ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. АҚШнинг "дунё полициячиси" бўлишга интилиши хитойлик полициячиларнинг Нью-Йоркка келиб, у ерда Хитой қонун-қоидалари асосида тартиб ўрната бошлашлари билан баробардир, деб ёзади мақола муаллифи. РИА Новости хабари асосида.
"Мисол учун, Вашингтон одамларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиши ёхуд можарони дипломатик йўл билан ҳал этишда кўмакдош бўлиши мумкин", — дейилган мақолада.
"Аммо Қўшма Штатлар можарода қатнашувчи томонлардан бирини қўллаб-қувватлаш учун ўз ҳарбийларидан фойдаланиши ва ўзига мақбул бўлмаганларни ўлдириши мумкинмас", — дея қўшимча қилинади мақолада.
АҚШнинг жаҳонга "дунё жандарми" сифатида нечоғлик керак эканлигини англаш учун Вашингтоннинг сўнгги ўн йилликда ушбу ролни ўйнаш учун қилган ҳатти-ҳаракатларидан нечоғлик фойда бўлганини таҳлил қилишнинг ўзи кифоя, деб таъкидлайди мақола муаллифи.
"Жавоб топиш кўп вақтни олмайди — йўқ. АҚШнинг бошқа мамлакатларга суқилиб кириши кўпдан-кўп ҳолларда вазиятни янада ёмонлаштирган. Америка томонидан амалга оширилган ҳарбий операцияларнинг ҳеч бири тинчликни қайта тиклашга хизмат қилмаган", — деб ёзади The National Interest.
Қўшма Штатлар ўн йиллар давомида "дунё жандарми" вазифасини бажаришга харчанд уринмасин, аммо ҳеч қандай натижага эришаолмади ва улар буни тан олишлари шарт, деб хотима ясайди мақола муаллифи.