Трамп Мосулни озод қилиш операциясини "буткул фалокат" деб атади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президентлигига номзоднинг фикрича, Ироқнинг бу шаҳрига ҳужум муваффақиятсизликка учрамоқда, АҚШ эса аҳмоқдек кўринмоқда

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Америка президентлигига республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Мосулни ИД террорчиларидан озод қилиш операцияси "буткул фалокатга айланмоқда".

У бу ҳақда ўзининг Twitterдаги микроблогида ёзди.

"Мосулга ҳужум буткул фалокатга айланмоқда. Биз уларни бир неча ой огоҳлантирдик. АҚШ аҳмоқдек кўринмоқда. Трампга овоз беринг ва яна ғолиб бўлинг", — деб ёзди у.

Қурд кучлари - Sputnik Ўзбекистон
Ироқ ҳарбийлари ва қурд кўнгиллилари Мосулни озод қилишни бошлади

Илгарироқ Трамп Мосулни озод қилиш операцияси фақатгина демократлар номзоди Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилаётганини билдирганди. Унингча, Мосулнинг озод қилиниши сайловчиларга демократлар партиясининг ташқи сиёсатдаги муваффақиятини намойиш этади.

17 октябрга ўтар кечаси Ироқ ҳукумат кучлари ва курдлар отрядлари АҚШ бошчилигидаги коалиция авиациясининг қўллаб-қувватлаши остида Найнаво вилояти маркази Мосул шаҳрини ИД террорчиларидан озод қилиш бўйича операция бошлаганди.

Янгиликлар лентаси
0