АҚШ Давлат департаменти Сурияга "Югославия сценарийси" бўйича зарба беришни таклиф қилмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСуриядаги аҳвол
Суриядаги аҳвол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафта Америка Давлат департаментининг 50дан зиёд вакили Дамашқни бомбардимон қилиш тўғрисидаги меморандумга имзо чекишгани маълум бўлган эди.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. АҚШ Давлат департаменти ходимлари муассаса раҳбарига йўллаган мактубда Сурия ҳукумат қўшинларига "Югославия сценарийси" бўйича зарба беришни таклиф этишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости The New York Times нашри асосида.

САР армияси аскарлари - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ амалдорлари Башар Асад армиясини бомбардимон қилиш ҳақидаги мактубга имзо чекишди
Ўтган ҳафта Америка Давлат департаментининг 50дан зиёд вакили Дамашқни бомбардимон қилиш тўғрисидаги меморандумга имзо чекишгани маълум бўлган эди. Департамент ходимларининг сўзларига қараганда, фақат шу йўл билангина "Ислом давлати" фаолиятига чек қўйиб, Сурияда тинчлик ўрнатиш мумкин.

АҚШ давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби мактуб ҳақиқатан ҳам йўлланганини тасдиқлаган, аммо мактуб мазмуни ҳақида маълумот беришдан бош тортган.

"Биз АҚШнинг Сурияда масофадан туриб бошқариладиган ва ҳаво қуролларидан ақл билан фойдаланган ҳолда ҳарбий амалиётлар ўтказишда фаолроқ бўлишида маъно бор, чунки бу АҚШ раҳбарлигида мақсадли ва агрессив дипломатик жараённи илгари суришида ёрдам беради, деб ўйлаймиз", — дейилади мактубда. 

Изоҳ берилишича, "масофадан туриб бошқариладиган қуроллар", деганда, Сурия армиясининг жавоб беришига имкон қолдирмайдиган қанотли ракеталар назарда тутилган. Нашрда қайд этишича, АҚШ етакчилигидаги НАТО коалицияси 1999 йилда Югославияда худди шундай чораларни қўллаган ва бунинг оқибатида мамлакат ҳукумати Косово мустақиллигини эълон қилиш билан якунланган музокараларни бошлашга мажбур бўлган.

"Бироқ, — деб изоҳ беради ҳужжатга журналист Макс Фишер. — Россия ва Эроннинг фаол тарздаги аралашуви туфайли Сурияда бу каби чоралар ёрдам бермаслиги мумкин. Бу давлатлар Американинг ҳар қандай зарбасини акс эттириш учун Сурия ҳукумати қўшинларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришлари мумкин".

Фишер, шунингдек, мактуб муаллифларининг Сурия осмони устида парвозсиз ҳудуд яратиш лозимлиги таклифини ҳам қаттиқ танқид остига олган. "Мактубда Суриядаги парвозсиз ҳудуд Россия самолётларига ҳам тааллуқли бўладими", деган саволга жавоб йўқ, қолаверса, Вашингтон Россия билан катта зиддиятга бормай бундай ҳудудни қай тариқа киритмоқчи бўляпти?", — дейди Фишер.

Фишернинг фикрича, ушбу мактубнинг эътиборга молик биргина томони — унда Сурия можаросига батамом нуқта қўйиш учун ҳал этилиши лозим бўлган муҳим муаммолар кўтарилмаганлигидир.

АҚШ вице-президенти Жо Байден - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ вице-президенти Башар Асадни Саддам Ҳусайн билан адаштириб қўйди
"Мактубда, ҳатто иттифоқдошлар ўртасида ҳам  юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни қандай бартараф этиш мумкинлиги айтилмаган. Мурожаатда, шунингдек, Асадни қандай қилиб Сурия ҳукуматини қулатмай ўз лавозимидан четлатиш мумкинлиги тўғрисида ҳам бирон сўз йўқ. Бу мактуб Сурияга қарши уруш бошлаш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қила олмайди. Бу хат мисолида ҳозирги сиёсат одамларни қанчалик ғазаблантираётганини кўриш мумкин, холос", деб ёзади Фишер.

Янгиликлар лентаси
0