Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Зеленскийнинг Украина можаросининг тугаши муддати ҳақидаги сўзлари Трампни кулдирди

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтиш Президент США Дональд Трамп
 Президент США Дональд Трамп  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2026
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Украина можаросини ҳал қилиш учун аниқ муддат белгиламаганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Владимир Зеленскийнинг гўёки америкалик музокарачилар январгача тинчлик келишувига эришишга интилиши ҳақидаги баёноти АҚШ президенти Дональд Трампни кулдирди.
“Ким айтди буни? У мендан буни қилишимни хоҳлаяпти?”, - деди Трамп “New York Post” саволига жавобан.
Газетанинг таъкидлашича, Трамп кулиб юборган ва хонада ўтирган ёрдамчиси билан кўз уриштириб олган.
Америка етакчиси Украина можаросини ҳал қилиш учун аниқ муддат белгиламаганини қўшимча қилди.
“Мен шунчаки унинг (можаронинг - таҳр.) якунланишини хоҳлайман, - деди Трамп. - Мен бир кун келиб бунга эришишни истардим, лекин танго учун икки киши керак. Кўрамиз, нима бўларкин”.
Москва, Вашингтон ва Киев вакиллари ўртасидаги музокараларнинг охиргиси 10-11 ноябрь кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтди. Асосий мавзу можаро тугаганидан кейин Европа хавфсизлиги архитектурасини муҳокама қилиш бўлди. Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединскийнинг таъкидлашича, томонлар тинчликка яқинлаша олди, аммо ҳозир кўп нарса жараённинг барча иштирокчиларига боғлиқ.
Шунингдек, делегациялар яқин кунларда Россия ва Украина ўртасида кенг кўламли ўзаро асирлар алмашиш тўғрисида келишиб олди.
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Украина бўйича муросалар, сайловлар ва Қрим кўпригига жавоб ҳақида гапирди
Янгиликлар лентаси
0