ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Американинг New York Times нашридаги хабар — яъни АҚШ Давлат департаменти ходимларининг сурия жангчиларини бомбардимон қилиш таклифи — бу Россия муносабатини билиш истагида амалга оширилаётган ҳаракатдир. АҚШнинг асл мақсади — Сурия осмонида парвозлардан ҳоли ҳудуд яратишдир, деб ҳисоблайди россиялик эксперт, Россия Фанлар Академиясининг халқаро хавфсизлик муаммолари институти катта илмий ходими Алексей Фененко. РИА Новости хабари асосида.
"НАТО мамлакатлари Россия уларни парвозлардан ҳоли ҳудуддан маҳрум қилди, деб ўйлашади. Бу ғоя аввалдан муҳокама қилиб келинарди, аммо Россия ҲКК у ерда фаолиятни бошлагач, ғоя, табиийки, орқага ташланди. Ҳозирда эса бу маълумот атай тарқатиляпти, уларни Россия бунга қандай муносабат билдириши қизиқтирмоқда", — дея тахмин қилади эксперт.
"Ироқда уруш бошланган даврдан буён бундай ҳудудларни яратиш — АҚШ жаҳонда етакчи эканлигининг ўзига хос исботи бўлиб келмоқда. Парвозлардан ҳоли ҳудудлар Ироқ ва Ливияда ҳам яратилган. Бундай ҳудудлар АҚШ рухсатисиз ҳеч ким бомбардимон қилиш ёки кимгадир ёрдам қўлини чўзмаслиги учун ташкил этилади. Америка ҳозирги кунда Россия Башар Асадга ёрдам бермаслигини хоҳламоқда", — дея ўз фикрига якун ясади Фененко.