ЕОИИ ва Мўғулистон савдони енгиллаштиради: қайси товарларга божлар пасаяди
ЕОИИ ва Мўғулистон савдони енгиллаштиради: қайси товарларга божлар пасаяди
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ компаниялари Мўғулистонга озиқ-овқат, автомобиль, махсус техника ва металл маҳсулотларини имтиёзли шартларда етказиб беради. Иттифоқ бозорига эса гўшт, кашмир ва тўқимачилик маҳсулотлари кириб келиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мўғулистон ўртасидаги вақтинчалик савдо битими 22 июлдан кучга киради. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати маълум қилди.Битимга мувофиқ, ҳар икки томон 367 тадан товар позицияси учун божхона божларини бекор қилади ёки камайтиради. Имтиёзлар қўлланадиган товарлар ўзаро савдо айланмасининг қарийб 90 фоизини қамраб олади. Ҳужжат уч йил амал қилади ва яна уч йилга автоматик узайтирилиши мумкин.ЕЭК савдо вазири Андрей Слепнёвнинг айтишича, янги тартиб ЕОИИ компанияларига Мўғулистон бозорига сут ва қандолат маҳсулотлари, консервалар, шоколад, ичимликлар, шунингдек, автомобиллар, махсус техника ва металл маҳсулотларини имтиёзли шартларда етказиб бериш имконини беради.Унинг сўзларига кўра, бизнес битим кучга киришини кутмасданоқ ҳамкорликни фаоллаштирган. 2026 йилнинг биринчи чорагида ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги савдо ҳажми қарийб учдан бирга ошган.Битим 2025 йил 27 июнда Минск шаҳрида имзоланган.
Имтиёзлар ўзаро савдонинг қарийб 90 фоизини қамраб олади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мўғулистон ўртасидаги вақтинчалик савдо битими 22 июлдан кучга киради. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати маълум қилди.
Битимга мувофиқ, ҳар икки томон 367 тадан товар позицияси учун божхона божларини бекор қилади ёки камайтиради. Имтиёзлар қўлланадиган товарлар ўзаро савдо айланмасининг қарийб 90 фоизини қамраб олади. Ҳужжат уч йил амал қилади ва яна уч йилга автоматик узайтирилиши мумкин.
ЕЭК савдо вазири Андрей Слепнёвнинг айтишича, янги тартиб ЕОИИ компанияларига Мўғулистон бозорига сут ва қандолат маҳсулотлари, консервалар, шоколад, ичимликлар, шунингдек, автомобиллар, махсус техника ва металл маҳсулотларини имтиёзли шартларда етказиб бериш имконини беради.
"Ўз навбатида, иттифоқ бозорида Мўғулистоннинг анъанавий экспорт маҳсулотлари — гўшт, кашмир, тўқимачилик ва бошқа товарлар кўпайиши кутилмоқда", — деди Слепнёв.
Унинг сўзларига кўра, бизнес битим кучга киришини кутмасданоқ ҳамкорликни фаоллаштирган. 2026 йилнинг биринчи чорагида ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги савдо ҳажми қарийб учдан бирга ошган.
Битим 2025 йил 27 июнда Минск шаҳрида имзоланган.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.