Рауль Кастро Барак Обаманинг "акалик" қилишига йўл қўймади

© REUTERS / Carlos BarriaБарак Обама ва Рауль Кастро
Барак Обама ва Рауль Кастро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барак Обама Куба раҳбарининг елкасига “акаларча” шапиллатмоқчи бўлганида, ноқулай вазиятга тушиб қолди. Раул Кастро Обаманинг қўлини чаққонлик билан тутиб олиб боши устида баланд кўтариб силкитди. Воқеа ўнлаб журналистлар ва камералар олдида рўй берди.

ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Барак Обама Кубага бўлган ташрифи давомида ноқулай вазиятга тушиб қолди, РИА новости хабари асосида.

АҚШ ва Куба раҳбарлари ўтказган матбуот анжуманидан кейин Обама Кастронинг елкасига “акаларча” шапиллатмоқчи бўлди. Раул Кастро ўгирилмасдан туриб Обаманинг қўлини чаққонлик билан тутиб олди ва  боши устида баланд кўтариб силкитди. Воқеа ўнлаб журналистлар ва камералар олдида содир бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Барак Обама Кубага расмий ташриф билан келган эди. Бу охирги 90 йил давомида АҚШ раҳбарларининг Кубага бўлган биринчи ташрифи. АҚШ президентининг сўзларига қараганда бу ташриф икки мамлакат орасидаги совуқ урушнинг буткул якунланганининг рамзидир.

 

Янгиликлар лентаси
0