ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Мўғулистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан савдо келишуви ижобий ўзгаришларга олиб келди - тарифлар пасайтирилди, божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилди ва савдо харажатлари қисқарди. Бу ҳақда Шарқий иқтисодий форум (ШИФ) ялпи мажлисида Мўғулистон ҳукумати раҳбари Ням-Осорин Учрал маълум қилди.У 2025 йилда ҳукумат бош вазирининг биринчи ўринбосари сифатида Минскда мамлакатнинг ЕОИИ билан савдо битимини имзолаш устида ишлаганини эслатиб ўтди. Бу Мўғулистон маҳсулотларининг 367 та турини бешта аъзо давлатга тариф имтиёзлари билан ва бож тўламасдан экспорт қилиш имкониятини очди. Улардан 200 тадан ортиғини жун, кашмир ва чармдан тайёрланган маҳсулотлар ташкил этади.Мўғулистон ва ЕОИИ ўртасидаги вақтинчалик савдо битими 2026 йил 22 июлда кучга кирди. 2026 йилнинг биринчи чорагида ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги савдо ҳажми қарийб учдан бирга ошган.
Мўғулистон бош вазири тарифлар пасайтирилгани, божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилгани ва савдо харажатлари қисқарганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Мўғулистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан савдо келишуви ижобий ўзгаришларга олиб келди - тарифлар пасайтирилди, божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилди ва савдо харажатлари қисқарди. Бу ҳақда Шарқий иқтисодий форум (ШИФ) ялпи мажлисида Мўғулистон ҳукумати раҳбари Ням-Осорин Учрал маълум қилди.
“Мўғулистоннинг ЕОИИ билан вақтинчалик савдо келишуви ижобий ўзгаришлар кўринишида дастлабки натижаларни берди: тарифлар пасайтирилди, божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилди ва мослашувчан бўлди, савдо харажатлари қисқарди. Озиқ-овқат маҳсулотлари, енгил саноат ва чорвачилик маҳсулотлари, жун, тери ва кашмир экспорт имкониятларини кенгайтириш тенденцияси кузатилмоқда”, - деди Мўғулистон бош вазири.
У 2025 йилда ҳукумат бош вазирининг биринчи ўринбосари сифатида Минскда мамлакатнинг ЕОИИ билан савдо битимини имзолаш устида ишлаганини эслатиб ўтди. Бу Мўғулистон маҳсулотларининг 367 та турини бешта аъзо давлатга тариф имтиёзлари билан ва бож тўламасдан экспорт қилиш имкониятини очди. Улардан 200 тадан ортиғини жун, кашмир ва чармдан тайёрланган маҳсулотлар ташкил этади.
Мўғулистон ва ЕОИИ ўртасидаги вақтинчалик савдо битими 2026 йил 22 июлда кучга кирди. 2026 йилнинг биринчи чорагида ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги савдо ҳажми қарийб учдан бирга ошган.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.