Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

"Ҳар бир қарич еримиз қайтарилади": Мединскийнинг музокаралар якунидаги баёнотлари

© Sputnik / Кристина Соловьёва / Медиабанкка ўтишБрифинг по итогам трехсторонних переговоров России, США и Украины в Абу-Даби
Брифинг по итогам трехсторонних переговоров России, США и Украины в Абу-Даби - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2026
Oбуна бўлиш
Владимир Мединский Абу-Дабида ҳудудий масалалар, Европа хавфсизлиги ва асирлар алмашинуви бўйича Россия позициясини баён қилди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Россия ўзининг ҳар бир қарич ерини қандай бўлмасин қайтариб олади. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси, Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский Абу-Дабидаги уч томонлама музокаралар якунларига бағишланган брифингда маълум қилди.
Мединскийнинг бошқа баёнотлари:
Украинадаги низо Ялта ва Потсдам конференцияларидан кейин Европада шаклланган хавфсизлик тизими самарасиз ишлаётганини кўрсатди. Мединский буни касал организмга қиёслаб, Украинада эса шунчаки "йирингли яра ёрилгани"ни таъкидлади.
Украинадаги низо муқаррар равишда якунланганидан кейин нима бўлиши ҳақидаги масалани ҳозирдан муҳокама қилиш тўғри.
Дунёга айрим давлатларнинг манфаатларига путур етказмайдиган янги, замонавий ва адолатли хавфсизлик тизими зарур.
Россия ва Украина асирларни янги, кенг кўламли алмашиш бўйича принципиал келишувга эришди. Унинг аниқ тафсилотлари яқин орада эълон қилинади.
Россия Европа давлатларидан бирорта ҳам тинчлик ташаббуси ёки аниқ тинчлик таклифини олмаган.
Россия делегацияси Абу-Дабида Европа давлатлари вакиллари билан мулоқот қилмаган. Уларнинг бу ерда қандай мақомда экани ҳам тушунарсиз, чунки музокаралар уч томонлама форматда ўтмоқда.
Россия Европада янги, кенг қамровли ва адолатли хавфсизлик тизимини яратиш зарурлиги масаласини бир неча бор кўтарган. Орадан йиллар ўтиб, бу масала кенг муҳокама қилина бошлади ва уни ҳал қилиш зарурлиги англаб етилди.
Музокараларда гуманитар масалалар ҳам кўтарилди. Россия делегациясининг айрим аъзолари бу масалалар билан бевосита шуғулланди.
Трехсторонние переговоры России, США и Украины в Абу-Даби - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина музокараларининг биринчи куни якунланди — натижалар
Янгиликлар лентаси
0