ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп агарда президент этиб сайланадиган бўлса, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмасликка ва уларнинг тузумини ағдармасликка ваъда берди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
"Биз ҳарбий кучдан фақатгина АҚШ миллий хавфсизлиги учун ўта муҳим бўлган ҳолатларда фойдаланамиз.Биз АҚШдан ташқарида демократия қуриш ва тузумларни ағдаришни бас қиламиз ҳамда аралашишга ҳеч қандай ҳаққимиз йўқ бўлган ҳолатларга аралашмаймиз", — деди у Шимолий Каролинадаги тарафдорлари билан учрашувда.
АҚШ президентлигига сайловлар 8 ноябр куни бўлиб ўтади. Трампга сайловларда демократ Хиллари Клинтон рақобатчилик қилади.