳарчанд уринмасин, етиб бора олмаганди. Авианосец палубасидан учган машинадан бири ҳавога кўтарилиши билан денгизга қулаган, иккинчиси адашиб қолган, учинчиси заправкачи-самолетга бориб урилган ва икки экипажи ҳам ҳалок бўлган эди.

Охир-оқибат спецназ қўшинлари вертолётлар ва ўз сафдошлари таналарини ташлаб, Эрондан эвакуация қилишга мажбур бўлган. Операциянинг омадсиз кечиши АҚШда сиёсий инқирозга олиб келди: операцияга қарши бўлган вице-президент Сайрус Венс истеъфо берди. Мамлакат ўша даврда демократ-президент Жимми Картер (1977-1981) бошқарувида бўлган.