ЕОИИ ва Мўғулистон доимий эркин савдо шартномаси устида иш бошлайди

© SputnikФлаги ЕАЭС и Монголии
Флаги ЕАЭС и Монголии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2026
Oбуна бўлиш
ЕОИИ йўналишида имтиёзли савдо битимлари тармоғини кенгайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мўғулистон 2027 йилнинг ёзида доимий эркин савдо шартномаси устида ишлашни бошлайди, деб хабар берди Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги.
Иттифоқ ва Мўғулистон ўртасидаги вақтинчалик савдо битими 2025 йил 27 июнда имзоланган ва 2026 йил 22 июлда кучга кирган.

“Келгусида Мўғулистон билан эркин савдо тўғрисида тўлиқ форматли битим тузишни мақсад қилганмиз. Бундай мақсад шартнома матнида тўғридан-тўғри кўрсатилган. Биз мўғулистонлик ҳамкасбларимиз билан келишув кучга кирганидан бир йил ўтгач, бундай ишларни бошлашга келишиб олган эдик”, - дея маълум қилди вазирлик “Известия”га.

Идоранинг аниқлик киритишича, амалдаги ҳужжат 367 та товар позициясини қамраб олади ва Россия экспортининг 90 фоиздан ортиғи учун имтиёзли кириш имконини беради. Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Россия бизнесининг Мўғулистонга экспорт қилишда йилига деярли 8 миллиард рублни тежашини тахмин қилмоқда.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Флаги ЕАЭС и Монголии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Мўғулистон ЕОИИ билан савдода ижобий ўзгаришларни кўрмоқда
Янгиликлар лентаси
0