Washington Post: Америка энг қийин пайтда ўз иттифоқдошларини ташлаб кетди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишF-22 қирувчиси, АҚШ ҲҲК
F-22 қирувчиси, АҚШ ҲҲК - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик учувчилар "Ислом давлати" жангарилари позицияларига зарба беришни режалаштирган суриялик ҳарбийларни душмандан пана қилиши лозим эди. Жанговар ҳаракатлар айни қизиган вақтда учувчиларга Ироқ томон учиш буйруғи берилди, бу эса, бутун операция барбод бўлишига олиб келди.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. АҚШ Ҳарбий Ҳаво Кучлари жанг энг қизиган вақтда Суриядаги иттифоқдошларини ташлаб кетди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Washington Post нашридан олинган маълумот асосида.

Суриядаги аҳвол - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Давлат департаменти Сурияга "Югославия сценарийси" бўйича зарба беришни таклиф қилмоқда
Washington Postда берилган хабарга кўра, 28 июн куни америкалик учувчилар мамлакат шарқида жойлашган Абу-Кемал шаҳрига ҳужум уюштирмоқчи бўлган Сурия муҳолифат кучларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида буйруқ оладилар. Операция авжига чиққан вақтда эса, учувчилар бу туманни тарк этиб, қўшни Ироқдаги Ал-Фалуджа шаҳри чеккасига бориш ҳақида буйруқ олади.

Пентагон вакили Крис Гарвернинг сўзларига кўра, қўмондонлик бир кун олдин бутун техникаси билан Ал-Фалуджа шаҳридан сиқиб чиқарилган "Ислом давлати" жангарилари колоннасини йўқ қилишни афзал билган.

Абу-Кемалдаги Сурия Озод армияси жангчилари эса ортга чекинишга мажбур бўлишган.

Нашрда ёзилишича, барбод бўлган операция туфайли АҚШнинг регионда исломчиларга қарши тура оладиган маҳаллий бўлинмаларни ташкил қилиш режаси пучга чиққан. Нашр "Қўшма Штатлар мамлакат бўйлаб бир жойдан иккинчи жойга ўз ҳарбийларини ташлашга мажбур бўлаётган экан, балки у етарлича куч тўплай олмаётгандир", деган саволни ўртага ташлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилдан буён АҚШ бошчилигидаги 66 мамлакатдан иборат ҳарбий коалиция Суриядаги "ИД" террорчилари позицияларини бомбардимон қилиб келмоқда. Операциялар Сурия ҳукумати расмий рухсатисиз амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0