Ўзбекистон 2030 йилгача хорижлик туристлар сонини 20 млн нафарга етказишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Бахром ХатамовТуристическая Бухара
Туристическая Бухара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2026
Oбуна бўлиш
Туристик хизматлар экспорти 10 млрд долларга етказилади.
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Ўзбекистон 2030 йилгача хорижлик туристлар сонини 20 млн нафарга етказишни мақсад қилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев “2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили” иштирокчиларига йўллаган табригида маълум қилди.
“Биз 2030 йилгача хорижлик туристлар сонини 20 миллион нафарга, туристик хизматлар экспортини 10 миллиард долларга, соҳада банд аҳолини 2 миллион нафарга, туризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини эса 7 фоизга етказишни мақсад қилганмиз”, - деди Ўзбекистон раҳбари.
Таъкидланишича, ишбилармонлик, саргузашт ва экстремал, агро ва этно, тиббиёт ҳамда гастрономия туризми йўналишларидаги катта имкониятларни ишга солиш, ушбу соҳалардаги тадбиркорларга солиқ ва божхона имтиёзларини бериш ишлари давом эттирилмоқда.
Шу билан бирга, тарихий шаҳарлардаги маданий мерос объектларига тушадиган юкни камайтириш, туристик оқимларни янги ҳудудларга йўналтириш мақсадида замонавий туристик мажмуалар, ихтисослашган туризм қишлоқлари ва маҳаллалари ташкил этилмоқда. Ҳозирги кунда бундай масканлар сони 57 та бўлиб, 2030 йилга қадар уларни 140 тага етказиш режалаштирилган.
2027 йилда Ўзбекистонда туризмни барқарор ривожлантириш ва унинг яшовчанлигини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилади.
2026 йилнинг дастлабки ўн ойида Ўзбекистонга 11,6 млн нафар сайёҳ келди. Бу 2025 йилнинг бутун даврига тенг кўрсаткичдир. Туристик хизматлар экспорти 1,5 баравар ўсиб, 6 млрд долларга етди.
Ходжаев предложил пять направлений для инвестиций в туризм Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2026
Ходжаев Ўзбекистон туризмига сармоя киритиш учун бешта йўналишни таклиф қилди
Янгиликлар лентаси
0